Истанбул Маҳкамаси
Баъзи университетли ёшлар ёшларнинг иймон ва ахлоқига хизмат мақсади ила "Ёшларга Раҳнамо"ни Истанбулда бостирдилар. Шу сабабли прокаратура тарафидан 163 инчи моддага таянган ҳолда асар лаикликка зид бўлиб, давлатнинг асосий низомларини диний асосларга уйдирмоқ мақсади ила ёзилгани, ташвиқот ва талқин моҳиятида бўлгани даъвоси ила, Устоз Истанбул Биринчи Оғир Жазо Маҳкамасига жалб қилинади.
22 Январь 1952 муҳокама куни бўлмоқ эътибори ила, Бадиуззамон Саид Нурсий Испартадан Истанбулга келиб маҳкамада ҳозир бўлган эди. Устознинг талабалари ёш университетликлар маҳкама залини тўлдирган эди. Коридорларда катта бир гавжумлик кўзга урилаётган эди. Аввало айбнома ва тадқиқ ҳайъати рапорти ўқилди, Устознинг сўроғи қилинган эди. Тадқиқ ҳайъати рапортида: "Муаллифнинг бу асарда дин тушунчасини ёйишга урингани, ёшларга раҳбар бўладиган фикрлар ўртага қўйгани, муаллифнинг тасаттур тарафдори бўлгани; хотинларнинг ярим яланғоч ва очиқ оёқ ила юришларининг Исломиятга зид ва хотиннинг фитратига зид бўлганини баён этгани; хотинни гўзаллаштирган нарсанинг Ислом тарбияси доирасида Қуръон одоби зийнати бўлганини айтгани; диний тадрисот тарафдори бўлгани; шунинг учун давлатнинг асосий низомларини диний асосларга уйдирмоқ истагани..." батафсил изоҳ этилгандир.
Бадиуззамон Саид Нурсийнинг мудофаасини Истанбул Адвакатларидан Саниюддин Бошоқ, Миҳри Ҳалев ва Абдурраҳмон Шараф Лач қилгандирлар.
Ўқилган айбнома ва рапортдан сўнг Устоз Саид Нурсий жавобан:
Ўттиз беш саналик ҳаётини мисол кўрсатиб, сиёсат ила, дунёвий ва манфий жараёнлар ила алоқадор бўлмаганини; ўзини машғул этган ва назарини тортган ягона нарса ҳақоиқи иймония ва хизмати Қуръония бўлганини, бутун қуввати ила иймонни қутқармоқ даъвосида кетганини билдирар, кўпгина маҳкамаларнинг бароат ва қайтариб бериш қарорларини зикр этар. "Ёшларга Раҳнамо" номли асарининг университетлик ёшлар тарафидан бостирилишининг буюк бир мамнуниятни талаб қилиши лозим бўлганини, ичида бўлганимиз асрнинг манфий жараёнларига, айниқса ижтимоий тузилишимизни тебратган ахлоқсизлик ва иймонсизлик эпидемиясига қарши Ёшларга Раҳнамо каби Рисола-и Нурнинг бутун парчаларининг куллият ила интишорининг ёшларга ва маъсум авлодларига ва аёлларга умуман ўқиттирилишининг ватан-миллат саодати нуқта-и назаридан ғоят алзам бўлганини балиғ бир суратда ифода этган, мазкур ғоялар учун ўз хабари бўлмасдан ёш университетликларнинг чоп этганини баён этгандир.
Маҳкама 19 Февраль 1952 кунига қолдирилгандир.
Иккинчи маҳкама кунида Рисола-и Нур Куллиётидан кўп истифода этган бир қанча университет талабалари ва ирфон аҳлидан ташкил топган катта бир гавжумлик маҳкамани тингламоқ учун барвақт коридорларни тўлдирган эдилар. Устоз олқишлар ила университетли Нур Талабаларининг қўллари орасида маҳкама залига кирди. Судланувчи ўриндиғига ўтирди. Адвакатлар ҳам келдилар, ерларини олдилар. Маҳкама залида мудҳиш бир гавжумлик бор эди. Мингларча киши маҳкамани тингламоқ учун залга кирмоқ истар, гавжумлик тўлқинлар ҳолида эшиклардан тошар эди. Бу ҳодисанинг зоҳирий ҳайбат ва ҳашамати акс эттирган маъно янада муаззам ва янада ҳашаматли эди. Исломият нурининг мужассам бир тимсоли мушаххаси бўлган Саид Нурсийга диний маданиятдан маҳрум бўлиб етиштирилган ёшлар таъзим этиб миннатдорлигини ифода этаётган эди. Гўё ҳол лисонлари ила: "Эй йигирманчи асрнинг зулматини Қуръоннинг нури ила ёрган, мусулмонларга нурли ва башоратли уфқлар кўрсатган, инсониятни фитратига муносиб юксак ва абадий саодатга даъват этган буюк мужоҳид! Инсониятга, айниқса бу ватан авлодларига қилганинг буюк хизматни бизлар шукрон ила қаршиламоқдамиз. Ва истиқбол ҳам сени тақдир ила ёд этажакдир. Сен маънан ўлимга юз тутган бир наслни маънавият оби ҳаётига қовуштирган бир ҳаким бўлиб жуда қийматдор ва юксак бир хизмат кўрсатдинг. Йўқликка, абадий шақоватга отилмоқ исталган бир миллатни ва келажак наслларини Қуръоннинг нури ила абадий саодатга улаштиришга ва Аллоҳга қовуштиришга ҳаракат ва ҳаётини бу йўлда фидо этганини биламиз...
Иймонли насллар сени таъқиб этажакдир;
Йилларча, асрларча орқасидан кетажакдир...
демоқдалар.
Залдаги гавжумликнинг ортиқ бўлишидан, маҳкаманинг давомига имкон қолмаган эди. Интизомни таъминга таҳсис этилган полициячилар халқнинг тўпланишиига монеъ бўлолмаётган эди. Ниҳоят маҳкама раисининг халққа хитобан:
Домла ҳазратларини севсангиз, бироз фурсат берингки, маҳкамага давом эта олайлик, дейиши ила халқ чекилишни бошлади. Бу сурат ила маҳкаманинг давомига имкон ҳосил бўлди.
Ёшларга Раҳнамони чоп этган нашриётчи ва сўнгра полициячилар тингланди. Кейин Устоз тадқиқ ҳайъати рапортига қарши эътироз айлади. Аср намози вақти ўтаётган бўлганидан, Устоз намоз қилмоқ учун изн истади. Маҳкама Раиси Устознинг бу илтимосини қабул этиб маҳкамага ниҳоят берди.
Устоз ёш университетликларнинг ва ўзини жондан севган талабаларининг қўллари орасида коридорлардан ўтаркан, мингларча халқ тарафидан олқишланар, ўзи ҳам икки қўли ила севгили талабаларини саломларди. Адлия биносининг қаршисида уч-тўрт минг киши тўпланган. Устозни кўрмоқ учун кутардилар. Устоз мингларча халқнинг олқиш тўфони орасида зинапоялардан тушди. Бу орада ҳаяжондан йиғлаганлар ҳам бор эди. Бу гавжумлик орасида пиёда юрмоқ имконсиз бўлгани учун Нур Талабалари тарафидан Устоз бир автомашинага миндирилиб Султонаҳмад Масжидига борилди ва жамоат ила намоз қилиниб истиқоматгоҳига этилди.
***
Устоз 5 Март 1952, сўнг маҳкама куни, яна ёш мактаб ўқувчилари ила халқ табақаларидан ташкил топган мингларча ўзини севганлар орасида маҳкама залига кирди. Маҳкама залидаги гавжумликнинг ўтган дафаги каби маҳкаманинг давомига монеъ бўладиган даражага бормаслиги учун, кўплаб полиция бўлинмалари Адлия биносининг зинапояларини ва коридорларни муҳофаза остига олганлар, йўлакларни ёпган эдилар. Бунинг ила баробар, маҳкама зали эшикларга қадар тўлиб тошган эди.
Маҳкама бошлади. Гувоҳ бўлиб Ёшларга Раҳнамони бостирган университет талабаси тингланди. Ифодасида: Шарқ ва Ғарбнинг асарларини ўқиганини, сўнгра Рисола-и Нур қўлига ўтганини, бу асарлардан ақли, фикри, руҳи ва қалби сўнг даража мустафид бўлганини, ирода ва ахлоқига муҳим таъсирлар қилганини, Ёшларга Раҳнамонинг ёшларнинг иймон ва ахлоқини таъмин ва муҳофаза йўлида буюк таъсири бўлиши сабаби ила бир ватанга хизмат қилмоқ нияти ила бостирганини, айб моҳиятига соҳиб бир нарса кўрмаганини айтгандир.
Устознинг Мудофааси:
Жуда узун сурган мазлумона, можароли ҳаётимга доир ғоят қисқа маърузот қиламан. Илтимос, тинглашингизни сўрайман.
Маҳкама Устознинг мудофаасини эркин ва роҳатча қилишига изн берди. Устоз ҳам кенг ва енгил бир мудофаа қилди.
-Муҳтарам ҳакамлар, йигирма саккиз сана ўхшовсиз хоинликларга, исканжаларга, тарассуд ва қамоқларга маъруз қолдим. Бутун бу туҳмат ва иснодларнинг асоси бир нечта нуқтага таянар:
1- Энг биринчи айбловлари, мени режимга қарши сифатида қабул этишларидир. Маълумдирки, ҳар ҳукуматда мухолифлар бўлар. Осойишга, амниятга тегилмаслик шарти ила, ҳеч ким виждони ила, қалби ила қабул этган бир фикр, бир метод сабабли масъул бўлмас. Бу ҳуқуқий бир аксиомадир.
Динида жуда мутаассиб ва жаббор бир ҳукумат бўлган Инглизларнинг юз сана ҳокимиятлари остида бўлган юз миллиондан зиёда Мусулмонлар Инглизларнинг куфр режимларини қабул этмасдан Қуръон ила рад этганлари ҳолда, Инглиз маҳкамалари ҳозирга қадар уларга у жиҳатдан тегилмади.
Бу ерда ва бутун Ислом ҳукуматларида эскидан бери Яҳудийлар, Насронийлар тобе бўлганлари мамлакатнинг динига, қудсий режимига мухолиф, зид ва эътироз этганлари ҳолда, у ҳукуматлар ҳеч бир замон қонунлар ила уларга у жиҳатдан тегилмадилар.
Ҳазрати Умар халифалиги замонида оддий бир насроний ила маҳкамада бирликда муҳокама қилиндилар. Ҳолбуки у насроний Ислом ҳукуматининг муқаддас режимларига, динларига, қонунларга мухолиф экан, маҳкамада унинг у ҳоли назарга олинмаслиги очиқча кўрсатарки, адолат муассасаси ҳеч бир жараёнга берилмас, ҳеч бир тарафгирликка тоймас. Бу дин ва виждон ҳурриятининг бир асосий қоидасидирки, комунист бўлмаган Шарқда, Ғарбда, бутун дунё адолат муассасаларида жорий ва ҳокимдир.
Мен ҳам дин ва виждон ҳурриятининг бу асосий қоидасига ишониб юзларча Қуръон оятларига таяниб, маданиятнинг бузуқ қисмига ҳуррият пардаси остида юрган мутлақ бир истибдодга лаиклик ниқоби остида динга ва диндорларга қарши татбиқ этилган энг оғир бир тазйиққа зид ҳаракат этган бўлсам, қонунлар хорижига чиққан бўлдимми?
Бу ҳақиқатга хилоф бир ҳаракат санала оларми? Ҳақсизликка қарши, зулмга қарши, қонунсизликка қарши зид ҳаракат қилмоқ ҳеч бир ҳукуматда айб саналмас, аксинча мухолифлик машруъ ва самимий бир адолат мувозанаси унсуридир.
2- Менга зулм ва жафони раво кўрган собиқ давр қилган иснодларининг иккинчиси амният ва осойишни бузмоқдир. Бу шубҳа ва хаёл ила, бу уйдирмага иснод ила йигирма саккиз сана менга жазо чектирдилар. Мамлакатма-мамлакат, маҳкамама-маҳкама паришон қилдилар. Зиндондан зиндонга отдилар. Ҳеч ким ила кўриштирмадилар. Тажрид этдилар, заҳарладилар, турли-туман ҳақоратларда бўлдилар.
Биз-ки, беш юз минг фидокор Нур талабалари мамлакатнинг ҳар тарафида амният ва осойишнинг ихтиёрий маънавий муҳофизларимиз. Бизга бундай бир иснодда бўлишлари гуноҳларнинг энг каттасидир. Улар бизга шу қадар золимона хоинликларда бўлганлари ҳолда, биз асло ҳисларимизга берилмасдан, кўнгилларда амният ва осойишни таъмин йўлида, иймон ва Қуръонга хизмат йўлида, ғафлат ила анархистликка кирганларни тушганлари чалкашлик ботқоқлигидан қутқармоқ йўлида ҳаракат қилишдан бир он холи қолмадик.
Муҳтарам ҳакамлар, шуни қатъий бўлиб арз этаманки, бу далилсиз бир даъво эмасдир. Бизнинг зулм ва сургун жойимиз бўлган олти вилоятнинг олти маҳкамаси узун ва чуқур тадқиқлар натижасида, амният ва осойишни бузиш йўлида ҳеч бир вуқуот қайд этмагандир. Бу ҳаракатимиз исбот этарки, Нур мактаби ирфонининг талабалари қалблар устида ишлар, амният ва осойишнинг қўриқчисини бошларга, қалбларга ерлаштирар. Бизнинг иймон дарсларимиз анархистликка қаршидир, бузғунчиликка қаршидир, фармасонларга ва комунистларга қаршидир. Мамлакатнинг бутун зобита доираларидан сўралсин, беш юз минг Нур ирфон мактаби талабасидан бирининг бўлсин, низом ва интизомга зид бир вуқуоти бормидир? Йўқдир. Албатта йўқдир. Чунки ҳаммасининг қалбида низом ва интизомнинг энг соғлом муҳофизи бўлган иймон қўриқчиси бордир.
Сабиллуррашоднинг 116 инчи нусхасида "Ҳақиқат сўзламоқда" номли мақоламда бу ҳақиқатларни батафсил изоҳ этдим. Бутун дунёсини, ҳатто ижоб этарса ҳаётини, ҳатто охиратини динига фидо этганини бутун ҳаёти шаҳодат этган, ўттиз беш санадан бери сиёсатни тарк этган, кўплаб маҳкамаларнинг шу қадар тадқиқларига қарамасдан бу йўлда бир далил топилолмаган, саксонни ошган, қабр эшигига келган, дунё молидан ҳеч бир нарсага соҳиб бўлмаган ва аҳамият бермаган бир одам ҳақида "Динни сиёсатга қурол этмоқда" деган ердан кўкка қадар, кўкдан ерга қадар ҳақсиз ва инсофсиздир.
Биз Нур мактаби ирфони шогирдларининг Қуръони Ҳакимдан олганимиз ҳақиқат дарси шудирки: Уйда, ёхуд бир кемада бир маъсум, ўн қотил бўлса, Қуръон адолати шу маъсумнинг ҳаққига зарар бермаслик учун у хонани, у кемани ёқишни ман этгани ҳолда, ўн маъсумни биргина қотил юзидан маҳв учун у хона, у кема ёқиларми? Ёқилса, энг буюк зулм, энг буюк хиёнат ва ғадр бўлмасми? Бу сабаб ила осойишни бузиш йўлида юздан ўн қотил юзидан тўқсон маъсумнинг ҳаётини таҳликага ва зарарга солишга адолати Илоҳия ва ҳақиқати Қуръония шиддат ила ман этгани учун, биз бутун қувватимиз ила бу Қуръон дарсига эргашган ҳолда, осойишни муҳофазага ўзимизни динан мажбур биламиз.
Хуллас, бизни бундай ҳақсиз иснодлар ила айблаган собиқ даврдаги яширин душманларимиз, шубҳа йўқки ё сиёсатни динсизликка восита этмоқ истадилар, ёхуд билиб туриб, билмасдан бузуқ мафкураларни мамлакатимизга ерлаштирмоқ ғайратига тушдилар. Кўрилмоқдаки, низом ва интизомни бузган, моддий, маънавий мамлакатнинг амният ва осойишини бузган бизлар эмас, асл улар эди. Ҳақиқий бир Мусулмон, самимий бир мўъмин ҳеч бир замон анархистликка ва бузғунчиликка тарафдор бўлмас. Дин шиддат ила ман этган нарса фитна ва анархистликдир. Чунки анархист ҳеч бир ҳақ танимас. Инсонлик сажияларини ва маданият асарларини жонивор ҳайвонлар сажиясига ўгирарки, бунинг охир замонда Яжуж ва Мажуж комитети бўлганига Қуръони Ҳаким ишора этмоқдадир.
Хуллас, муҳтарам ҳакамлар, йигирма саккиз сана менга ва талабаларимга бундай азо ва жафода бўлдилар. Ва маҳкамаларда прокурорлар бизга ҳақоратларда бўлмоқдан чекинмадилар. Биз буларнинг ҳаммасига таҳаммул этдик. Иймон ва Қуръонга хизмат йўлида давом этдик. Ва собиқ давр одамларининг бутун у зулм ва жафоларини афв этдик. Чунки улар ҳақдор бўлган оқибатларига йўлиқдилар. Биз ҳам ҳақ ва ҳурриятимизга қовушдик. Сизлар каби одил ва иймонли ҳакамлар ҳузурида сўз сўйламоқ фурсатини Аллоҳ бизга бахш этгани учун шукр этамиз.
هٰذَا مِنْ فَضْلِ رَبّ۪ى
Саид Нурсий
* * *
Адвокат Миҳри Ҳелавнинг Мудофаасидан Парчалар:
Рисола-и Нур муаллифи бутун муаллиф ва муҳаррирларнинг энг мутавозесидир. Шухрат ва такаббурнинг энг буюк душманидир. Бутун дунё молига орқа ўгиргандир. На мол, на шухрат, на нуфуз... Буларнинг ҳеч бириси унинг ҳиссасига улашолмагандир ва улашолмас. Ганди ҳам у қадар дунёдан қўлини тортолмагандир. Кунда эллик грамм нон ила ва бир товоқ шўрво ила озуқланган бу буюк одам, яшаётган бўлса, фақат Қуръон ва иймонга хизмат учун яшамоқда. Бошқа ҳеч, ҳеч бир нарсанинг унинг назарида қиймат ва аҳамияти йўқдир. Бундай экан, асарининг мадҳу-санода бўлди дея уни айблашга уринмоқ, 163 инчи модданинг айб тўрига тиқишга уринмоқ; ҳақ ва адолат ила, инсоф ила, илм ила, инсоний тушунча ила, ҳуқуқ фикри ила, мантиқ ила, ақл ва фикр ила уйғун бўла оларми? Бу ери юксак маҳкаманинг тақдирига оиддир.
Ҳукуматга мухолифлик баҳси ҳақида ҳам бир қанча сўз айтиб маърузотимни натижалантирмоқ истайман. Қаршингизда камоли саффот ва самимият ила одилона қарорларингизга интизор этган бу асрдийда зот, умрида ҳеч бир дафа ҳақиқатга хилоф баёнда бўлишга таназзул этган бир одам эмасдир. Илк маҳкама жараёнида бу кунги ҳукуматдан мамнун бўлганини ва муваффақиятига дуо этганини, у ёқтирмаган ва танқид этган ҳукумат эски ҳукуматлар бўлганини очиқ бир шаклда сўйлагандир. Дарҳақиқат, муваккилим бутун миллат ила баробар истибдодга қарши мужодала этган, ҳуррият ва демократиянинг таъсисига ҳаракат қилган ва бу хусусда вужудга келган муваффақият сабабли ҳам мамнун бўлгандир. Рисола-и Нурнинг ғояси ҳам ижтимоий низом ва интизомни қалбларга ерлаштирмоқдир. Сиёсий одамлар сиёсий соҳада ижтимоий низомни, миллатнинг ҳақ ва ҳурриятларини таъминга уринганлари каби, Рисола-и Нур муаллифи ҳам маънавий соҳада қалбларда буларни ерлаштиришга уринмоқда. Ғоялар умумийдир. Бир мактаби ирфон бўлган Рисола-и Нурнинг муаллифи ва шогирдлари осойишнинг, низом ва интизомнинг ихтиёрий ва маънавий қўриқчиларидир. Маънавий соҳада, қалбларда ва ақлларда анархистликни, бузғунчиликни йўқотишга уринмоқдадирлар. Камоли самимият ила, ҳеч бир бадал ва ғараз бўлмасдан, ҳеч бир қаршилик кутмасдан, ёлғиз Аллоҳ ризоси учун, миллат ва мамлакатнинг манфаати учун ҳаракат қилмоқдалар. Буни қилмоқ бир айб ва жиноят эмас, миллат ва мамлакатга бир хизматдир. Айблашга эмас, тақдирга лойиқдир. Бароатини истамоқ ҳаққимиздир. Қарор юксак маҳкаманинг.
* * *
Адвокат Сениюддин Бошоқнинг Мудофааси:
Ундан кейин муаллифнинг бошқа вакили бўлган адвокат Сениюддин Бошоқ турган, қисқа бир нечта сўз сўйлагандир:
-Ортиқ масала ойдинлашган, ҳақиқат Қуёш каби тазоҳур этгандир. Юксак Маҳкама ҳар нарсадан хабардор бўлгандир. Менинг бунга илова этадиган бир сўзим йўқдир. Бундай қийматли, фазилатли, миллат ва мамлакат учун жонини фидо қилиб ва ҳеч бир қаршилик ва бадал муқобили бўлмасдан фисабилиллоҳ ҳаракат қилган зотларни бу ерларга келтирган, жиноят ўриндиқларида ўтқизган тушунча ҳақида баъзи мутолаада бўлмоқ истардим. Фақат унинг ери бу ер эмасдир. Шунинг учун бошқа бир асар ёзмоқ ижоб этар. Чунки бу тушунча ила мужодала ҳаркас учун бир вазифадир. Юксак маҳкаманинг юксак виждони мени мудофаадан мустағни қилажак даражада итминонбахшдир. Муваккилимнинг бароатини истамоқ ила шараф сезаман.
***
Адвокат Абдурраҳмон Шараф Лачнинг Мудофааси:
Ундан кейин бошқа мумтоз адвокат биродарлари каби Устознинг мудофаасини ихтиёрий бўлиб қилган иймонли ва қудратли машҳур ва мумтоз адвокат Абдурраҳмон Шараф Лач мудофаани бошлади. Аввало бир муқаддима қилди. Дедики:
-Айбланувчи бўлиб ҳузурингизга келган саксон ёшни ошган бу муборак зотнинг айб ила ҳеч бир муносабат ва алоқаси бўлмагани тамоми ила тазоҳур этгандир. Юксак маҳкамача ҳам бунга тўлиқ қаноат ҳосил бўлганини, бароатига қарор берилишини ҳам қувват ила умид этаман. Фақат бизга қарши бир қарор берилишига мингдан бир эҳтимол бўлса ҳам бўйнимга олган бир маъсумнинг мудофаасини аҳамиятсиз қолдиришни бир вазифасизлик санайман. Юксак Темйиз Маҳкамасининг қаноат ва нуқтаи назарини ҳам ҳисобга олмоқ ижоб этар. Бу ерда баҳс этилмади дея усул нуқтасидан бир камчиликда бўлган бўлмайлик. Шунинг учун мудофаамни қилишга юксак маҳкаманинг изнларини сўрайман.
-Яхши Абдурраҳмон Бей, сўнг мудофаангизни тинглаймиз. Марҳамат қилинг.
.........................................................................................
-Ёшларга Раҳнамо номли асар Қуръони Азимушшоннинг амр ва тафсирларидан иборат бўлишига, Ислом динининг ва бу диннинг амр ва насиҳатларини ичига олишига ва Конститутциянинг 70 инчи моддасига кўра: Шахсий дахлсизлик, виждон, тафаккур, сўз ва нашр ҳақ ва ҳурриятни Туркларнинг табиий ҳақларидан бўлгани.. Конститутциянинг 75 инчи моддасига кўра ҳам ҳеч бир киши мансуб бўлган дини ва мазҳаби сабабли жавобгарликка тортиролмаслигидан, муваккилимнинг Конститутция ила ўзига бахш этилган бўлган бу дин ва нашр ҳурриятидан маҳрум этилиб жазони таъқибга маъруз қолдирилиши Конститутция ҳукмларига зиддир.
.........................................................................................
-Юқорида изоҳ этганимиз қонуний тарафларимиз фарзи маҳол диққат назарига олинмас, Турк Жазо Қонунининг антидемократик 163 инчи моддасига кўра муваккилимнинг таъқиби мумкин фараз этилса, иснод этилган айбнинг таҳлилига ўтамиз ва шундай деймиз:
Бир Мусулмон. Оқ сочли, қари бир Мусулмон. Сочини, бошини ва ёшини бутун умри бўйича нур ила оқартирган бир Мусулмон. Сочи, боши, ёши ва бутун вужуди Аллоҳнинг нури ила ювилган топ-тоза ва оппоқ бир Мусулмон. Бутун умри бўйича инъоми Ҳақ бўлган ҳаётини Турк миллатининг салоҳ ва ҳақиқий саодати учун вақф этган. Амри Илоҳий бўлган руҳини фалакнинг ҳақиқий соҳиби Аллоҳга таслим этгунга қадар айни йўлда юришга азм этган. Бинойи субҳоний бўлган баданини ёлғиз Аллоҳ йўлида ҳолдан тойирган буюк бир Мусулмон, бугун "Демократия бордир" дейилган бир кун, турмоқда, ёлғиз "Аллоҳ" демоқда, "Китоб" демоқда, "Расул" демоқда ва ёшларга "Диққат" демоқда. Дер-демас орқасидан прокурор (даъвони очган прокурор) ёпишмоқда.
-Кел бу ерга... Айб ишладинг! демоқда.
Ва уфқларни қоп-қора бир зулмат қоплагандир.
Фақат боқинг шу олийжаноб ва зотдор кекса Мусулмонга! Нақадар сокин ва нақадар роҳатдир. Зеро касратда эмас, ваҳдатдадир. Кечанинг зулматидан ва кундузнинг рангорангидан зерикмасдир. Бало зиндонида сафони сайр этмоқдадир. Жафо дастурхонида вафо топган, тажаллийга мазҳар бўлгандир. Зеро ашё ҳақиқатларидан хабардордир. Касофатни латофатга алмаштиргандир. Қони чекилган, томирларида қон ўрнига файзи Ҳақ ва нур жараён этмоқдадир ва прокурор (даъвони очган прокурор) бу Мусулмонни қўлидан ушлаган, қамоққа судрамоқдадир.
Нечун? Недан? Нима қилди бу пири фоний? Недир айби бу кекса Мусулмоннинг? Нима қилди? Боқинг прокурорга (даъвони очганга) кўра нелар ва нелар қилди?
"Ёшларга Раҳнамо" номли бир китоб чиқарди.
А- Лаикликка зид ҳаракат этди. Аллоҳ, дин, иймон лаикликка зид бўларми? Бўлар. Хўш, бошқа?
Б- Давлатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий асос низомларини диний асосларга уйдирмоқ истади. Қандай, нима учун ва не мақсад ила қилди буларни?..
В- Шахсий нуфуз таъмин ва таъсис этмоқ мақсади ила. Хўш, ё сиёсий манфаат қасди борми, ажабо? Йўқ, бу эмас. Тадқиқ ҳайъати ҳам бу мақсадни кўрмаган. Прокурор ҳам буни айтмаётир. Хўш, аммо модомики сиёсий манфаат қасди йўқ экан, бу пири фонийнинг шахси, жуссаси, бадани не ки, дунёдан не кутмоқдаки, нуфуз таъмин этмоқ истасин?
Прокурор, "Мен у ёғини билмайман" дейди. Истамоқда. Ҳам буни бундай мутахассислар ҳам айтмоқдалар.
Хўш, қандай қилди бу ишларни бу Мусулмон?
А- Динни, диний ҳиссиётни ва динча муқаддас саналган нарсаларни қурол этмоқ сурати ила.
Недир бу муқаддас танилган нарсалар? Ислом дини, Мусулмонлик ҳислари, Аллоҳ калимасининг қалбдаги қўрқуви, Қуръон, тафсир... Демак прокурор буларни билади. Буларнинг муқаддасот бўлганига ишонади.
Хўш, аммо буларни билмоқ, ишонмоқ ва сўнгра айтмоқ қурол этмоқмидир? Ҳа, даъвони очган прокурорга кўра қурол этмоқдир. Ундай бўлса прокурор ҳам буларни қурол этмоқда.. ҳамда сиёсий бир қонунга қурол этмоқда.. ҳамда бир Мусулмонни маҳкум эттирмоқ учун қурол этмоқда. Шу ҳолда у ҳам 163 инчи моддага кўра айб ишламоқдами?
"Йўқ" дер прокурор, мен ташвиқот қилмаётирман. У ташвиқот ва талқин қилди. Не деди, хўш? Шуларни айтди:
"... Бу замонда зиндиқо залолати Исломиятга қарши мухорабасида нафси амморанинг режаси ила шайтон қўмондонлигига берилган фирқалардан энг даҳшатлиси ярим яланғоч хонимлардирки, очиқ оёғи ила, даҳшатли пичоқлар ила иймон аҳлига таарруз этиб ташланмоқдалар. Никоҳ йўлини ёпишга, фахш йўлини кенгайтиришга уриниб кўпларнинг нафсларини бирдан асир этиб, қалб ва руҳларини кабоир ила яраламоқдалар. Балки у қалблардан бир қисмини ўлдирмоқдалар".
Хўш, ёлғон-ми булар? Фахшни ташвиқ ва никоҳни имҳо этган фоҳишалар гуруҳи инкор-ми этилмоқда? Яширин ва ошкора фахш ила ва давлат қўли ила мужодала йўқми? Жазо Қонуни, Фахш ила Мужодала Низомномаси ва ахлоқ зобитаси булар билан кеча-ю кундуз мужодала этмаётирми?
Бор, бор аммо, бунга биз қўшиламиз, Аллоҳ не қўшилар? демоқда прокурор. Хўш, бундай десин. Десин аммо.. қонун, зобита ва прокурор, айб ишлангандан сўнгра ишлаганни ва ишлатганни ёқалайди. Яъни иш бўлиб битгандан сўнг, номус поймол бўлиб, одам ўлгандан сўнг. Олдинроқ тадбир олишга қонунан имкон йўқ, фақат динан бунга имкон бор: Аллоҳ қўрқуви ва дин. Бу қўрқув соясида ҳар турли разолатнинг олдини олиниб бўлишини билдирмоқда. Ислом дини буни амр этмоқда. Тадбирни аввалдан олинг демоқда. Қандай? Насиҳат этинг, огоҳлантиринг, Аллоҳни танитинг, инсоннинг қалбида Аллоҳ қўрқуви, Аллоҳ севгиси, оташ, Жаҳаннам, абадий азоб, абадий саодат ер олсин, билсин, англасин, севсин ва қўрқсин. Қўрқсинки, ёмонликлардан қочсин, ҳам ўзи қутулсин, ҳамда жамият, прокурор ҳам, давлат ҳам, ҳукумат ҳам, миллат ҳам роҳат этсин. Бунинг учун Аллоҳ қўрқувини ва севгисини инсонларга сингдиринг.
Қандай қилайлик бу ишни? Айтинг, ёзинг, ўқитинг. Хўш, аммо у замон ташвиқот дейдилар. Не бўлар? Булар Аллоҳнинг амрлари, Қуръони Азимушшоннинг ҳикматлари эмасми? Дин сизнинг энг табиий ҳаққингиз эмасми? Ким ман этар сизни бундан (Аллоҳ йўлидан)? Айб демоқдалар бунга. Ундайми? Аллоҳнинг амрини ўқинг:
اِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَصَدّوُا عَنْ سَبِيلِ اللّهِ وَشَاقّوُا الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْهُدَى لَنْ يَضُرُّوا اللّهَ شَيْئًا وَسَيُحْبِطُ اَعْمَالَهُمْ
Маъноси: "Хабарингиз бўлсинки, у куфр этиб халқни Аллоҳ йўлидан ман этган ва ҳақ ўзларига аён бўлгандан сўнгра Пайғамбарга қарши келганлар ҳеч бир замон Аллоҳга заррача бир зарар этажак эмаслар. У уларнинг амалларини зиён этажакдир".
Хўш, аммо тингламасалар? Тинглаганларга, иймон этганларга такрор этинг. Чунки қилганингиз иш яхшидир.. инсонлар учун, жамият учун, миллат учун, ҳукумат учун, давлат учун хайрлидир. Шаррдан, балодан қўриқловчидир. Иймон этганларга дейингки:
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اَط۪يعُوا اللّٰهَ وَ اَطِيعُوا الرَّسُولَ وَلَا تُبْطِلُوٓا اَعْمَالَكُمْ
Маъноси: "Эй бутун иймон этганлар.. Аллоҳга ва Расулига итоат этинг да амалларингизни йўқ қилманг".
Бунга ҳам ишонмасалар, дейингки: Таҳлика.. ватан ва миллатингиз учун таҳлика, динда, диннинг ташвиқотида эмас, динсизликдадир. Буни Бош Вазиримиз ҳам айтди: "Коммунизмга қарши бўлганларнинг мамлакат учун таҳликали бўлгани кўрилмагандир. Бугун дин ташвиотига монеъ бир ҳол йўқдир, тадбир олишга ҳам эҳтиёж қолмагандир".
Муҳтарам ҳакамлар! Сиз биласиз, фақат бир марта ҳам даъвони очган прокурордан сўрангиз.. қарайлик йўқ дея олажакми? Аллоҳнинг амрлари, Қуръони Азимушшоннинг ҳикматлари ёшларга англатилмаса, билдирилмаса, ташвиқот айбдир дея ман этилса, ахлоқсизлик, иффатсизлик, тубсизлик, фахш, зино, қатл айбларининг қаршисига ўтмоқ ёлғиз жазо қонунлари ила мумкинмидир? "Комунизм" каби бутун дунёни таҳдид этган энг разил офатнинг, яширин ва ошкора, қатор ва маккор тахриботини тамоман нима ила ўнгламоқ мумкиндир?
Муҳтарам ватансевар, Аллоҳига ва муқаддасотига боғлиқ зотдор Турк ҳакамлари! Шу қўрқинч куфр ташвиқотига ёш Мусулмон Турк болаларининг тоза ва соф ақлларини саналарча тахриб этиб фалаж қилган қўрқинч дин душманлари оқитган заҳарларга боқинг.
Не қўрқинч ҳол ва зидликлар ичидамиз. Прокурор буни кўрмас, Ислом динига ва бутун муқаддас динларга қилинган бу қўрқинч таарруз ва ҳақоратни таъқиб этмас-да, бу таарруздан ёшларга муҳофаза тадбирларини тавсия этганни-ми ушлар?
Жуда муҳтарам Турк Мусулмон ҳакамлар! Сиз Қуръони Мубиннинг Аллоҳнинг нурининг шуълалари ила тўла бўлган ва ёлғиз у нури Илоҳийни акс эттирган Рисола-и Нур Ёшларга Раҳнамо сабабли муваккилимни маҳкум этолмайсиз!...
Муҳтарам, олийжаноб ва Мусулмон Турк ҳакамлари! Жуда яхши биласизки, ҳақиқий иршод олимлари Анбиёнинг ворисларидир. Бу муборак зотлар ҳам ўзларига меърос қолган ваъзу насиҳатни Қуръони Мубиннинг амрларига кўра ёймоқ ила мукаллафдирлар. Вазифасини қиларкан ҳеч бир ажр ва бадалнинг толиби эмасдирлар. Вазифаларини фисабилиллоҳ қиларлар. Фақат Аллоҳ ва Расулининг ризосига толибдирлар. Сўнг нафасларига қадар бу муқаддас вазифага давом этарлар. Чунки бу вазифа уларга Аллоҳ ва Расулининг омонатидир. Муваккилим бу омонатни аҳлига бермоқда дея қандай таъқиб қилинар ва азият берилар? Қандай бу кекса ёшида заиф ва наҳиф вужуди ишониб бўлмайдиган оғир бир таклиф ила мукаллаф тутилар?
-Кел, зиндонга кир!
Бу энг қўрқинч бир зулм бўлар. Бу зулмга монеъ бўлмоқ вазифаси ҳам сизларга омонат этилгандир.
Бутун ёмонликларни, гуноҳларни, ахлоқсизликни, разолатни, фасод ва фитнани имҳо этажак нурдир...
يُر۪يدُونَ اَنْ يُطْفِئُوا نُورَ اللّٰهِ ِباَفْوَاهِهِمْ وَ يَاْبَى اللّٰهُ اِلَّٓا اَنْ يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
Маъноси: "Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари ила сўндирмоқ истайдилар. Аллоҳ эса, муҳаққақ нурини тамомламоқ (тамоман порлатмоқ) истайди.. кофирларга ёқмаса ҳам".
Адвокат
АБДУРРАҲМОН ШАРАФ ЛАЧ
Бу мудофаадан сўнг Устоз Саид Нурсийга бошқа бир айтадигани бўлиб бўлмагани маҳкама раиси тарафидан сўралган, Устоз оёққа туриб:
-Ёлғиз бир калима сўйламоқ учун рухсатингизни сўрайман.
-Марҳамат қилинг.
-Муҳтарам вакилларим менинг шахсим ҳақида айтганлари санокор сўзларга мен лойиқ эмасман. Мен Қуръон ва иймон хизматида ҳаракат қилган ожиз бир одамман. Бошқа бир айтадиганим йўқдир.
Бароат қарорининг таблиғи:
Шундай қилиб муҳокама тугаган. Ҳакамлар ҳайъати мажлисдан сўнгра иттифоқ ила бароат қарорини таблиғ этган ва бу қарор маҳкамада ҳозир бўлган университетликлар ва халқ тарафидан шиддат ила олқишлангандир. Прокаратура тарафидан темйиз этилмагани учун қарор қатъийлашгандир.
***
Бадиуззамоннинг Истанбулга ташрифи муносабати ила Университетлик бир Нур Талабасининг дўстига ёзган мактуби:
Севгили Устозимизнинг ташрифи сабабли бизни ва Истанбулни табрикингизга ташаккур этаман. Бу муҳташам, мустасно ҳодиса сабабли катта шаҳар қайнади, ичидан байрам қилмоқда. Олиму-жоҳили, фақиру-бойи, ёшу-қариси маҳкамаларда, менмонхонада ҳар ерда уни кўришга ва тинглашга югурмоқда.
Тушларимиз ҳам нашъа ва фароҳ ила тўла... Душманларимизнинг эса юзлари янада зиёда қорайди. Мунофиқликларининг ҳеч бир нарса қилмаганини ва қиломаслигини ортиқ биладилар. Устозимиз Истанбулнинг шахсият даврининг ёдгори бўлган ҳар нарсага янгидан жон бердилар. Қардошларимиз кўзида шаҳарнинг манзараси бирданига ўзгарди. Авлиё София Саройбурнига қадар узанди. Минораларида яна Азони Муҳаммадий (С.А.В.) ўқилмоқда. Ичида ҳофизлар қайтадан Қуръони Карим тиловатини бошладилар. Фотиҳ ҳар кун мақбарасидан туриб фатҳ этган шаҳарининг буюк ва муборак мусофирига, "Хуш келдингиз!" демоқда ва уни табрик этмоқда. Янги Масжиднинг шарафасидан, Боёғлунинг энг қоронғу ва ифлос ерига қадар нуфуз этадиган ишиқ тўфонини ҳозирдан кўраётгандай бўлмоқдамиз. Ҳаммасининг; Авлиё Софиянинг, Фотиҳнинг, Султон Аҳмаднинг, Айюбнинг ва Сулаймониянинг ва бутун Мусулмон Истанбулнинг ҳижоб пардаларини юзларидан отиши ва бизга янада муҳташам ва янада самимий кўринишлари бу буюк ташрифдан ва бу улвий нурдан... Устозимиз ортиқ бу шаҳарнинг қуёши. У кетса, уфқидаги қуёш ҳам уни таъқиб этажак ва миллионлик шаҳар қораяди. Тасаллимиз Фотиҳ шаҳрининг Рисола-и Нур ила ойдинланиши ва порлаши умидидир.
Устозимизнинг ташрифини телефон ила хабар берганлари замон, жонсиз вужудимдан бирданига бир жараён ўтди. Ўлдирувчи ва карахт қилувчи эмас, тирлтирган, жонлантирган бир жараён... Моддий ва маънвий борлиғимнинг бир онда қувват топиб, муаззам бир магнит мени тортганини ҳис этдим. Оғир Жазо Маҳкамасига борганим замон, бироз аввалги таҳассусларимнинг бутун жамиятда ҳоким бўлганини фарқ этдим. Маҳкаманинг ичи ва ташқариси лим-лим тўла эди. Тўдани ёриб ичкари кирмоқ истадим. Фақат кўзим икки университет талабасининг орасида юраётган Устозга илишди. Маъноси ила бўлгани қадар моддаси ва қиёфаси ила ҳам бошқача бўлган ва шу онда миллионларча кўз унинг устида тўпланган мустасно борлиқ, қандайки ҳеч бир нарса ила алоқадор эмас эди ва ҳеч бир ҳодисадан хабари йўқ эди.
Маҳкаманинг ичидаман. Улвий исм зикр этилар этилмас, буюк одам катта бир миллатнинг, диннинг ва даврнинг тарихий тамсилчиси бўлиб ичкари кирди. Кичкина бир жимжитликдан кейин овоз ҳам йўқ. Ҳаркас бу муҳташам ва муаззам оннинг маъносини ва ҳаяжонини эшитмоқда...
Хастаман дейишларига қарамасдан Устозимизнинг ўринларидан чақмоқ каби отилиб эътироз ва изоҳларни.. маҳкама ҳайъатининг ҳайронлик ила буюк одамни томошаси.. Иккинчи жараёнда янада муаззам бир гавжумлик.. Устозимизнинг илмсиз тадқиқ ҳайъати рапортига шахсан берган ҳориқулода жавоблари.. ва маҳкаманинг 5 мартга қолдирилиши.. титраб, гуноҳ ва заифликларимга минг таассуф ва тавба этиб яқинлашиб, муборак қўлларини сўнгсиз бир иштиёқ ила ўпганим ва ичимни топ тоза тутишга тиришиб кўзларини топишга жасорат этганим у он, у кун хотираларимнинг энг буюк ва энг нодида ёдгори бўлажак. Университетли бошқа қардошларим Устозимизнинг хизматида бўлмоқ ила буюк шарафга қовушганлар. У Устозимиздан Жаноби Ҳақ абадиян рози бўлсин, ва бутун талабаларига ва айниқса мен каби бечора, шўрлик ва ожизларга ақл, заковат, азм ва ихлос эҳсон буюрсин. Омин. Ҳа дўстим, бу асрнинг маънавий шоҳи бўлгани, ҳаёти ва асарлари ила собит бўлган бир Устознинг асарларини биз муҳтожларга лутф этган Жаноби Ҳаққа ҳадсиз шукр ила баробар, шу замоннинг яраларига энг муносиб бир дармон, бир малҳам ва зулматнинг ҳужумига маъруз Исломий тузулишга энг фойдали бир нур ва залолат водийларида ҳайратга тушганлар учун энг тўғри бир раҳбар бўлган Рисола-и Нурни ўлгунча ўқиймиз, нашр этамиз иншааллоҳ.
اَلْبَاقِى هُوَ الْبَاقِى
Истанбул Университети Нур Талабаларидан
КОМИЛ
***
УСТОЗНИНГ АМИРТОҒГА ТАКРОР КЕТИШИ
Устоз Бадиуззамон Истанбулдаги муҳокамасининг бароат ила натижаланишидан сўнг Амиртоғга келди. Амиртоғда рамазон ойининг бир кунида қирга чиққани замон, бир бош човуш ва уч қуролли жандарма ёнига юборилиб, келадиган парчада баён этилгани каби, ўзига шапка кийилиши таклиф этилади. Бу сабаб ила полиция ташкилотига жалб этилади. Шундай қилиб Устоз бир илтимоснома ёзиб, Адлия ва Доҳилия Ваколатига юборади. Айни замонда Анқарадаги бир талабасига ҳам юбориб, алоқадор депутатларга ҳодисанинг эшиттирилишини билдиради. Анқарадаги талабалари бу шикоятнинг бир нусхасини Самсунда интишор этган Буюк Жиҳод газетасига юборадилар. Ёзув Буюк Жиҳодда "Энг Буюк Исбот" сарлавхаси остида ва бир изоҳ илова этилиб нашр этилади. Сўнгра Анқара ва Истанбул Университетидаги Нур Талабалари ҳам икки-уч мақола ёзув Буюк Жиҳод газетасига юборадилар ва нашр этадилар. Бу қаторларда Малатя ҳодисаси содир бўлади, диндорларга қарши бир тур ёлғон, туҳмат, иғво тарғиботи бошланади. Бу таҳликаларга алданган баъзи шахсиятлар диний газеталардан айбланишга сабаб нуқталар топмоқ учун уринадилар. Самсунда ҳам мазкур "Энг буюк Исбот" сарлавҳали ёзув ва Университет Нур талабаларининг мақолалари сабабли газета нашриёт мудири ила Анқарадан бу ёзувларнинг баъзиларини юборган бир Нур талабаси ушланиб маҳкамага берилади. Нурчиликнинг мамлакатда инкишофига қарши газеталарда баёнотлар, қаноатлар илгари сурилади. 600 қадар Нур талабасининг маҳкумиятини ҳадаф этар шаклда, Туркияда йигирма беш ерда қидирув қилиниб, бир қисмида даъво очилади. Натижада Рисола-и Нурда ва Нур Талабаларида айбланишга сабаб бир нуқта бўлмасдан, айб бўлмагани қаноатига борилади.
Самсунда очилган даъвода аввало маҳкумиятга қарор берилган бўлса ҳам, темйиз маҳкамасининг Рисола-и Нур асарлари ва муаллифи Бадиуззамон ҳақида баён қилган мутолаа ила маҳкумият қарорини асосдан бузиши сабаби ила, такрор қилинган жараёнда ёзувларда айб унсури бўлмагани қаноатига борилиб, бароат қарори берилгандир.
"Энг Буюк Исбот" сарлавҳали ёзув сабабли Самсунда Устозимизга қарши ҳам даъво очилган эди. Самсунга маҳкамага жалб қилиниши истанилаётган эди.
Жуда роҳатсиз ва кекса бўлиши сабаби ила туман табиблигидан олган бир рапорти эътибор назарига олинмасдан, мутлақо маҳкамада бўлиши истанилаётган эди. Ниҳоят Устоз Самсунда маҳкамада бўлишга қарор бериб, Истанбулга қадар келди. Фақат соғлигининг ёмонлиги ва таҳаммул этолмаслигидан йўлга давом этолмасдан соғлиқ ҳайъатидан бир рапорт олиб маҳкамага юборди. Рапортда Саид Нурсийнинг қилинган текшириш натижаси, на қуруқликдан, на денгиздан ва на ҳаводан Самсунга кетишга вужуди таҳаммул этолмаслиги ёзилган эди. Маҳкамада прокурор шиддатли қатъий талаблар ила Саид Нурсийнинг мутлақ маҳкамада бўлишини истаган бўлса ҳам, маҳкама ҳайъати соғлик рапортига таянган ҳолда, Бадиуззамоннинг Истанбул маҳкамаларидан бирида истиноба сурати ила ифодасининг олинишига қарор берди. Ниҳоят давом этган маҳкамалар натижасида Самсун маҳкамаси даъво мавзуси ёзувда маҳкумиятни ижоб эттиражак бир қасд кўрмаганидан, Саид Нурсийнинг бароатига қарор берди.
***
УСТОЗИМИЗ БАДИУЗЗАМОН САИД НУРСИЙ БУ
МУДОФААНИ ИСТАНБУЛ МАҲКАМАСИДА ЎҚИГАН
ВА МАҲКАМАСИ БАРОАТ ИЛА НИҲОЯТ ТОПГАНДИР
Яширин душманларимиз бу Рамазони Шарифда такрор адлияни менга қарши чорладилар. Масала ҳам бир яширин комунист комитети ила алоқадордир.
Бириси: Бутун-бутун қонунга хилоф бўлиб, мен бир ўзим ва ёлғиз бўлиб қирда ва тоғда ўтираркан, уч қуролли жандарма ила бир бош човуш ёнимга юбордилар, "Сен бошингга шапка киймайсан" дея мажбурлаб мени полиция ташкилотига келтирдилар. Мен ҳам адолатни ҳадаф тутган бутун адлиялардан сўрамоқдаманки:
Бундай беш жиҳат ила қонунсизлик этиб қонун номига беш жиҳат ила Ислом қонунларини синдирган одам ҳақиқий қонунсизлик ила иттиҳом этилмоқ лозим келаркан, уларнинг у ажиб қонунсизлиги ва баҳонси ила, икки санадан бери виждоний азоб берганларидан, албатта маҳкама-и кубро-и ҳашрда бунинг жазосини чекажакдирлар. Ҳа, ўттиз беш санадир мунзавий бўлгани ҳолда, ҳеч бозор ва шаҳарчаларда кезмаган бир одамни, "Сен фиранк сарпушини киймаётирсан" дея иттиҳом этишга дунёда қайси қонун рухсат этар?
Йигирма саккиз санадан бери беш вилоят ва беш маҳкама ва беш вилоятнинг зобиталари унинг бошига илишмаганлари ҳолда, хусусан бу дафа Истанбул адолатли маҳкамасида юздан зиёда полицияларнинг кўзлари қаршисида, ҳам икки ой ҳам пиёда бўлиб ҳар ерни кезгани ҳолда, ҳеч бир полиция илишмагани ва ҳам темйиз маҳкамаси берет ман эмас дея қарор бергани, ҳам бутун хотинлар ва боши очиқ кезганлар ва бутун аскарий нафарлар ва вазифадор маъмурлар кийишга мажбур бўлмаганликларидан ва кийилишида ҳеч бир фойда бўлмаганидан ва менинг расмий бир вазифам бўлмаганидан-ки расмий бир либосдир, беретни кийганлар ҳам масъул бўлмаслар дейилгани ҳолда; хусусан мунзавий ва инсонлар орасига кирмаган ва Рамазони Шарифнинг ичида бундай қонунга хилоф энг чиркин бир нарса ила руҳини машғул этмаслик ва дунёни хотирига келтирмаслик учун хос дўстлари ила ҳам кўришмаган, ҳатто шиддатли хаста бўлгани ҳолда, руҳи ва қалби вужуди ила машғул бўлмаслик учун дармонларни олмаган ва ҳакимларни чақирмаган бир одамга шапка кийдирмоқ, ажнабий попларга ўхшатмоқ учун унга таклиф этмоқ ва адлия ила таҳдид этмоқ, албатта зарра қадар виждони бўлган бундан нафрат этар.
Масалан: Унга таклиф этган деган: "Мен амр қулиман." Жабри кайфий қонун ила амр бўлармики, амр қулиман десин. Ҳа, Қуръони Ҳакимда Яҳудий ва Насронийларга бошда ўхшамаслик учун унга доир оят бўлгани каби,
يَٓا اَيُّهَا الَّذ۪ينَ اٰمَنُٓوا اَط۪يعُوا اللّٰهَ وَ اَطِيعُوا الرَّسُولَ وَ اُولِى الْاَمْرِ مِنْكُمْ
ояти улул-амирга итоатни амр этар. Аллоҳ ва Расулининг итоатига зид бўлмаслик шарти ила, у итоатнинг амир қулиман дея ҳаракат эта олар. Ҳолбуки, бу масалада Исломий анъаналар қонунлари хасталарга шафқат ила ранжитмаслик, ғарибларга шафқат этиб ранжитмаслик, Аллоҳ учун Қуръон ва иймон илмига хизмат этганларга заҳмат бермаслик ва ранжитмаслик амр этгани ҳолда, хусусан мунзавий, дунёни тарк этган бир одамга ажнабий попларининг сарпушини таклиф этмоқ ўн жиҳат ила эмас, юз жиҳат ила қонунга мухолиф ва Исломнинг анъанавий қонунларига қарши бир қонунсизликдир ва кайфий бир амр ҳисобига у муқаддас қонунларни синдирмоқдир. Мен каби қабр эшигида, ғоят хаста, ғоят кекса, ғариб, фақир, мунзавий, Суннати Санияга зид ҳаракат этмаслик учун ўттиз беш санадан бери дунёни тарк этган бир одамга бу тарз муомалалар қатъиян шак ва шубҳа қолдирмадики, комунист пардаси остида, анархистлик ҳисобига ватан ва миллат ва Исломият ва динга қарши мудҳиш бир суиқасд асари бўлгани каби, Исломиятга ва ватанга хизматга ният этган ва мудҳиш хорижий тахриботга қарши жабҳа олган диндор депутатлар ва демократларга ҳам буюк бир суиқасддир. Диндор депутатлар диққат этсинлар, бу даҳшатли суиқасдга қарши мудофаада мени ёлғиз қолдирмасинлар.
{(Ҳошия) Руснинг бош қўмондони қасддан олдидан уч марта ўтгани ҳолда оёққа турмаган ва таназзул этмаган ва унинг иъдом таҳдидига қарши иззати Исломияни муҳофаза учун унга бошини эгмаган; Истанбулни истило этган Инглиз Бошқўмондонига ва унинг воситаси ила фатво берганларга қарши, Исломият шарафи учун, иъдом таҳдидига беш чақа аҳамият бермаган ва "Тукуринг золимларнинг у ҳаёсиз юзига!" жумласи ила ва матбуот лисони ила қаршилаган; ва Мустафо Камолнинг эллик депутат ичида ҳиддатига аҳамият бермасдан "Намоз қилмаган хоиндир" деган; ва Ҳарбий Трибуналнинг даҳшатли саволларига қарши, "Шариатнинг биргина масаласига руҳимни фидо этишга ҳозирман" деб, тилёғламачилик этмаган; ва йигирма саккиз сана кофирларга ўхшамаслик учун инзивони ихтиёр этган бир Ислом фидоийси ва ҳақиқати Қуръониянин фидокор хизматкорига фойдасиз, қонунсиз дейилсаки: "Сен Яҳудий ва Насроний попларига ўхшаяжаксан, улар каби бошингга шапка кияжаксан, бутун Ислом олимларининг ижмоъига зид ҳаракат этажаксан, бўлмаса жазо берамиз" дейилса, албатта ундай ҳар нарсасини ҳақиқати Қуръонияга фидо этган бир одам, дунёвий қамоқ ёки жазо ва исканжа эмас, балки парча-парча пичоқ ила кесилса, жаҳаннамга ҳам отилса, қатъиян юз руҳи ҳам бўлса, бутун тарихча-и ҳаётининг шаҳодати ила, фидо этажак!
Ажабо, бу ватан ва диннинг яширин душманларининг бу ашаддий намрудона зулмларига қарши, маънавий жуда кўп қуввати бўлган бу фидокорнинг таҳаммули ва моддий қувват ила ва манфий жиҳатда муқобала этмаслигининг ҳикмати недир? Хуллас, буни сизга ва умум виждон аҳлига эълон этмоқдаманки, юздан ўн зиндиқ динсизнинг юзидан тўқсон маъсумга зарар келмаслиги учун, бутун қуввати ила доҳилдаги амният ва осойишни муҳофаза этмоқ учун, Нур дарслари ила ҳаркаснинг қалбига бир қўриқчи қолдирмоқ учун Қуръони Ҳаким унга у дарсни берган. Бўлмаса бир кунда йигирма саккиз саналик золим душманларимдан интиқомимни олишим мумкин. Шунинг учундирки, осойишни маъсумларнинг хотири учун муҳофаза йўлида ҳайсиятини, шарафини таҳқир этганларга қарши мудофаа этмайди ва дейдики: Мен дунёвий ҳаётни эмас, керак бўлса охират ҳаётимни ҳам Исломият миллати ҳисобига фидо этаман.
Саид Нурсий}
* * *
Эй Муборак Мушфиқ ва Азиз Устозимиз Ҳазратлари
Бу ажиб модда ва динсизлик асрида назарлар қисқарган, қалблар шарр ва ёмонликлар ила тўлган; ёлғиз ва ёлғиз Қуръони Ҳакимнинг бу замондаги энг ҳақиқий ва қатъий тарашшуҳоти бўлган Рисола-и Нур у қисқарган назарларни, худди модданинг руҳига нуфуз эттиради; у ёмон қалбларнинг зиндон каби қоронғу бўлган ичини нур ила тўлдиради. Шунинг учун бу асрга "Нур асри" дейилиши муносибдир.
.........................................................................................
Рисола-и Нур башариятнинг бу таъмири имкон бўлмаган ярасини ухровий дармонлар ила даволайди.
Рисола-и Нур ва унинг ҳориқо муаллифи сиз муборак Устозимиз мингларча мунаввар ёшларга халоскорлик вазифасини қилган ва қилмоқдасиз. Бунинг бундай бўлганига иймонлари қутқарилган бу ожизлар жонли шоҳидлармиз. Бу даҳшатли асрда, материализмни, моддачиликни асосидан йиқитган, масон ва комунистларнинг ботил мафкураларини бутун илм ва идрок доирасида зиру-забар этган Рисола-и Нур ўқувчиларига, бу асрнинг бахтли инсонларига, бу дунё ила, ҳатто коинот ила ҳам алмашилмас оби ҳаётни, абадийлик сувини, яъни бақо оламининг чиптаси бўлган иймонни бахш этади.
Эй азиз ва муборак Устозимиз! Бу қадар қийматли бир ҳадяни бизларга берган сиз Устозимизга нақадар ҳурмат ва муҳаббат кўрсатсак оздир. Сиз қутқарувчи Устозимиз ила Рисола-и Нур талабалари орасидаги боғ абадий бир боғлиқликдир. Буни ҳеч бир қувват ечолмас. Ҳурмат ила муборак қўлларингиздан ўпаман, дуоларингизни кутаман.
Университет Нур Талабалари Номига
Сиёсий Билимлар Факультетидан
АҲМАД АТАК
***
БУ МАКТУБ САМСУНДА НАШР ЭТИЛГАН БУЮК ЖИҲОД ГАЗЕТАСИДА ИНТИШОР ЭТГАНДИР. ТУҲМАТЧИЛАРНИНГ ИҒВОЛАРИ ИЛА САМСУНДА МУҲОКАМА ОЧИЛИШИГА ВАСИЛА БЎЛГАНДИР. МУҲОКАМА БАРОАТ ИЛА НАТИЖАЛАНГАНДИР.
Ислом Оламининг халоскори, иймон аҳлининг сартожи, Рисола-и Нурнинг таржимони Устозимиз Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратларига!
Бу дафа диндор Демократларнинг далолати ила Афён Маҳкамасича Рисола-и Нурнинг эркинлигига, бутун рисола, мактуб ва мажмуаларининг айб мавзуси ташкил этмаганидан қайтарилишларига қарор берилишини саналарча аввал эълон этганингиз "Рисола-и Нур менинг эмас, Қуръоннинг молидир, Қуръоннинг файзидан келгандир. Ҳеч бир қувват уни Анадолунинг сийнасидан қўпориб отолмаяжакдир. Рисола-и Нур Қуръонга боғлиқдир. Қуръон эса Арши Аъзам ила боғлангандир. Кимнинг ҳадди борки, уни у ердан юлиб ташласин" дея бўлган ҳақиқатли баёнотингизнинг очиқ бир тазоҳури ва бу юксак хизматингизнинг Илоҳий ва Қуръоний бўлганининг порлоқ бир далили билиб, бу бароат қарорининг Ислом Оламининг ва айниқса бу Исломият миллати саодатларининг бошланғичи бўлиши эътибори ила, бошда бутун борлиги ила бу зафарларни кутган ва Нур оиласига раис ва ҳақиқатлар дарёсига капитан тайин этилган ва куфр зулмати ила туғён этган инсониятга ҳади эҳсон этилган азиз, севгили Устозимиз ва бунга васила бўлмоқ ила иймон аҳлини ўзларига дўст ва тарафдор айлаган диндор Демократларни ва одил ҳакамлар ҳайъатини сўнгсиз миннатлар ила табрик этамиз ва арз этамизки:
Узун саналардан бери тараққий ва юксалиши учун ҳаракат қилганингиз ва йўлида нафс ва жонингизни фидо айлаганингиз ҳақиқати Қуръониянинг бугун бутун бир мамлакат, бир миллат доирасида иймон аҳлининг қалбларига сурурлар келтириб фавқулодда инкишофи, хизматига маъмур қилганингиз ва феълан муваффақ бўлганингиз муқаддас даъво ва хизматингизнинг нақадар юксак ва порлоқ бўлганини Қуёш каби исбот этади.
Йигирма беш-ўттиз санадан бери бутун монеъларга ва машаққатларга қарамасдан бу қадар сабр ва матонатингиз ва Қуръондан қалби мунавварингизга келган Рисола-и Нурнинг нашри жиҳатида бу ҳориқо хизмат ва мужоҳадаларингиз истиқболнинг наслларига ва Исломнинг қаҳрамон мужоҳидларига бир иқтидо ва имтисол намунаси бўлади. Қуръон қуёшининг сўнмаган нурлари ва абадий ёғдулари бўлган Нур шуалари ила жаҳл ва залолат қоронғуликларини изола этиб, миллионлаб қалбларни у нур ила нурлантириб, иймон аҳлини ўзингиздан миннатдор этдингиз. Бу ватан ва бу миллат, бу тарих ва бу тупроқ сизнинг бу хизматингизни, бу фидокорлигингизни ҳеч бир замон унутмаяжакдир. Абадият оламига кўчганингизда ҳам, сизнинг бу хизматингиз бир уруғ бўлиб, ундан жўшиган бир шажара-и олия ҳар тарафни қоплаяжак ва у Нур дарахтининг атрофига тўпланган буюк жамоатлар ва Рисола-и Нурнинг юксалган абадий шуалари у хизматингизни абадга қадар ва янада порлоқ ва янада дабдабали давом этажаклар.
Сиз Рисола-и Нурнинг таржимони ҳайсияти ила ва бу иймон хизматингизнинг Ислом уфқларида порлаши жиҳати ила бу асрнинг бир ҳидоят сардорисиз.
Қуръони Каримнинг Ўн Тўртинчи Асри Муҳаммадийдаги (С.А.В.) азиз даллоли ва у мудҳиш замоннинг мудҳиш зулматига қарши нури Қуръон ила муқобала этган буюк фидокори ва Рисола-и Нурнинг юз минглаб нусхаларини юз минглаб талабаларининг қаламлари ила ҳар тарафда нашр этиб динсизликка ва куфри мутлаққа қарши бир садди Қуръоний таъсис этган муҳташам қаҳрамон севгили Устозимиз!
Оламларга раҳматлар ва саодатлар келтирган ва инсониятга саломат ва тасаллилар бахш этган бу муқаддас хизматингиз ила иймон аҳлига зуҳурини хушхабар бериб исбот этганингиз ва аломатлари кўринишни бошлаган ва бутун қитъаларга шомил Исломият ҳокимиятининг нурли ва буюк байрамини бутун руҳимиз ила табрик этамиз. Жаноби Ҳақдан узун умрларингизга дуолар этиб, қўлларингиздан таъзим ила ўпамиз.
Анқара Университети Нур Талабаларидан
ИСМОИЛ, СОЛИҲ, АТИФ, АҲМАД, ЗИЁ, МАҲМАД, АБДУЛЛОҲ
* * *
УСТОЗ САИД НУРСИЙНИНГ ИСПАРТАДА ИСТИҚОМАТЛАРИ
1953 санаси ёз ойларида Устоз Амиртоғдан Испартага келди. Испартада жуда кўп содиқ талабалари бор эди. Олдинроқ юборган мактубларида Испартани тоши ила, тупроғи ила муборак қилиб тавсиф этар ва Рисола-и Нурнинг зуҳури ва интишори ила вужуд топган маънавий ҳаётининг давомига энг қувватли мадор Испарта бўлганини баён буюрар эди. Дарҳақиқат, Испарта Устознинг бу илтифотига лойиқ бўлганини узун саналардаги ҳодисаларнинг шаҳодати ила исбот этган ва кўрсатгандир. Чунки Рисола-и Нурнинг биринчи мадрасаси ва таълиф ери бўлган Барла Испартанинг бир туманидир. Рисола-и Нурнинг буюк мажмуалари бу ерда таълиф этилгандир.
Рисола-и Нурни минглаб қаламлар ила энг қўрқинч замонларда ёзиб нашр этганлар Испарта ва қишлоқларидаги талабалардир. Мисол равишда Сав Қишлоғини кўрсатмоқ кифоядир. Устоз Қастамўнуда бўлгани замон, Испартанинг ёлғиз Сав қишлоғида минг қадар қалам саналарча Нурларни ёзган, кўпайтирилишида ҳаракат қилгандир.
Ҳар бириси биттадан вилоят қадар, балки янада зиёда Рисола-и Нурга алоқа кўрсатган ва Нурларнинг ёйилишида биттадан станция каби ҳаракат қилган Нур марказлари Испартададир. Гул ва Нур фабрикалари ва буларнинг атрофида Мадраса-и Нурия шогирдлари, Мубораклар Ҳайъати, ҳаммаси Испарта вилояти доҳилидадир.
Ҳам ҳар бириси хизмати Қуръония эътибори ила биттадан қутб ҳукмида бўлган Нур талабаларининг мадори ифтихор буюк қардошлари ҳам яна Испарталидирлар.
Ҳам Испарта адлияси ва амнияти доимо Нурларга инсоф ила муомала этгандир. Устоз Испарта адлиясига кўп марта дуо этган, бошқа вилоятларга бу нуқтада ҳам Испартани ҳусни мисол кўрсатгандир.
Бу ва бу каби сабаблар тахтида Устоз охир умрини Испартада ўтказмоқ, ўлимини у ердаги муборак содиқ қардошларининг орасида қаршиламоқ, мозорини Испартада Савда ёки Барлада васият этмоқ учун Испартага келди. Киро ила бир уйга ерлашди. Ёнида тўрт-беш талабаси бор эди. Бу талабалари ила Устоз хусусий дарсхона-и Нуриясини вужудга келтирган эди.
* * *
ИСПАРТАДАГИ ҲАЁТИДАН МУХТАЛИФ БОСҚИЧЛАР
{(Ҳошия) Ҳз. Устозимизнинг охирги Испарта ҳаётининг муҳим бир хотираси, бир саҳнаси ва бир лавҳаси дея оладиганимиз бир дарс доираси борки, ноаниқ сабабларга кўра у жуда муаззам ва буюк ҳақиқат бу ерга ёзилмаган. У ҳам: Ёнида хизматида бўлган талабаларга 1954 санасининг бошидан бошлаб Арабий Маснавийи Нурияни ва Арабий Ишорат-ул Иъжозни дарс беришидир. Ва у муносабат ила ва мухталиф василалар ила ҳаётининг бошқа-бошқа босқичларини баён қилишидир.
Бу дарсдан сўнгра Ҳз. Устоз Маснавийи Нурияни ва Ишорат-ул Иъжозни таржима этиши учун укаси Абдулмажид афандига юборгандир. Ҳам Рисола-и Нурнинг янги ҳарф ила Анқарада ва сўнгра Истанбулда матбуотларда чоп этилиши учун нашр этиладиган китоблар Испартада тайёрланган, тасҳиҳ этилган ва матбуотларда чоп асносида ҳам Анқара, ҳам Истанбулда чоп этилган китоблар тасҳиҳ учун форма-форма Испартага юборилган ва шундай қилиб чоп этилган. Ва бу нур мажмуалари чоп қилингандан сўнгра Ҳз. Устоз ила баробар дафаларча бомдод дарслар ҳолида ва пешин ва аср дарслари сифатида ўқилгандир. Бутун мажмуалар бу сурат ила майдонга келгандир.
Начало формы, Конец формы}
Маҳкама босқичлари:Афён Маҳкамаси тарафидан китоблар эркин қолдирилмасдан, Малатя ҳодисаси муносабати ила баъзи вилоят ва шаҳарларда қидирувлар қилинди, маҳкамалар очилди. Жумладан: Мерсинда, Ризеда, Диёрбақирда Нурлар ва Нурчиларга қарши даъво очилди. Натижада маҳкамалар бароат берди. Бир қанча вилоятларда қилинган қидирувлар ва сўроқлашлар ила Нурчиларга қарши умумий бир даъво очилиши учун Испарта прокуратураси ҳаракатга ўтди. Саксонни ошган Нур талабаси ҳақида айбнома ҳозирланди ва ҳужжатлар тергов бошқармасига берилди.
Амниятнинг жуда кўп яширин мансублари Нур талабалари орасида юришни, ҳар ҳаракатларини текширишни бошладилар. Анқара, Истанбул, Адабозори, Сафранболу, Карабук, Динар, Инаболу, Ван каби ерларда қидирувлар, сўроқлар қилинди. Қилинган бутун тадқиқот ва қидирувлар натижаси: Ватан, миллатга қарши зарра қадар бир ҳаракат бўлмасдан, аксинча ҳар ватандошнинг кўксини ифтихор ила кеккайтириб илмий, иймоний, ватаний хизматлар, ахлоқий ғайрат ва фаолиятлар ила ҳаракат этганлари, Рисола-и Нурни ўқимоқ, ўқитмоқ ва нашрига ҳаракат қилмоқдан бошқа бир ғоя ва мақсадлари бўлмагани тушунилиши ила, "Нурчиларда айб тополмаётирмиз, мадори масъулият бир ҳаракат ва фаолиятлари кўрилмагандир" дея умуман қаноат келтирилди. Бу сўроқлашлар Рисола-и Нурнинг ҳаққониятининг тушунилишига васила бўлди. Натидажада Нурларнинг бароатига қарор берилди.
Урфа ва Диёрбақирдаги фаол Нур талабалари биттадан мадраса-и Нурия қурдилар. Рисола-и Нурни ҳар синф халқдан, айниқса талабалардан, ёшлардан келган жамоатга ўқимоқ сурати ила илмий дарсларни бошладилар. Бу замонда жуда аҳамиятли бўлган талаба-и улумнинг шарафини иҳё этдилар. Шарқ атрофида буюк хизмати иймония адо қилинди. Бир вақт Диёрбақирда у ерда Нурлар ила иймонга ва Қуръонга хизмат этган фаол бир Нур талабасига қарши даъво очилди, бароат ила натижаланди, мўъминларнинг сурур ва миннатдорлигига васила бўлди.
Афёнда ҳам давом этган маҳкама натижаланди. 1956 тарихида Рисола-и Нурни тадқиқ қилган Диёнат Ишлари Кенгаш Ҳайъати берган бир рапорт ила, Рисола-и Нурнинг иймон ва ахлоқий камол топишга хизмат хусусидаги васфини эълон этди. Афён маҳкамаси ҳам бу рапортга таянган ҳолда, Рисола-и Нур асарларининг бароатига ва эркинлигига қарор берди, ҳукм қатъийлашди.
Афён Маҳкамасининг бароат қароридан сўнгра, Испарта Тергов Бошқармаси ҳам суд қилмаслик қарори берди. Шундай қилиб, Рисола-и Нур бир қанча адлиявий сузгичлардан ўтиб умумий ва куллий бир эркинлик ва ҳусни қабулга мазҳар бўлди.
Нурларнинг Нашри:Анадолунинг бир қанча ерларида Нурларга хизмат давом этмоқ ила баробар, айниқса Анқара, Истанбул, Диёрбақир, Урфа Мадраса-и Нуриялари ёлғиз бўлганлари муҳитда эмас, жуда кенг бир соҳада хизмати иймонияда бўлдилар. Бу хизматлари ёлғиз бир киши эмас, бир марказ эмас, ёлғиз маълум шахслар эмас, хизмати Қуръония бўлгани учун, жуда кўп жиҳатларда, жуда кўп зотлар тарафидан адо этилди. Исми билинмаган қанчалаб холис талабалар, содиқ мўъминлар бу муқаддас хизматда ҳаракат қилдилар, Нури Муҳаммадийнинг ёйилишига ғайрат этдилар.
Анқарада Университетли талабалар ва муҳтарам ҳамиятпарвар зотлар Рисола-и Нур мажмуаларини матбуотларда чоп ила ҳар тарафга нашрига, айниқса янги ҳарф ила истифодага мунтазир омманинг қўлларига улашишига ҳаракат қилдилар. Рисола-и Нурнинг куллий нашриётини ёшларнинг, мактаб ўқувчиларининг қилишлари, бу хусусда буюк фидокорлик кўрсатишлари эса, бу миллат ва ватан учун буюк бир саодат бўлди. Чунки ҳеч бир шахсий манфаат талаб этмасдан ва ёлғиз ризо-и Илоҳий учун ҳаракат этишлари уларнинг бу асл миллатнинг ҳақиқий авлодлари бўлганини кўрсатди.
Устознинг Барлага Кетиши
Устоз Барладан йигирма беш сана аввал айрилган ва у замонга қадар ҳеч кетмаган эди. Барла ила ўз Нурс қишлоғидан зиёда алоқадор эди. Чунки маънавий ҳаёти бўлган Рисола-и Нур бу ерда таълиф этилишни бошлаган эди. Қуръони Ҳакимнинг ҳидоят нурларини тамсил этган "Сўзлар" ва "Мактубот" ва "Нур Ёғдулари" бу ердан атрофга ёйилган эди. Бу эътибор ила Барла Рисола-и Нур дарсхонасининг илк маркази эди.
Барладаги ҳаёти гарчи сургун ва инзиво ичида ва тарассуд остида ўтмоқ ила ачинарли эди. Фақат Рисола-и Нур ҳақиқатларининг таълиф ери бўлганидан Устознинг энг завқли ва ширин ҳаёти ҳам яна Барла ҳаётидир дейилиб бўлар. Бу дафа Барлага сургун ила эмас, қамоқ ила эмас, ўз розилиги ила ва эркин бўлиб кетаётган эди. Гўзал бир баҳор куни Барлага келди. Барладаги талабаларининг муҳим бир қисми Устозни қаршиладилар. Устоз саккиз саналик истиқоматгоҳи бўлган Мадраса-и Нуриясига яқинлашар экан, ўзини сақлай олмади, муборак кўзларидан ёшлар оқди. Ҳашаматли чинор дарахти ҳам худди ўзини саломлаётган эди. Бир вақтлар, яъни Барлада саккиз сана истиқоматдан сўнгра Испартага жалб этилган эди. У замонги вазиятда муборак чинор дарахти Устозни маънан кузатиб қўйган, ҳашаматли қанотлари бўлган шохларининг Жаноби Ҳаққа бўлган саждаворий убудияти ила Устозни кузатиб қўйган эди. Бу дафа ҳам яна узун бир айрилиқдан сўнгра такрор Устозга қовушишнинг сурури ичида Холиқи Раҳмонга сажда-и шукронга чўкар эди. Устоз у муборак чинор дарахтига ёпишган, ёнидаги талабаларига ва аҳолига ўзини ёлғиз қолдиришларини сўйлаганди. Зотан кўз ёшларини тутолмаётган эди. Сўнгра Нур Дарсхонаси бўлган хонасига кирди ва икки соат қадар қолди, ҳазин йиғлаши ташқаридан эшитилаётган эди.
Ҳа, шубҳасиз раҳмати Илоҳиянинг ниҳоясиз тажаллийларига мазҳар эди. Бир замонлар Шарқий Анадолудан Испарта ўлкасига сургун қилинган эди... Испартадан ҳам тоғлар орасидаги Барла туманига сургун қилинган эди.. Бу ерда ўлиб кетар эди. Эски тарихча-и ҳаётининг шаҳодати ила жуда қаҳрамон ва фидокор бўлган бу зот тўғридан-тўғрига Қуръони Ҳакимнинг ҳақиқатларини ўзлаштирган, шахсий ва миллий саодатни Исломият ҳақиқатларига ёпишишда кўрган ва буни ҳайқирган ва ақлий далиллар ила илм майдонига чиққан бир киши эди.
Уч давр ўтказган, жаббор қўмондонларга бўйин эгмаган, муқаддас даъвосидан қайтмаган. Яраланган, заҳарланган, ўлмаган. Тоғлар каби ҳодисаларнинг тўлқинларидан қўрқмаган эди...
Миллатларни, қавмларни ичига олган, зеҳният ва қабул этишларни алмаштирган, ҳозирги асрнинг жараёнлари бу зотни Қуръон ва иймон даъвосидаги йўлидан ўгиролмаган. У руҳидаги иймоний шижоат ила қатъий ишонар эдики, даъво этган ҳақиқати бир кун миллатча ўзлаштирилажак. Бир Саид минглаб, балки юз минглаб Саид бўлажак. Инсоният жамиятида нашр этган ҳақоиқи иймониянинг футуҳоти ва инкишофи бошланажак.. ва Ислом дунёси уфқларини ўраган зулмат булутлари Қуръондан қўлига берилган бу ҳидоят машъаласи ила тарқатилажак.. Ўлишга юз тутган деб ўйланган иймон руҳи янгидан жонланажак.. Жонларга жон қўшажак.. Маънан ўлишга юз тутган Исломият миллатини иҳё этажак.. Оламга хўжайин бўлган Исломиятнинг биизниллоҳ, жаҳонга хўжайинлигининг моддий-маънавий хушхабарчиси бўлар эди.
Хуллас, бу муқаддас ҳақиқатнинг ҳомили ва ношири бўлган ва ҳақиқатда бу кунги башариятнинг мадори ифтихори бўлган бу азиз зот дин душманларининг режаси ила бир вақтлар бу шаҳарга юборилган, Анадолуда таъсис эттирилган режимга қарши бўлишига, феълий мудоҳаласига тўсиқ бўлинган эди. Ҳайҳот! Асосан ўзи сиёсатдан чекилган эди, дунё аҳлининг дунёсига қўшилмас эди. У истиқболни нурлантирадиган бир ҳақиқатнинг таълиф ва нашрига ҳаракат қилаётган эди. Коинотнинг соҳиби ва ҳодисаларнинг мутасаррифи бўлган Аллоҳ унинг ҳомийси, муини ва ёрдамчиси эди.
Хуллас, ўттиз сана сўнгра такрор Барлага қайтгани замон, хизмати иймониясида ноил бўлган буюк икромларини, иноятларини ўйлаб, мушоҳада этиб масрур бўлди ва суруридан йиғлар эди, сажда-и шукронга борар эди.
Шу онда Устоз Испартада истиқомат этар. Баъзан Амиртоғга, баъзан Барлага борар. Бу ерларни Рисола-и Нурнинг таълиф ва инкишоф марказлари бўлгани учун руҳан жуда алоқадордир. Ҳам ўзи тўқсон ёшга яқинлашгани ва бир қанча дафалар заҳарлангани учун, роҳатсиздир. Хасталиги таъриф этилмайдиган даражада оғирдир ва шиддатлидир. Руҳан ҳиссиёти қувватли, ва олам, айниқса Ислом Олами, айниқса Рисола-и Нур доираси маънавий вужуди ҳукмида бўлганидан, ҳар икки вужудидаги истироб шиддатлидир. Гарчи талабаларининг дуолари ва иймон нурларининг нашри у изтиробига бир малҳам ва даво бўлса ҳам, яна ҳам жуда кенг шафқати эътибори ила замон-замон изтироби шиддатланмоқдадир. Бу эътибор ила ҳаво алмаштиришга жуда муҳтождир. Бир ерда ортиқ қололмайди. Ҳаво алмаштиришга чиққан замони хасталиги қисман камаяди, роҳат нафас олиб билади.
Устоз Рисола-и Нур касрат ила интишор этганидан ва ҳар ерда жуда кўп Нур Талабалари мавжуд бўлганидан халқлар ила гапиришни тамоми ила тарк этгандир. "Рисола-и Нур мен ила суҳбатдан ўн даража зиёда фойдалидир" деб зиёратчи ҳам қабул этмаётирдир. Ҳатто ёнидаги талабалари ила ҳам зарурат ҳолида гаплашмоқдадир.
Ортиқ ҳаётининг сўнг босқичга келганини айтмоқда, доимо ичида яшаган ойни яшай олишидан шубҳа этар бир вазиятда ажалини кутмоқдадир. Нурларнинг нашриётидан мамнун ва муташаккирдир. Миллат ва давлатча Исломият ва саодат йўлида отилган ҳар қадами тақдир ва тасдиқ ила қаршиланмоқда. Ҳақ йўлида юрган, Исломий шиорларни иҳё этганларга дуо этмоқдадир. Айни замонда, Ислом Оламининг моддатан ва маънан саломат ва саодатини тиламоқда ва бу йўлда киришилган доҳил ва хориждаги ғайратлардан ҳадсиз даражада севинч ва мамнуният сезмоқдадир.
Рисола-и Нурни Қуръони Ҳакимнинг бу замонга махсус бир мўъжизаси билмоқда, бу ватанни комунизм таҳликасидан Рисола-и Нурдаги ҳақиқати Қуръония муҳофаза этганини баён этмоқда ва Ислом Олами ила ҳақиқий қардошликка ва ухувватга ва иттифоққа мадор бўлишини, дунёвий ва ухровий саодатимизнинг бу ҳақиқатга ёпишишимизда бўлганини эшиттирмоқдадир.
Рисола-и Нурнинг Анадолудан ташқари бошқа Мусулмон мамлакатларда ёйилишининг зарур бўлгани қаноатидадир. Сиёсий ғайрат ва фаолиятлардан аввал Рисола-и Нурнинг нашр бўлишининг янада манфаатдор бўлишини хабар бермоқдадир.
***
БАДИУЗЗАМОН ва РИСОЛА-И НУР
Рисола-и Нур Нимадир ва Қандай Бир Тафсирдир?
Қуръоннинг ҳақиқатларини мусбат илм тушунчасига уйғун бир тарзда изоҳ ва исбот этган Рисола-и Нур Куллиёти ҳар инсон учун энг муҳим масала бўлган "Мен кимман? Қаердан келмоқдаман? Қаерга кетаман? Вазифам недир? Бу мавжудот қаердан келиб, қаерга кетмоқдалар? Моҳият ва ҳақиқатлари недир?" каби саволларнинг жавобини очиқ ва қатъий бир шаклда, тортувчи бир услуб ва чиройли бир ифода ила баён этиб, руҳ ва ақлларни нурлантирмоқда ва қондирмоқда.
Йигирманчи асрнинг Қуръон фалсафаси бўлган бу асарлар бир тарафдан техник, фан ва санъат бўлиб моддиётни, бошқа тарафдан иймон ва ахлоқ бўлиб маънавиятни жамлайдиган ва ичига оладиган Турк Маданиятининг фақат моддиётга таянган бошқа маданиятларни орқада қолдиришини ҳам исбот ва эълон этмоқдадир.
Аждодимизнинг бир замонлар қалбларида ерлашган иймон ва эътиқод жиҳати ила замин юзида юз мислидан зиёда давлатларга, миллатларга қарши иймонидан келган бир қаҳрамонлик ила муқобала этиши, Исломият ва маънавий камолотнинг байроғини Осиё, Африка ва ярим Оврупада кездириши ва "Ўлсам шаҳидман, ўлдирсам ғозийман" деб ўлимни кулиб қаршилаб кетма-кет душман ҳодисаларга қарши таяниши каби, миллатча мадори ифтихор олий сажиямизнинг бугун биз ёшларда инкишофи ватан ва миллат манфаати жиҳатидан ва истиқболимизнинг саломати нуқтасидан қай даража алзам бўлгани маълумдир. Мутлақо ҳар ҳаракат ва хизматда моддий бир ҳақ ва шахсий манфаатлар мулоҳаза этмоқ Туркнинг миллий тарихининг шараф ва ҳайсияти ила уйғун бўлолмас. Бизлар фақат Ризо-и Илоҳий учун ҳаракат қимоқдамиз. Шахсан хизматида бўлмоқ ила олганимиз талаззуз қардош ва ватандошларимизга, Исломиятга ва инсониятга ёрдамда бўла олмоқ мазҳариятидан келган абадий ҳаётимизга оид сурур ва умид бизнинг бу бобда олганимиз ва оладиганимиз ягона ҳақиқий муқобала ва ажрдир.
Рисола-и Нур қандай бир тафсирдир?
Тафсир икки қисмдир. Бириси: Маълум тафсирлардирки, Қуръоннинг иборасини ва калима ва жумлаларининг маъноларини баён ва изоҳ ва исбот этарлар. Иккинчи қисм тафсир эса: Қуръоннинг иймоний бўлган ҳақиқатларини қувватли ҳужжатлар ила баён ва исбот ва изоҳ этмоқдир. Бу қисмнинг кўп аҳамияти бор. Зоҳир маълум тафсирлар бу қисмни баъзан мужмал бир тарзда ерлаштирадилар. Фақат Рисола-и Нур тўғридан-тўғрига бу иккинчи қисмни асос тутган, ўхшовсиз бир тарзда муаннид файласуфларни ҳам жим қилган бир маънавий тафсирдир.
Рисола-и Нур субъектив назария ва мутолаалардан узоқ бир шаклда, ҳар асрда миллионларча инсонга раҳбарлик қилган муқаддас китобимиз бўлган Қуръоннинг ҳақиқатларини рационал ва объектив бир шаклда изоҳ этиб инсониятнинг истифодасига арз этилган бир куллиётдир.
Рисола-и Нур!.. Қуръон оятларининг нурли бир тафсири.. Бошдан охиригача иймон ва тавҳид ҳақиқатлари ила далиллантирилган.. Ҳар синф халқнинг тушунишига кўра ҳозирланган... Мусбат илмлар ила жиҳозланган.. Васвасали шубҳачиларни ишонтиради... Энг авомдан энг ҳавасга қадар ҳаркасга хитоб этиб, энг муаннид файласуфларни ҳам таслимга мажбур этади...
Рисола-и Нур!.. Нурли бир куллиёт... Бир юз ўттиз асар... Катта-кичик рисолалар ҳолида... Асрнинг эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берар... Ақлни ва қалбни қондирар... Қуръони Каримнинг йигирманчи асрдаги лафзий эмас, маънавий тафсири...
Исбот этади!.. Ақлга келган бутун саволларни... Заррадан Қуёшга қадар иймон мартабаларини... Ваҳдонияти Илоҳияни... Нубувватнинг ҳақиқатини...
Исбот этади!.. Арз ва Самовотнинг табақаларидан, малоика ва руҳ баҳсидан, замоннинг ҳақиқатидан, Ҳашр ва Охиратнинг бўлишидан, Жаннат ва Жаҳаннамнинг борлигидан, ўлимнинг асл моҳиятидан
Абадий саодат ва шақоватнинг манбаига қадар... Ақлга келган ва келмаган бутун иймоний масалаларни энг қатъий далиллар ила ақлан, мантиқан, илман исбот этади... Мусбат илмларнинг ташвиқчиси... Риёзий масалалардан янада қатъий далиллар ила ақлни ва қалбни қондириб, мароқларни изола этган бир шоҳасар...
* * *
Оз миқдорда бостира олган, ҳеч бир тижорий ғоя ва тушунча ила ҳаракат қилмасдан сотувчиларга ҳам берилмаган бу асарларнинг фойдаси қолган асарларнинг чоп этилишига ажратилади.
Катта бир инжиқлик ва диққат ила устида турганимиз муҳим бир хусус ҳам Рисола-и Нурнинг лойиқ қўлларга ўтиши ва унинг ҳақиқий баҳоси бўлиб энг оз йигирма беш кишининг истифода этишининг таъмин этилишидир.
Бу маънавий тафсир "Сўзлар", "Мактубот", "Ёғдулар", "Шуалар" дея тўрт катта қисмдан ташкил топган бўлиб, якуни бир юз ўттиз рисоладир.
Нашрида Хизмат Қилганлар
* * *
Сўзлаган Ёлғиз Ҳақиқатдир
Рисола-и Нурда исбот этилгандирки, баъзан зулм ичида адолат тажаллий этар. Яъни, инсон бир сабаб ила бир ҳақсизликка, бир зулмга маъруз қолар, бошига бир фалокат келар, қамоққа ҳам маҳкум бўлар, зиндонга ҳам отилар. Бу ҳукм бир зулм бўлар. Фақат бу воқеа адолатнинг тажаллийсига бир васила бўлар. Қадари Илоҳий бошқа бир сабаб сабабли жазога, маҳкумиятга ҳақ касб этган бўлган кишини бу дафа бир золим қўли ила жазога йўлиқтирар, фалокатга дучор қилар. Бу Адолати Илоҳиянинг бир нави тажаллийсидир.
Мен ҳозир ўйлаётирман... Йигирма саккиз санадир вилоятма-вилоят, шаҳарма-шаҳар санқитилмоқдаман, маҳкамадан-маҳкамага етакланмоқдаман. Менга бу золимона исканжаларни қилганларнинг қўйганлари айб недир? Динни сиёсатга қурол қилмоқми? Фақат нечун буни таҳаққуқ эттиролмайдилар? Чунки ҳақиқатдан бундай бир нарса йўқдир. Бир маҳкама ойларча, саналарча айб топиб мени маҳкум этишга уринади. У қўйверади.. Бошқа бир маҳкама айни масала сабабли мени такрор муҳокама остига олади, бир муддат энди у машғул бўлади.. Мени тазйиқ этади.. турли-туман исканжаларга маъруз қилади. У ҳам натижа қўлга киритолмайди, қолдиради. Бу дафа бир учинчиси ёқамга ёпишади. Шундай қилиб мусибатдан мусибатга, фалокатдан фалокатга дучор қилиниб кетмоқдаман. Йигирма саккиз сана умрим шундай ўтди. Менга иснод этган айбларининг асли, асоси бўлмаганини ниҳоят ўзлари ҳам тушундилар. Улар бу иттиҳомни қасддан қилдиларми, бўлмаса бир шубҳага тушдиларми? Истар қасд, истар шубҳа бўлсин, менинг бундай бир айб ила муносабат ва алоқам бўлмаганини камоли қатъият ила яқийнан ва виждонан биламан.. Динни сиёсатга қурол этадиган бир одам бўлмаганимни бутун инсоф дунёси ҳам билади. Ҳатто мени бу айб ила иттиҳом этганлар ҳам биладилар... У ҳолда недан менга бу зулмни қилишда қатъиятда турдилар? Недан мен айбсиз ва маъсум бўлганим ҳолда бундай давомли бир зулмга, муаннид бир исканжага маъруз қолдим? Недан бу мусибатлардан қутулолмадим? Бу аҳвол Адолати Илоҳияга мухолиф тушмасми?
Бир чорак асрдир бу саволларнинг жавобларини тополмаётирдим, ранжиётган эдим, изтироб чекаётган эдим. Менга зулм ва исканжа қилганликларининг ҳақиқий сабабини ҳозир билдим. Мен камоли таассур ила сўйлайманки;
Менинг айбим хизмати Қуръониямни моддий-маънавий тараққиётимга, камолотга қурол қилмоқ экан.. Ҳозир буни англамоқдаман, ҳис этмоқдаман. Аллоҳга минглаб шукр этмоқдаманки, узун саналар ихтиёрим хорижида бўлиб хизмати иймониямни моддий ва маънавий камолот ва тараққиётимга, азобдан, Жаҳанамдан қутулишимга, ҳатто абадий саодатимга васила қилишимга, ёхуд ҳар қайси бир мақсадга қурол қилишимга маънавий ғоят қувватли монеълар мени ман этар эди. Бу ички ҳислар ва илҳомлар мени ҳайратлар ичида қолдирди. Ҳаркас хушланган маънавий мақомларни ва ухровий саодатларни солиҳ амаллар ила қозонмоқ ва бу йўлга мутаважжиҳ бўлмоқ ҳаркаснинг машруъ ҳаққи бўлгани, ҳамда ҳеч кимга ҳеч бир зарари бўлмагани ҳолда мен руҳан ва қалбан бу аҳволдан ман этилмоқдаман. Ризо-и Илоҳийдан бошқа фитрий илмий вазифанинг чорлаши ёлғиз ва ёлғиз иймонга хизмат хусуси менга кўрсатилди. Чунки ҳозир бу замонда ҳеч бир нарсага қурол ва тобе бўлмаган ва ҳар ғоядан устун бўлган ҳақоиқи иймонияни фитрий убудият ила билмаганларга, билмоқ эҳтиёжида бўлганларга таъсирли бир суратда билдирмоқ, бу чалкаш дунёсида иймонни қутқаражак ва муаннидларга қатъий қаноат беражак бир тарзда, яъни ҳеч бир нарсага қурол бўлмаяжак бир тарзда бир Қуръон дарси бермоқ лозимдирки, куфри мутлақни ва мутамаррид ва инодчи залолатни синдирсин, ҳаркасга қатъий қаноат бера олсин. Бу қаноат ҳам бу замонда, бу шароит доҳилида диннинг ҳеч бир шахсий, ухровий, дунёвий, моддий ва маънавий бир нарсага қурол этилмаслигини билмоқ ила майдонга кела олар. Бўлмаса комитетчилик ва жамиятчиликдан таваллуд этган даҳшатли динсизлик маънавий шахсиятига қарши чиққан бир шахс энг буюк маънавий бир мартабада бўлса, яна васвасаларни бутун-бутун изола этолмас. Чунки иймонга кирмоқ истаган муанниднинг нафси ва анаси дея оларки: "У шахс даҳоси ила, ҳориқо мақоми ила бизни қондирди". Бундай дер ва ичида шубҳаси қолар.
Аллоҳга мингларча шукрлар бўлсинки: Йигирма саккиз санадир, динни сиёсатга қурол иттиҳоми остида Қадари Илоҳий ихтиёрим хорижида, динни ҳеч бир шахсий нарсага қурол этмаслик учун башарнинг золимона қўли ила маҳзи адолат бўлиб мени таъзирламоқда, огоҳлантирмоқда. Асло демоқда, иймон ҳақиқатини ўз шахсингга қурол қилма. Токи иймонга муҳтож бўлганлар англасинларки, ёлғиз ҳақиқат сўзламоқда, нафснинг шубҳалари, шайтоннинг дасисалари қолмасин, жим бўлсин.
Хуллас, Нур Рисолаларининг катта денгизларнинг катта тўлқинлари каби кўнгиллар устида вужудга келтирган ҳаяжоннинг қалбларда ва руҳларда қилган таъсирнинг сири будир, бошқа бир нарса эмасдир. Рисола-и Нур баҳс этган ҳақиқатларнинг айнисини мингларча олимлар, юз мингларча китоблар янада балиғона нашр этганлари ҳолда, яна куфри мутлақни тўхтатолмаётирлар. Куфри мутлақ ила мужодалада бу қадар оғир шароит остида Рисола-и Нур бир даража муваффақ бўлаётган бўлса, бунинг сири мана будир. Саид йўқдир, Саиднинг қудрат ва иқтидори ҳам йўқдир. Сўзлаётган ёлғиз ҳақиқатдир, ҳақиқати иймониядир.
Модомики нури ҳақиқат иймонга муҳтож кўнгилларда таъсирини қилмоқда.. Бир Саид эмас, минг Саид фидо бўлсин. Йигирма саккиз сана чекканим азо ва жафолар, маъруз қолганим исканжалар, сабр қилганим мусибатлар ҳалол бўлсин. Менга зулм этганларнинг, мени шаҳарма-шаҳар санқитганларнинг, ҳақорат этганларнинг, турли-туман айбловлар ила маҳкум этмоқ истаганларнинг, зиндонларда менга ер ҳозирлаганларнинг ҳаммасига ҳаққимни ҳалол этдим.
Одил қадарга ҳам дейманки: Мен сенинг бу шафқатли таъзирларингга ҳақдор эдим. Бўлмаса ҳаркас каби ғоят машруъ ва зарасиз бўлган бир йўл тутиб шахсимни ўйласайдим, моддий-маънавий файзлар ҳисларимни фидо этмасайдим, иймон хизматида бу буюк маънавий қувватни йўқотар эдим. Мен моддий ва маънавий ҳар нарсамни фидо этдим, ҳар мусибатга таҳаммул этдим, ҳар исканжага сабр этдим. Бу сояда ҳақиқати иймония ҳар тарафга ёйилди. Бу сояда Нур мактаби ирфонининг юз мингларча, балки да миллионларча талабалари етишди. Ортиқ бу йўлда хизмати иймонияда улар давом этажакдирлар. Ва менинг моддий ва маънавий ҳар нарсадан фароғат маслагимдан айрилмаяжакдирлар. Ёлғиз ва ёлғиз Аллоҳ розилиги учун ҳаракат қилажакдирлар.
Бизга исканжа этганлар, билмасдан Қадари Илоҳийнинг сирларига, чуқур тажаллийларига ақли етишмасдан бизнинг даъвомизга, ҳақиқати иймониянинг инкишофига хизмат этдилар. Бизнинг вазифамиз улар учун ёлғиз ҳидоят истагидан иборатдир. Мен жуда хастаман. На ёзишга, на сўзлашга тоқатим қолмади. Балки да булар сўнг сўзларим бўлар. Мадрасатуз заҳронинг Рисола-и Нур талабалари бу васиятимни унутмасинлар.
Саид Нурсий
* * *
ИСЛОМИЯТ ДУШМАНЛАРИ ҚИЛГАН ТААРРУЗ ВА ҲАҚИҚАТГА ХИЛОФ МАНФИЙ ТАШВИҚОТЛАРИГА МУҚОБИЛ УНИВЕРСИТЕТ НУР ТАЛАБАЛАРИНИНГ БИР ИЗОҲЛАШИДИР
Азиз, сиддиқ қардошларимиз
Имтиҳон ва ғазотингиз хайрли ўтган бўлсин деб, сизни табрик этамиз. Рисола-и Нурнинг таҳқиқий иймон дарслари ила иймон мартабаларида тараққий этиб ва юксалиб қувватли иймонни қўлга киритган Нур Талабалари учун шундай тааррузлар бир жиҳатдан бир имтиҳондир ва кўмир ила олмосни ажратган бир ўлчовдир. Нур Талабалари учун Аллоҳга иймон, Пайғамбарга иттибо ва Қуръони Карим ила амал сабабли қамоқлар бир Мадраса-и Юсуфиядир. Зулм ва исканжалар биттадан қамчи, биттадан парчиндир. Қадари Илоҳий бизга у ҳужумлар ила ишора бермоқдаки: "Қани турма, ишла!.." Қуръон ва иймон хизмати йўлида маҳкамаларда гапирмоқ Нур Талабаларича бир дўсти ила суҳбат этмоқдир. Полиция ташкилотларига этилиб-келтирилмоқ бозорга бориб келмоқдан фарқсиздир. Кишанлар диний жиҳоди акбарнинг биттадан олтин билак узугидирлар. Башарнинг зулман маҳкум этиши эса, ҳақиқатда Ҳақнинг бароат беришига бир далилдир. Бутун ундай исканжа ва зулмлар Нур Талабалари учун биттадан шараф медалидир. Қандай бахтлики, ўттиз санадан бери Нур Талабалари акаларимиз бу неъматларга мазҳар бўлганлар. Афсус бизларгаки, бизлар бу шарафларга ноил бўлолмадик ва бўлолмаймиз ҳам. Зеро буларни қозонтирган давр ёпилмоқ илинжидадир.
Рисола-и Нур бу ватан ва миллатга амният ва осойишни таъмин этган ва қалбларга биттадан посбон қолдирган иймоний бир асардир. Исломият душманларининг иғволари ила бўлган кўплаб маҳкамаларда Рисола-и Нурга бароатлар берилган, Темйиз Маҳкамаси иттифоқ ила бароат қарорини тасдиқ этиб Рисола-и Нур даъвоси қазия-и муҳкама ҳолини олгандир. Йигирма беш маҳкама ҳам "Рисола-и Нурда айб тополмаётирмиз" дея қарор бергандир. Ўттиз санадан бери юз минглар ила Нур талабаларининг биргина ҳодисаси кўрилмагандир. Шунинг учун Рисола-и Нурнинг нашрига монеъ бўлишга уринганлар амният ва осойишнинг душмани ва ватан ва миллат хоини анархистларнинг ҳисобига билиб ёки билмасдан ҳаракат қилгандирлар. Рисола-и Нурга илишган ҳукумат эмасдир, чунки амният ва зобита англаганки, Бадиуззамон ва Нур Талабаларида сиёсий бир ғоя йўқдир. Буларнинг машғулияти фақатгина иймон ва Исломиятдир. Хуллас, у яширин дин душманларининг тааррузлари қаршисида Нур Талабалари Рисола-и Нурдаги таҳқиқий иймон дарслари берган иймон қуввати ила метин, салобатли ва мағлуб этилмас бир ҳизбул Қуръон ва фатҳ этилмас бир қалъа ҳолидадирлар. Дин душманлари тарафидан ҳужумлар бўлган сари, Нур Талабаларининг Рисола-и Нурга ва устозларига бўлган садоқат ва сабот ва фаолиятлари зиёдалашар, мустаҳкамланар. Бир талабаси устозимизга шундай ёзган:
"Эй менинг азиз қаҳрамон устозим! Муоризларимиз кўпайган сари қувватимиз кўпаймоқда.. Рабби Раҳиймимизга ҳадсиз шукрлар бўлсин".
Ҳа, у бир замонларки, қоронғу, зулматли ва ашаддий зулм ва истибдоди мутлақ даврида ҳаркас жим қилинган. Фақат биргина киши жим бўлмаган ва жим қилинолмаган. Бу якто ва нодир киши бўлган Бадиуззамоннинг талабалари ҳам мағлуб этилолмагандирлар...
Нур талабалари аввало ўз иймонларини қутқармоқ, бу билан баробар дин қардошларининг ҳам иймонларини қутқармоқ учун Қуръони Ҳакимнинг юксак ва порлоқ бир тафсири бўлган Рисола-и Нурни ўқиганлар ва ўқитгандирлар. Иймонларини қутқаришга уринганлари ва Ризо-и Илоҳий учун Қуръонга ва иймонга Рисола-и Нур ила хизмат этганлари қаторда, маъруз қолганлари ҳужум ва тааррузларга ҳеч аҳамият бермасдан у яширин дин душманларининг безовта қилишлари, ҳужумларини ўзлари учун иймон ва Қуръон ҳисобига бир қамчи ва бир ташвиқчи ҳукмига ўтганига қаноат келтиргандирлар. Ўттиз саналик бу нави ҳодисаларнинг ва бу нави таъсирларнинг натижалари бу Миллати Исломия қаршисида майдондадир.
Хуллас, Рисола-и Нурнинг янги ва муштоқ талабалари бўлган қардошларимиз! Сизлар ҳам бундай бир Устознинг ва бундай бир асарнинг талабалари бўлганингиздан сизларнинг ҳам бу самараларга ва меваларга мазҳар бўлиб Нурларга янада зиёда ёпишиб, ҳарорат ва иштиёқингиз янада ортиқ зиёдалашиб, Нурларни сабот ва садоқат ила ўқимоқ даражасига ноил бўлишингиздан ҳам сизларни руҳу жонимиз ила табрик этамиз, ҳам сизларга минглаб салом ва дуолар этиб дуоларингизни кутамиз.
***
Нурларга бўлган тааррузларнинг бир зарари бўлса, йигирма фойдаси бордир. Албатта йигирма қозончга қарши бир зарар ҳеч ҳукмидадир. Тааррузлар фақат ва фақат Нурнинг нашриёт ва футуҳотининг кенгайишига, инкишофига сабабдир ва Миллати Исломия назарида ишонч ва амният қозонишига мадордир. Рисола-и Нурнинг Анадолу кенглигида ва Ислом Олами вусъатида ва Оврупа ва Америка доирасидаги моддий ва маънавий таъсирот ва футуҳотига ва нашриётига шоҳид бўлган Исломият душманлари яна баъзи тааррузлар қилганлар. Олган хабарларимизга кўра, бу тааррузлардан сўнгра, хусусан шарқ вилоятларида, эскисига назаран Нурнинг футуҳоти ўн кун ичида ўн мисл ортган. Ҳам шундай қилиб халқнинг назари диққати Рисола-и Нурга ва устозимизга ўгирилган, ухлаганлар уйғонган, танбаллар ҳаракатга келган, эҳтиётсизлар эҳтиётга муваффақ бўлгандирлар. Бу аччиқ тааррузлаб келиб кетгувчи бўлмоқ ила баробар, ёлғиз бир қўрқув ва шубҳа ёймоқ қасди ила қилинган василалар ва дасисали манёврлардир. Аҳмоқ дин душманлари гўё Нур Талабаларини қўрқитмоқ савдоси ила расмий кишиларни алдатиб ҳаракатлантириб ва қурол этишга уринмоқдалар. Ажабо, у ғофиллар билмайдилармики, бизлар Нурнинг талабаларимиз.. Динсизларнинг, масонларнинг, комунистларнинг моҳияти ғоят даражада заифдир. Зоҳиран қувватли каби кўринишлари бебош бир боланинг бир хонани бир гугурт ила маҳв этиши каби тахрибот ила иш кўришларидадир. Ҳа, улар сўнг даража заифдирлар. Чунки бир чумчуқ қадар иқтидори бўлмаган ўз борлиқларига ишонарлар. Ҳам сўнг даража зиллат, мискинлик ва пастлик ичидадирлар. Чунки инсонларга қул бўлиб уларга иккиюзламачилик, риёкорлик ва тилёғламачилик этмоқдалар. Иймон аҳли эса, хусусан таҳқиқий иймон ила иймонни инкишоф этганлар кучлидирлар, жуда азиздирлар. Уларнинг ҳар бири бир абди азиз ва бир абди куллийдирлар. Чунки улар бир Қодийри Зулжалолга ва бир Ҳакийми Зулкамолга ва бир Холиқи Коинотга ва бир Раббус Самавати вал Арзга ва бир "Ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр"га ибодат этарлар.. қуллик этарлар... Унга интисоб этарлар.. ҳам истинод этарлар.
Бу яширин дин душманлари ва мунофиқлар кўпдандир англадиларки, Нур Талабаларининг кафанлари бўйинларидадир. Уларни Рисола-и Нурдан ва устозларидан айирмоқ мумкин эмасдир. Шунинг учун шайтоний режаларини, дасисаларини алмаштирдилар. Бир заиф томирларидан ёки софиятларидан истифода этамиз фикри ила алдатмоқ йўлини тутдилар. У мунофиқлар ёки у мунофиқларнинг одамлари ёки одамларига алданганлар дўст суратига кириб, баъзан эса талаба шаклига кириб дерлар ва дедиртирларки: "Бу ҳам Исломиятга хизматдир, бу ҳам улар ила курашдир. Шу маълумотни қўлга киргизсанг, Рисола-и Нурга янада яхши хизмат этасан. Бу ҳам буюк асардир" каби бир тур қондиришлар ила ёлғиз у Нур Талабасининг Нурлар ила бўлган машғулият ва хизматини аста-аста камайтирмоқ ила ва бошқа нарсаларга назарини ўгириб, ниҳоят Рисола-и Нур ила машғул бўлишга вақт қолдирмаслик каби тузоқларга тушуришга ҳаракат қилмоқдалар. Ва ёхуд маош, сарват, мавқе, шуҳрат каби нарсалар ила алдатишга ёки қўрқитмоқ ила хизматдан воз кечиришга ғайрат этмоқдалар. Рисола-и Нур диққат ила ўқиган кишига шундай бир фикрий, руҳий, қалбий уйғониш ва уйғоқлик берадики, бутун бундай алдатмалар бизни Рисола-и Нурга шиддат ила йўллаш ва ташвиқ ва у дассос мунофиқларнинг мақсадларининг тўлиқ аксига бўлиб бир таъсир ва бир натижа ҳосил этади. Фасубҳаналлоҳ... Ҳатто шундай Нур Талабалари майдонга келмоқдадирки, асл холис ният ва муқаддас ғоядан сўнгра, бир сабаб бўлиб ҳам, мунофиқларнинг мазкур режаларининг аксига, зид равишда дунёни тарк этиб ўзини Рисола-и Нурга вақф этмоқда.. ва устозимизнинг айтгани каби демоқдалар: "Замон Исломият фидоийси бўлмоқ замонидир".
اَلْحَمْدُ لِلّٰهِ هٰذَا مِنْ فَضْلِ رَبّ۪ى
Бизнинг хизмати Иймонияга назаран шиша парчалари ҳукмидаги сиёсат ила алоқамиз йўқдир. Диёнат Раёсати тадқиқ ҳайъати рапортида: "Рисола-и Нур китобларида сиёсатни алоқадор этган мавзулар йўқдир" дегандир. Ҳатто у пайт яна Афён прокурори ҳам айбномасида: "Бадиуззамон ва талабаларининг фаолияти сиёсий эмасдир" дея ҳукм этгандир. Ҳа, Рисола-и Нур Шогирдларининг машғул бўлган вазифалари энг муаззам бўлган дунё масалаларидан янада буюкдир. Сиёсат ила машғул бўлишга вақтимиз йўқдир. Юз қўлимиз ҳам бўлса, фақат Нурга кифоя келар. Америка, Инглиз қадар сарватимиз ҳам бўлса, яна иймонни қутқармоқ даъвосига сарф этамиз. Ҳам бир қанча сиёсий ишлар ила ёки бир қанча ботил жараёнлар ила ва фикрлар ила машғул бўлишга замонимиз йўқдир. Умримиз қисқадир. Вақтимиз тордир. Устозимизнинг айтгани каби, "Фано нарсалар ила машғулият фано таъсир этар. Фано из қолдирар". Хусусан бундай бир асрда "Ботилни яхшилаб тасвир этмоқ соф зеҳнларни адаштиришдир". Ҳа, манфийликларни ўрганиб мужодала этаман каби соф бир ният ила бошлаб манфий нарсалар ила машғул бўла-бўла диний боғларни ва диний салобат ва садоқатни эски ҳолига назаран сустлаштирганлар бўлгандир.
Рисола-и Нур нурни ерлаштириб, зулматни изола этади, йўқ этади. Яхшини ўргатиб, фанони фарқ ва ажраттиради ва воз кечиради. Ҳақиқатни дарс бермоқ ила ботилдан қутқаради ва ботилдан муҳофазалайди.
Хулоса-и калом: Биз фақат нурлар ила машғулмиз.. биз мужавҳароти Қуръония ила машғулмиз. Бизлар Қуръоннинг Коинот кенглигидаги олмос каби ҳақиқатларига ҳаракат қилмоқдамиз. Бизлар фақат боқийга хизмат этмоқдамиз. Бизлар фоний нарсаларга куч сарф этмаймиз. Бизнинг Рисола-и Нур ила бўлган хизмати иймониямиз бошқа нарсалар ила машғулиятимизга эҳтиёж қолдирмайди, ҳар нарсага кифоя келади.
Ал-ҳосил: Устозимиз Бадиуззамон ила ва Рисола-и Нур ила мужодала этган инсофсиз яширин дин душманлари ажзи мутлақ ила абадга қадар мағлубиятдадирлар. Бадиуззамон ва Рисола-и Нур эса абадиян музаффар ва муваффақдир. Шахсни чиритишга уринмоқ ила Рисола-и Нур чиритилмас. Зеро Рисола-и Нур шахсан ўзи ҳужжат ва бурҳондир. Уни ва Унинг муаллифини чиритишга уринганлар чиришга маҳкум бўлгандирлар. Намунаси тарих қаршисида майдондадир, ва ҳамда чирияжакдирлар. Рисола-и Нурдаги юксак ҳақиқат Рисола-и Нурни абадга қадар бардавом қилажакдир...
Ҳа, Нур Талабалари оғир жазо маҳкамаларида деганларки: "Бизни устозимиз Бадиуззамондан ва Рисола-и Нурдан ва бизни биздан айирадиган ҳеч бир башарий қувват йўқдир". Ҳа, у мунофиқларнинг атомлари ҳам бу хусусда ожиздир. Фарзи маҳол қила олсалар, ҳатто жасадимизни ўлдирсалар ҳам, руҳимиз саломат ва саодат ила абадиятга кетажакдир". Ҳам Устозимизнинг Мактубот Мажмуасида айтгани каби деймиз: "Биримиз дунёда, биримиз охиратда, биримиз шарқда, биримиз ғарбда, биримиз шимолда, биримиз жанубда бўлсак, биз яна бир-биримиз ила баробармиз".
Устозимиз ҳеч бир маънавий мақом даъво этмайди. Бошқалар тарафидан ўзига берилган буюк ва мустасно мақомларни рад этади. Фақат Унинг ҳол ва аҳволи, ишлари ва ҳаракати Унинг ким бўлганини тушунишга ва исботга кифоядир. Ҳа, Бадиуззамоннинг ва Рисола-и Нурнинг Қуръон, иймон ва Исломият хизматига монеъ бўла олмоқ учун дунёни қўлида тутиб айлантирадиган бир қувват лозимдир.
Ҳазрати Устозимизнинг иъдом режалари ила йўлиқтирилган маҳкамадаги мудофааларидан Буюк Мудофаалар китобидан баъзи жумлалар:
"Рисола-и Нур Талабалари бошқаларига ўхшамас, улар ила овора бўлинмас, улар мағлуб бўлмаслар. Рисола-и Нур Қуръоннинг молидир. Қуръони Ҳакимдан сизилгандир. Қуръон эса Аршни Фарш ила боғлаган бир нуроний занжирдир... Кимнинг ҳадди борки, бунга қўл узатсин. Рисола-и Нур бу Анадолунинг сийнасига ерлашгандир, ҳеч бир қувват уни юлиб отолмаяжакдир".
Машҳур ва ҳориқулода бир асар бўлган "Оят-ул Кубро Рисоласи"дан:
"Рисола-и Нур ёлғиз бир жузъий тахриботни ва бир кичик хонани таъмир этмаётир. Балки куллий бир тахриботни ва Исломиятни ичига олган ва тоғлар катталигида тошлари бўлган бир муҳит қалъани таъмирлаётир. Ва ёлғиз хусусий бир қалбни ва хос бир виждонни ислоҳга ҳаракат қилмаётир, балки минг йилдан бери ҳозирланган ва йиғилган бузғунчи асбоблар ила даҳшатли яраланган умумнинг қалбини ва омманинг фикрларини ва умумнинг ва айниқса авоми мўъмининнинг паногоҳлари бўлган Исломий асосларни ва жараёнларнинг ва аломатларнинг синиши ила бузилишга юз тутган умумий виждонни Қуръоннинг иъжози ила ва кенг яраларини Қуръоннинг ва иймоннинг дорилари ила даволашга ҳаракат қилаётир. Албатта, бундай куллий ва даҳшатли тахриботга ва жароҳатларга ва яраларга ҳаққаляқийн даражасида, тоғлар қувватида ҳужжатлар, жиҳозлар ва минг тарёқ ҳайсиятида тажрибаланган дорилар ва ҳадсиз даволар бўлиши керакки, бу замонда Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг маънавий иъжозидан чиққан Рисола-и Нур у вазифани қилмоқ ила баробар, иймоннинг ҳадсиз мартабаларида тараққиёт ва инкишофларга мадор бўлгандир ва бўлмоқдадир!.."
Азиз қардошларимиз, юзларча олимлар жим қилинган ва диний нашриёт қилдирилмаган ва Қуръоннинг ҳақиқатларини баён ва таблиғ этишга динан вазифадор бўлганлари ҳолда жабран қилдирилмаган ва дин одамларининг имҳо этилиши каби даҳшатли ва тарих кўрмаган бир ҳангомда, Қуръон ва иймон ва Исломиятни йиқитмоқ режалари татбиқ этилган энг мудҳиш бир даврда ва куфри мутлақнинг ва динсизликнинг энг ваҳший бир замонида Бадиуззамон Саид Нурсий Қуръон ва иймон ва Исломиятнинг фидокор ва парвосиз бир мудофаачиси ва муҳофизи бўлиб диний жиҳод майдонида ягона шахс бўлиб кўрилгандир. Ҳа, Бадиуззамон давлатларга, миллатларга муқобил, ёлғиз бир ердаги Фиръавнларга эмас, бутун Оврупа динсизлигига қарши бир ўзи қарши чиққан ва чиқмоқда. Ва Қуръон ҳақиқатларини ашаддий зулм ва истибдоди мутлақ ичида нашр этмоқда.. "Вазифамиз ҳаракат қилмоқдир. Бизни ғолиб этмоқ, мағлуб этмоқ, муваффақ этмоқ ва Нурларни қабул эттирмоқ Жаноби Ҳаққа оиддир. Биз вазифа-и Илоҳияга қўшилмаймиз" деган ва тарихда мислига учралмаган зулм ва исканжалар ичида кўп золимона муомалалар кўрган ва эшигида жандарма ва полиция қўриқчилик қилдирилмоқ сурати ила Жума Намозига ҳам кетишдан ман этилган. Ва бутун бу тарихий фожиаларни ёпмоқ ва ҳеч кимга эшиттирмаслик учун ҳам қаттиқ бир назорат остига олингандир.
Хуллас, бундай оғир шартлар ичида Рисола-и Нурни Ҳазрати Устозимиз инояти Илоҳия ила таълиф этиб, аксариятини Қуръон ҳарфлари ила ва қўл ёзуви ила нашр этгандир. Шундай қилиб, айни замонда Қуръон хатини ҳам муҳофаза этган ва юз минглар ила Мусулмон Турк Ёшлари Рисола-и Нурни ўқий олмоқ учун муқаддас китобимиз бўлган Қуръоннинг ёзувини ўрганмоқ неъмат ва шарафига ноил бўлгандирлар. Устозимиз соҳиб бўлган иймон қуввати ва тўлиқ бир ихлос ила ҳақоиқи Қуръония ва иймонияни авом ва ҳавас талабаларининг умуми истифода эта оладиган ва асрнинг тушунишига уйғун яп-янги бир баён тарзи ила ифода ва изҳор этгандир. Шундай қилиб Рисола-и Нур каби топ-тоза ва порлоқ ва юксак бир тафсири Қуръонийни инояти Ҳақ ила майдонга келтиргандир.
Бу ҳориқулода асарлардирки, бу ватан ва миллатни динсизлик ва комунистликдан муҳофаза этгандир. Ҳам Ислом шиорларининг жабран олиб ташланган жабарут даврида, дунё хотири учун ўзини мажбур деб ўйлаб у муқаддас шиорлардан фидокорлик қилганларнинг ва дин зарарига ҳаракат этганларнинг ва Исломиятга мухолиф фатволарга ва бидъатларга мажбур этилганларнинг кўплиги замонида Бадиуззамон на ҳол лисонида, на қол лисонида ва на ишларида шу қадар зулмлар чеккани ва иъдомлар ила қўрқитилгани ҳолда, энг кичик бир ўзгариш ҳам қилмагандир. Аксинча, "Ажал бирдир, ўзгармас... Ўлим бу фано оламидан бақо оламига ва нур оламига кетмоқ учун бир бўшатилишдир" деб мужодалага отилган, бидъатларни танитган ва тўхтатган ва Ислом шиорларини муҳофаза этган ва Суннати Санияни иҳё этган асарларни парда остида ўттиз санадан бери нашр этган ва муҳитида худди Саодат Даврининг бир жилвасини яшагандир. Бир Суннати Санияга мухолиф ҳаракат этмаслик учун исканжали бир инзивони ихтиёр этгандир. Ўттиз санадан бери миллионларга ҳукм этган динсиз ва ўхшовсиз бир истибдоди мутлақ Бадиуззамонни ҳеч бир жиҳатдан ҳеч бир вақт ҳукми остига ололмаган, аксинча золим мустабидлар Унга мағлуб бўлгандирлар.
Рисола-и Нур тақлидий иймонни таҳқиқий иймонга ўгириб, иймонни қувватлантириб, икки жаҳоннинг саодатини қозонтириб, ҳусни хотимани натижа берар. Энг катта динсиз файласуфларни ҳам илзом этгандир. Рисола-и Нурнинг бир хусусияти ҳам шудирки: Бошқа Мутакаллимийнга мухолиф бўлиб залолат аҳлининг манфийликларини зикр этмасдан, ёлғиз мусбатни дарс бериб, яра қилмасдан даволашидир. Бу эътибор ила бу замонда Рисола-и Нур шубҳа ва васвасаларни маҳв этади, ақлга келган сўроқларни, саволларни нафсни илзом, қалбни қондириб жавоблантиради. Рисола-и Нур ҳам ақлни, ҳам қалбни танвир этар, нурлантирар, ҳам нафсни мусаҳҳар этар. Шунинг учундирки, ёлғиз ақл ила кетган мактаб аҳли ва фалсафа аҳли, ва қалб йўли ила кетган тасаввуф аҳли Рисола-и Нурга ёпишмоқдалар. Ва мактаб ва фалсафа аҳли тушунмоқдаларки, ҳақиқий мунавварлик ақл ва қалб нурининг бирлашиши ила мумкиндир. Ёлғиз ақл ила кетмоқ ақлни кўзга туширади. Бу ҳол эса бир қаноти синиқ бўлганнинг маҳкум бўлгани сукутни натижа беради. Ихлосли, холис тасаввуф аҳли идрок этадики, демак замон эски замон эмасдир. Бундай бир замонда ҳам қалб ила, ҳам ақл ила бизни ҳақиқат йўлида этадиган ва ҳақиқатга восил этадиган Қуръоний бир йўл лозимдирки, биз зулжаноҳайн бўла олайлик.
{(Ҳошия) Етмиш - саксон саналик бир сайри сулук ила қутбиятга ва ғавсиятга эришган жуда нодир зотларнинг бир нуқтага қадар кетиб, "Бу ери мунтаҳодир, давомига кетилмас" деган мартабаларини Бадиуззамон Қуръондан топган бир йўл ила, илм ила янада олдинга кетганини Арабий Маснавийи Нурия Мажмуасини мутолаа этган зотлар айтмоқдалар. Буюк бир шоҳасар бўлган бу Арабий асарни мутолаа этган у мудаққиқ илм аҳли, "Бу асардаги жуда чуқур ва жуда нозик ва ғоят даражада юксак ҳақиқатлардан нақадар истифода эта олсак бизга фойдадир" дейдилар.}
Уйғонган мадраса аҳли хабардор бўлмоқдаларки, эски замонда мадраса усули ила ўн беш санада қўлга киритилган иймоний ва Исломий натижа бу замонда Рисола-и Нур ила ўн беш ҳафтада қўлга киритила олмоқда. Устозимиз буюрмоқдаларки: "Бир сана Рисола-и Нур дарсларини тушуниб ва қабул этиб ўқиган киши бу замоннинг муҳим ва ҳақиқатли бир олими бўлиши мумкин".
Рисола-и Нур Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассалам Афандимизнинг нуроний машрабини ва Саҳоба-и Киромнинг олий сажиясини баён этган бир нур ва файз хазинасидир. Хуллас, бу мазкур вазият бу кунги дунёга топ-тоза, нуроний бир ҳаёт ва яп-янги бир шакл бериб шу ҳақиқатни кўрсатадики, кўпдандир бир-бирига муориз деб ўйланган мактаб аҳли ила мадраса аҳлини ва такя аҳлини Рисола-и Нур бирлаштиради ва таълиф этади. Ҳамда муораза ҳолида бўлган Шарқ ила Ғарбни яраштиради.
Иттиҳоди Исломни майдонга келтирмоқ учун ҳаракат қилган мусулмонларга ягона чоранинг Рисола-и Нур бўлгани мутахассис зотлар тарафидан қабул ва тасдиқ этилмоқдадир. Ҳам бу кунги дунёдаги ихтилофларни ҳал этадиган, ақлан, фикран тараққий этган йигирманчи аср инсонларига ҳақ ва ҳақиқатни англата оладиган яп-янги бир илмий кашфиётни ва бир янгиликни Америкада, Оврупада, хусусан Олмонияда қидирган жараёнлар майдонга келган. Агар идрок эта олсалар ва кўра олсалар, мана Рисола-и Нур Куллиёти... Ҳақиқатдан, бу ҳақиқат идрок этилишни бошланганини кўрсатган аломатлар бахтиёр Олмон Миллати ичида кўрилмоқдадир.
{(Ҳошия) Оврупада насронийлар ичида биргина шаҳарда олтмиш беш адад саллали ёш Нур Талабасининг чиқиши бунинг бир намунасидир.}
Эски замон Ғарб файласуфлари ечолмаган ва янги замон файласуфлари ҳам: "Фалсафа ҳануз буни ҳал этолмагандир" деган тугунларни Рисола-и Нурда Қуръоннинг файзи ила кашф ва ҳал этилиб, ақлан ва мантиқан исбот этилгандир. Шарқнинг ҳам файласуфлари қирқ саҳифада тушунтиришга ҳаракат қилганлари мушкуллар Рисола-и Нурнинг бир саҳифасида важиз бир шаклда ифода этилгандир.
Бадиуззамоннинг 1935 санасида иъдом этилмоқ учун берилган Оғиржазо Маҳкамасидаги мудофаасидан бир-икки жумла: "Рисола-и Нур сўнмас, сўндириламас. Рисола-и Нур сўндирилмоқ учун уфладикча порлаган бир нурдир. Рисола-и Нур коинот тилсимининг муаммосини кашф ва ҳал этган бир кашшофдир".
Ҳам жисмоний ҳашр масаласида, файласуфлардан Ибн Сино каби машҳур бир доҳийнинг, "Ҳашр нақлийдир, иймон этамиз. Ақл бу йўлда кетолмас" деган бир ҳақиқати Рисола-и Нурда ҳам умумнинг истифода эта оладигани ўхшовсиз бир тарзда Қуръоннинг файзи ила ақлан исбот этилгандир.
Залолат-олуд Оврупа файласуфларининг ва адашган талабаларининг баъзи муташабиҳ Ояти Карима ва Ҳадиси Шарифларнинг зоҳирий маъноларини тушунмасдан қилганлари қасдли эътирозларга Рисола-и Нурда ақлан, мантиқан жавоблар берилиб, у Оятларнинг ва у Ҳадисларнинг биттадан мўъжиза бўлганлари исбот этилгандир. Шундай қилиб, бу замонда фан ва фалсафадан келган залолат ва шубҳаларни Рисола-и Нур илдизидан кесгандир. Рисола-и Нур буни қиларкан ҳам мусбат бир усул таъқиб этгандир.
Рисола-и Нур фавқулодда мустасно бир абадий устунликка соҳибдир.
Энг машҳур асарлар ила ҳам қиёси мумкин бўлмаган ва бир ўзи бир хусусиятга соҳиб бўлган услубида юксак бир балоғат, фасоҳат ва салосат ва ижоз бордир. Ҳатто Бадиуззамоннинг асарларини Ислом Оламининг қатъийлик ила орзу этиши ила Арабчага таржима эттирмоқ учун буюк Ислом олимларига "Асойи Мусо Мажмуаси" этилган вақт, ўқиганлар ва дегандирларки: "Бадиуззамоннинг асарларини фақат ўзи таржима эта олар. Рисола-и Нурдаги юксак балоғатни ва мислсиз бўлган фасоҳат ва ижозни таржимада муҳофаза қилишдан ва Унинг илмини иҳота этишдан ожизмиз!" Бу сурат ила у юксак олимлар Устозимизнинг фазилатини ва Рисола-и Нурнинг камолотини кўрсатгандирлар.
Бадиуззамон асарларида қарийб бутун буюк муаллиф ва адиблардан фарқли бўлиб лафздан зиёда маънога аҳамият бергандир. Маънони лафзга фидо этмаган, лафзни маънога фидо этгандир. Услубда ўқувчининг бир нави ҳавасини назарга олмаган, ҳақиқатни ва маънони асос тутгандир. Вужудга кўйлакни қиларкан, вужуддан кесмаган, кўйлакдан кесгандир. Рисола-и Нурдаги ақлни, қалбни, руҳни ва виждонни жалб этган ва ҳақиқатга ром этган у Илоҳий жозибадандирки, бола-чақа, ёшу-кекса, авому-ҳавас у Нурга югурмоқдалар ва у жозибадор Нурнинг парвонаси бўлмоқдалар. Бу ҳақиқатнинг порлоқ бир мисоли бўлиб кенг бир талаба оммаси оз замонда дин душманларини титратган бир ҳолга келгандир.
Рисола-и Нурнинг ҳар жиҳатдан бўлгани каби адабий жиҳатдан ҳам қиймат ва аҳамиятини ифода этмоқ адибларнинг, хусусан бизларнинг минг даража ҳаддимиздан узоқдир. Бу хусусдаги чумоли қарорича бўлган сўниқ, фақат самимий ва ҳақиқатли ифодаларимиз Рисола-и Нурдан кўрганимиз азим истифодага муқобил сўнгсиз бир миннат ва шукронимизнинг ифодасидан иборатдир. Бўлмаса бу мавзуларда салоҳият соҳиби ва ихтисос соҳиби фақат ва фақат Рисола-и Нурнинг ўз муаллифи бўлиши мумкин.
Рисола-и Нур бу асрнинг эҳтиёжига тўлиқ жавоб берган ягона тафсири Қуръоний бўлгани анониятини Ҳаққа фидо этган фазилатпарвар Ислом олимлари тарафидан тасдиқ ва фавқулодда бир шаклда тақдир ва таҳсин этилган ва этилмоқдадир. Эллик сана аввал Бадиуззамон Саид Нурсийнинг таълифотидаги хусусиятлар ва бир баҳри уммон каби Унинг илмий даҳосидирки, Миср матбуотида "Бадиуззамон Фотин-ул асрдир" дея юксак илм аҳлига ҳукм бердиргандир.
Бадиуззамон муқобаласиз ҳадя қабул этмасликни ҳаёт дастури этгани душманларича ҳам тасдиқ этилиб, Исломият душманларининг илм аҳлига қилган айбловларни бу дастури ила феълан такзиб ва илмнинг ҳеч бир нарсага қурол бўлмаганини яна ишлари ила исбот этгандир. Ислом олимларининг шараф ва ҳайсиятини ва Исломият иззати ва дин иззатини энг золим ва хунхўр ҳукмдорлар қаршисида ҳам муҳофаза ва мудофаа этгандир. Оч қолган замонларида ҳам ҳаёти бўйича бўлган истиғно қоидасини бузмаган ва "иқтисод ва қаноат икки буюк хазинадир, буларнинг баракаси менга кифоядир" деб халқлардан истиғно этган ва этмоқдадир.
Бадиуззамон Саид Нурсийнинг саналардан бери қамоқдан қамоққа, зиндондан зиндонга отилиши ва бир сургун еридан бошқа ерга кўчирилиши ва ўзига доимо тазйиқлар ва шиддатли зулм ва даҳшатли исканжалар қилиниши ва ўн етти марта заҳар берилиши, бир кунда бир ойлик азоблар чектирилиши ўзининг ва Рисола-и Нур Куллиётининг ҳаққоният ва сидқига биттадан жонли муҳр ва биттадан порлоқ далилдир. Масалан: Ҳиндистонда сўраганлар: "Бадиуззамон қандай бир кишидир?" Жавобан дейилганки: "Хаста, ғариб, фақир, мазлум, ҳадя ва садақаларни қабул этмаган ва ҳозир ҳам кўраётган бўлган шу қадар зулмларга қарамасдан олтмиш санадир даъвосидан воз кечмаган бир кексадир". Улар ҳам: "Ундай бўлса у ҳақиқат айтаётир ва куфри мутлаққа, динсизларга, зиндиқларга бўйин эгмаётир, риёкорлик этмаётир, тилёғламачилик қилмаётир ва Қуръон ва Исломиятга таъсирли ва куллий бир хизмат қилаётирки, улар ҳам Унга зулм этганлар" деганлар.
Устозимиз Бадиуззамон ҳақида тақдиркор ва фазилатпарвар зотларнинг тақдирлари бир санодон иборат эмасдир, бир ҳақиқатдир. Ишлар ва ижроотининг балки юздан бирисини қисқача ожизона ва нуқсон бир тарзда нақл этмоқдир. Ҳам бу мавзуда Рисола-и Нур талабаларининг тақдиркор мақола, мактуб ва парчалари бир мадҳ эмасдир, балки Устозимизнинг диний хизматини ҳадаф тутган, шахсига таарруз этган виждонсиз ва инсофсиз дин душманларига қарши мусбат бир мудофаадир.
{(Ҳошия) Инс ва жин шайтонлари ва динсизларнинг бир дасисаси ҳам будирки, баъзан айтарлар ва айттирарлар: "Устозингиз шахсига қиймат бермайди, сиз эса У ҳақида тақдиркор мактублар ёзиб, Устозингизнинг ризосига уйғун ҳаракат этмаётирсиз". Хуллас, улар Рисола-и Нур ва Устозимизни Исломият душманларига қарши мусбат ва пок бир тарзда мудофаа этмоқдан ман этмоқ учун софдиллик томирларидан истифода ила шундай бир фирк ва сафсата ила Нур Талабаларини алдатишга, гиж-гижлашга ҳаракат қиларлар. Ҳа, Устозимиз Бадиуззамон ихлосининг тақозоси бўлиб шахсига қиймат бермай олар. Бу ҳол Устозимиздаги юксак бир камолот ва олий бир сажиянинг тимсолидир. У шахсига нақадар қиймат бермаётган бўлса, бизнинг Унда миллиардлаб даража ортиқ қиймат ва аҳамиятни кўришимиз басират ва инсониятнинг муқтазосидир. Бир лутфи Илоҳийдир. Зеро Рисола-и Нур каби порлоқ бир тафсири Қуръон бўлган шоҳасар Унинг борлиғидан майдонга келган ва жўшгандир. Ундай бир асарнинг муаллифи ила ёлғиз бу кунги Ислом Олами эмас, ёлғиз ҳозирги аср башарияти эмас, келажак наслдаги миллиардлаб кишиларнинг ҳаёт ва мамот даъвоси Рисола-и Нур ила алоқадордир.}
Шундай бўлгани ҳолда, Устозимиз шундай зотларнинг ва Рисола-и Нур талабаларининг ҳақиқатли тақдир ва баёнларига қарши ғазабланиб, кўп марта ҳам хотирларини синдириб дейдики: "Замон шахс замони эмас, маънавий шахс замонидир. Рисола-и Нурда шахс йўқ, маънавий шахс бор. Мен бир ҳечман, Рисола-и Нур Қуръоннинг молидир, Қуръондан сизилгандир. Шараф ва ҳусн Қуръоннингдир. Шахсим ила Рисола-и Нур чалкаштирилган. Мазият Рисола-и Нурга оиддир. Рисола-и Нурнинг нашридаги ҳориқо муваффақия эса Рисола-и Нур талабаларига оиддир. Ёлғиз шу қадар борки, шиддатли эҳтиёжимга биноан Жаноби Ҳақ Қуръони Ҳакимдан менга дармон ва тарёқларни эҳсон этди, мен ҳам қаламга олдим. Нима бўлганда ҳам, бу замонда биринчи таржимонлик вазифаси менга тушган. Мен ҳам Рисола-и Нурнинг талабасиман. Бир рисолани ҳозирга қадар юз марта ўқиганим ҳолда яна ўқишга муҳтож бўлмоқдаман. Мен сизларнинг дарс арқадошингиз" дер.
Бадиуззамон Саид Нурсийнинг жаҳоншумул Қуръон ва иймон ва Исломият хизматидаги мустасно муваффақият ва зафарининг ва Рисола-и Нурдаги қувватли таъсирларининг сири: Ўзининг тўлиқ ихлосни қозонган бўлишидир. Яъни, ёлғиз ва ёлғиз Ризо-и Илоҳийни асос мақсад қилгандир. Бу хусусда: "Маслагимизнинг асоси аъзамий ихлос ва тарки анониятдир. Ихлосли бир дирҳам амал ихлоссиз юз ботмон амалдан устундир. Инсонларнинг моддий-маънавий ҳадяларидан, ҳурмат ва омманинг эътиборидан, шуҳратдан шиддат ила қочмоқдаман" дер. Зиёратчи қабул этмаслигининг бир ҳикмати ҳам бу сир бўлса керак. Ҳам ихлосга берган ғоят ортиқ аҳамият, бир юз ўттиз парча асаридан ёлғиз "Ихлос Рисоласи"нинг бошига, "Лоақал ҳар ўн беш кунда бир марта ўқилиши керак" қайдини қўйишидан ҳам тушунилади. "Буюк Маҳкама Мудофаалари" китобида: "Рисола-и Нур дунёга эмас, коинотга ҳам қурол этилолмас. Ғоямиз Ризо-и Илоҳийдир" дегандир.
Хуллас, бу ихлос сиридандирки, Имом Ғаззолий (Р.А.) каби энг машҳур Ислом файласуфларининг асарларини тадқиқ қилган муҳаққиқ ва мудаққиқ бир илм аҳли дейдики:
Рисола-и Нурдан ўқиганим бир саҳифанинг менга берган истифодаси бошқа асарларнинг ўн саҳифасидан янада ортиқдир.
Фалсафий асарлар ила машғул бир муаллим:
Мен бу қадар санадир илмий ва фалсафий асарлар ила машғул бўлдим. Рисола-и Нур қадар мени қондирган ва Ғарб асарларидан ва фалсафадан олган яраларни даволаган ва бу замонниг эҳтиёжига тўлиқ жавоб берган бир асарни кўрмадим.
Бир адабиётчи:
Менинг ақлим нурсиз, қалбим мўъмин эди. Рисола-и Нур ҳам ақлимни, ҳам қалбимни танвир ва нафсимни илзом этди. Мени Жаҳаннамий бир азобдан қутқарди.
Бир доктор:
Рисола-и Нурдан истифодага бошлаганим кунни ҳаётга кўзларимни очганим кун бўлиб биламан.
Бахтиёр бир университетлик:
Устозимизга ва Рисола-и Нурга оид бир мактубни Истанбулнинг бир еридан бошқа ерига этмоқ каби бир хизматни депутатликка таржиҳ этаман.
Ўттиз сана аввал ихлосли ва фазилатли кекса бир тасаввуф аҳли Лутфий исмли бир ёшни кўрсатиб: "Бу Нур талабаси мендан олдиндир" дегандирки, булар минглаб эътирофлардан биттадан намунадир.
Яна бу азим ихлос сирига биноандирки, Рисола-и Нур талабалари иймон ва Исломият хизматида оғир шартлар ва қайдлар ва чеклашлар ичида муваффақ бўлмоқдалар ва ҳаётларини Рисола-и Нурга ва Устозларига вақф этганлар. Рисола-и Нурни умр сармояси ва ҳаёт ғояси деб қабул қилганлар. Рисола-и Нур даъвоси ризо-и Илоҳий даъвоси бўлгани учундирки, ҳамияти Исломияга соҳиб мумтоз адвокатлар Рисола-и Нурнинг фахрий адвокати бўлмоқ ва диндор ҳақпараст мужоҳид муҳаррирлар дунёни истило этадиган Нурнинг эълонида ҳиссадор бўлмоқ шараф ва неъматига мазҳар бўлгандирлар. Рисола-и Нурнинг нашриёт ва футуҳоти ва таъсироти овозсиз, буюк бир ҳашамат ила муҳташам бир баҳор мавсумида интишор этган мавжудот кабидир.
Хуллас эй Рисола-и Нур каби ҳадсиз ҳамду-саноларга лойиқ бўлган бир буюк неъматга ноил бўлган Нур қардошларимиз! Бундай бир доҳийи аъзамнинг, бундай бир мутафаккири акбарнинг, бундай бир муаллифи исломнинг ва улуми аввалин ва охиринга воқиф бундай бир аллома-и асрнинг, бундай бир мужоҳиди акбарнинг, бундай бир соҳиби зуҳд ва тақвонинг ҳақоиқи иймониянинг борлиғида худди тажассум этган бундай бир абди куллийнинг, Ризо-и Илоҳийдан бошқа ҳеч бир нарсага илтифот этмаган ва аъзамий ихлоснинг мазҳари бўлган бундай бир тилмизи Қуръон ва ходими Исломнинг ва "Бир кишининг иймонини қутқармоқ учун Жаҳаннамга ҳам отилишга ҳозирман" деган бундай бир халоскори иймоннинг ва иъдом учун юборилган Ҳарбий Трибуналда: "Сен ҳам муртажисан" айбловига қарши: "Агар машрутият бир фирқанинг истибдодидан иборат бўлса, бутун инс ва жин шоҳид бўлсинки, мен муртажиман. Минг руҳим ҳам бўлса, Қуръоннинг биргина масаласига ҳаммасини фидо этишга ҳозирман" деган ва бароатидан сўнгра ҳам ташаккур этмасдан, Боязид майдонидаги гавжумликда: "Яшасин золимлар учун Жаҳаннам... Яшасин золимлар учун Жаҳаннам" дея бақириб борган ва имҳо режаси ила берилган маҳкамаларида йигирма тўрт сана аввал: "Эй мулҳидлар! Эй зиндиқлар! Саид эллик минг аскар қувватида дегансиз... Адашмоқдасиз... Қуръонга ва иймонга хизматим жиҳати ила эллик минг эмас, эллик миллион қувватидаман!... Титрангиз! Ҳаддингиз бўлса илишингиз!...", "Менинг ўлимим сизнинг бошингизда бомба каби портлаб, бошингизни тарқатажакдир. Тупроққа отилган бир тухумнинг юзлаб гуллар бериши каби, бир Саид ўрнига юзлаб Саид сизга у юксак ҳақиқатни ҳайқиражакдир". Ва ўн беш сана аввал: "Сочларим ададича бошларим бўлса, ҳар кун бири кесилса, бу хизмати иймониядан чекилмайман". Ва: "Дунёни бошимга оташ қилсангиз, ҳақиқати Қуръонияга фидо бўлган бу бошни зиндиқога эгмайман" деган ва эллик сана аввал Ислом Оламини сўрган мустамлакачи жаббор ва золим бир Императорликка қарши: "Тукуринг у золимларнинг ҳаёсиз юзига" дея матбуот лисони ила жавоб берган ва Катта Миллат Мажлисида Раисга: "Коинотда энг юксак ҳақиқат иймондир. Иймондан сўнгра намоздир. Намоз қилмаган хоиндир. Хоиннинг ҳукми мардуддир. Жаноби Ҳақ Қуръони Каримида юз ерда адосини амр этган намоздан янада буюк бир ҳақиқат бўлса эди, иймондан сўнгра уни амр этар эди" деган ва ёзган бир баённомадан сўнгра Мажлисда жамоат ила намоз қилиш бошланган ва Биринчи Жаҳон Урушида Кўнгиллилар Полкининг Қўмондони бўлиб асир тушган Русяда Москва Чор Империясига қарши иззати Исломияни муҳофаза этиб, отилишга маҳкум қилиниш ҳангомида: "Охиратга кетмоқ учун менга бир паспорт лозим эди" дея ўлимни камситган бундай бир қаҳрамони Ислом Устозимиз Бадиуззамоннинг асарларини ўқимоқ неъмати узмосига муқобил жонимизни ҳам фидо этсак, умримизни ҳам Унга вақф этсак, зулмдан зулмга ҳам дучор қилинсак, умримизнинг охирига қадар шукрон саждасидан ҳам турмасак, бизга яна арзондир...
Устозимиз тез-тез дейдики: Маслагимиз мусбатдир, манфий ҳаракатдан Қуръон бизни ман этади.
Эй Саййиди санадимиз! Эй руҳимизнинг руҳи, қалбимизнинг қалби, жонимизнинг жони, жононимиз, сартожимиз, севгили Устозимиз Афандимиз!.. Модомики бизга манфий ҳаракатга изн бермаётирсиз. Ундай бўлса, биз ҳам Раҳмати Илоҳиядан ниёз этиб аҳд этамизки, дин душманлиги ила устозимизга зулм этган у ғаддор, инсофсиз золимлардан интиқомимизни шундай қилиб оламиз: Рисола-и Нурни ўлгунча қадар доимо ўқиймиз.. ва нашрида сабот ва садоқат ила хизмат этамиз.. Уни олтин сиёҳлар ила ёзамиз, иншааллоҳ...
Университет Нур Талабалари
* * *
УСТОЗНИНГ ЗИЁРАТЧИЛАРГА ДОИР БИР МАКТУБИ
Умум дўстларимга, хусусан зиёратчиларга бир узримни баён этишга мажбур бўлдим
Аксар ҳаётим инзивода ўтгани каби, ўттиз-қирқ санадир тарассуд ва тааррузга маъруз қолганимдан, заруратсиз суҳбат этишдан чекиниб таваҳҳуш этаман. Ҳам эскидан бери маънавий ва моддий ҳадялар менга оғир келар эди. Ҳам ҳозир зиёратчилар, дўстлар кўпайган. Ҳам маънавий муқобала лозим келган. Ҳозир моддий бир луқма ҳадя мени хаста этгани каби, маънавий бир ҳадя бўлган зиёрат этмоқ, кўришмоқ, хусусан бошқа ерлардан қўл сиқмоқ учун заҳмат этиб келмоқ зиёрати ҳам аҳамиятли бир маънавий ҳадядир.. Унга муқобала этолмайман. Ҳамда арзон эмас, маънан қимматдир. Мен ўзимни у ҳурматга лойиқ кўрмайман, маънан муқобала ҳам этолмайман. Шунинг учун ҳозирча айнан моддий ҳадя каби, бир эҳсони Илоҳий бўлиб менга маънавий ҳадя каби бўлган суҳбатдан зарурат бўлмасдан ман этилдим. Баъзан мени хаста этар, моддий ҳадянинг тўлиқ муқобилини бермаганим вақт мени хаста этгани каби. Шунинг учун хотирингиз синмасин, хафа бўлмангиз.
Рисола-и Нурни ўқимоқ ўн марта мен ила кўришмоқдан янада фойдалидир. Зотан мен ила кўришмоқ охират, иймон, Қуръон ҳисобигадир. Дунё ила алоқамни кесганим учун дунё ҳисобига кўришмоқ маъносиздир. Охират, иймон, Қуръон учун эса Рисола-и Нур ортиқ менга эҳтиёж қолдирмаган. Ҳатто хизматимиздаги хос қардошларим ила ҳам зарурат бўлмасдан кўришолмайман. Ёлғиз баъзи Рисола-и Нурнинг футуҳотига ва нашриётига оид баъзи хизматлар учун баъзи зотлар ила кўришмоқ истайман. Не вақт бу нуқталар учун кўришмоқ истасам, у пайт кўришмоқ жоиз бўлиши мумкин ва менга машаққат бермас. Бу нуқтани билмаган зиёратга келганларга хабар бермоқдаманки, бир неча санадир газеталар ила эълон этганманки мен ила кўришмоқ истаганларни, хусусан узоқ ердан келиб кўришмасдан кетганларни хусусий дуоларимга доҳил этаман.. ҳар тонг эса дуо этаман.. шунинг учун ҳам ранжимасинлар.
Саид Нурсий
* * *
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ
Ғоят шиддатли хаста Устозимизга муҳим, расмий бир зотдан бир мактуб келди. Демоқдаки: "Тарихча-и Ҳаётнинг" нашр қилинмаслиги учун эски партиянинг муҳим одамлари катта бир бадал ила эски партиянинг баъзи маъмурларини бу хатога йўналтирганлар...
Устозимиз ҳам дедики: Бу "Тарихча-и Ҳаёт"нинг энг муҳим қисми уч марта Сабиулрашод тарафидан, тўрт марта эса ўттиз-қирқ санадан бери ҳам эски ҳарф, ҳам янги ҳарф ила нашр этилган ва ичидаги мудофаалар парчалари ҳам кўплаб маҳкамаларнинг ҳузурида ўқилган ва расман да нашр этилган. Янги бўлиб Мадина-и Мунаввара каби хориж ерлардан бир-икки олим зотнинг изоҳ ва ташаккур навидан бир нечта ҳақиқатли мактублари бор. Шунинг учун маҳкамаларнинг расман буларга илишадиган ҳеч бир жиҳати йўқ.
Иккинчидан: Рисола-и Нур қирқ-эллик санада бутун сиёсат аҳлининг тазйиқлари остида бир ўзи Ислом Оламида ҳориқо бир тарзда нашр бўлгани ҳолда, ҳозир миллионлаб ноширлари бор экан, эски бир партия эмас, дунё тўпланса, унга қарши бир тўсиқ чеколмас, мумкин эмас. Балки бир эълоннома ҳукмига ўтар. Шунинг учун Нур талабалари ранжимасинлар...
Учинчидан: Ҳам эски партиянинг менга қарши зулмларини ҳалол этганим, ҳам Қуръоннинг бир асос қонуни бўлган وَ لَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى яъни, бирисининг хатоси ила бошқаси, партияси, қариндоши масъул бўлмас, бўлолмас дея, ҳам Анадолу, ҳам шарқий вилоятларда Рисола-и Нур ила нашр этилгани сабаби ила, осойишга тўлиқ қувватли бир тарзда хизмат этилган. Демак бир маънавий зобита ҳукмида ҳаркаснинг қалбида бир посбон қолдирмоқда. Бу нуқтага биноан, Рисола-и Нур эски партиянинг тўрт-беш хатосини юз даража зиёдалаштиришга монеъдир. Юздан беш одамнинг хатосини тўқсон бешга ҳам бериб йигирма-ўттиз даража зиёдалаштирмаган. Шунинг учун умум у партиянинг аксариси иқтидор партияси қадар Рисола-и Нурга миннатдор бўлиши лозимдир. Чунки бу дарсни, бу Қуръоннинг Асос Қонунини Рисола-и Нур дарс бермаса эди, у беш одамнинг хатоси минглаб одамни ҳам хатокор қилар эди.
Тўртинчидан: Қатъиян таҳаққуқ этганки: Рисола-и Нур хориждан ҳужум этган куфри мутлаққа қарши бу миллатни ва Исломият Оламини муҳофаза этадиган Қуръони Ҳакимнинг маънавий мўъжизасидан бир дарсдирки, динсиз файласуфлардан ҳеч бириси унга қарши муқобала чораси тополмадилар. Қатъиян хабар олдикки: Хорижда баъзи ерда бир миллион ёшлар "Мусаламоти умумияни таъмин этадиган Рисола-и Нурдир" деганлар. Умумий сулҳ тарафдори Олмония ва Америка каби баъзи ажнабийларнинг ҳам Рисола-и Нурни таржима қилишни бошлагани хабарини олдик.
Бешинчидан: Агар расмий одамлар баъзи янги қонунларга хато маънолар бериб бир-икки сатрига илишсалар, менинг бадалимга дейингизки: "Бир одамнинг хатоси ила йигирма минг қўшниси жазолантириларми, қаматиларми? Дунёда бундай ҳукм этган ҳеч бир қонун борми?" Хуллас, ҳар саҳифаси йигирма сатр бўлган беш юз саҳифалик бир китобнинг бир сатрида бир одамга шиддатли таъзир урган бўлса: Аввало, исм муайян эмас, у ерда масъулият йўқ... Шоят бўлса ҳам, цензура каби у сатр ўчирилар. У китобни мусодара этмоқ ўн минг одамни қамоққа тиқмоқ каби коинотда эшитилмаган бир қонунсизлик, бир зулм бўлгани каби, бошқа йигирма минг сатрлар ҳозирга қадар йигирма минг одамнинг иймонини қувватлантиргани жиҳат ила йигирма минг ҳасана ва яхшилик бўлганидан, албатта у хатони ва саййиани афв эттирар...
Мен шиддатли хаста бўлмасайдим, яна гапирар эдим. Сиз хизматкорларим тасҳиҳ ва ислоҳ этарсиз. Ҳатто муносиб кўрсангиз, маънан полицияларнинг бир вазифасини бажарган Рисола-и Нурнинг осойиш хизматида полицияларга буюк бир қувват бўлган дарсларига полициялар ҳаркасдан зиёда тарафдор бўлмоқ лозим келаркан, ҳозир расман қидирув бўлими ходими суратида полицияга қарши бўлган бу хизматни полицияларга беришга руҳим рози эмас. Уларга умуман ҳаққимни ҳалол этганимни айтарсиз.
Олтинчидан: Шиддатли бир таассуф ила "Лайла-и Меърож" вақтида Меърожи Шариф, Шуҳури Салоса ҳурматига васила кутаркан, Тарихча-и Ҳаёт сабабли қидирув ҳодисаси шиддатли бир қайғу берди. "Садақа балони даф этар" маъносидаги саҳиҳ ҳадиснинг ҳукми ила, Рисола-и Нур Анадолу учун балоларни даф этадиган бир садақа ҳукмига ўтгани, унга бароатлар ва эркинликлар берилгани замон балоларнинг даф этилиши, унга ҳужум этилгани замон балоларнинг келиши юз ҳодисаси борки, баъзан зилзила ва тўфонлар ила қайд этилгани каби, бу дафа ҳам ҳаётимда кўрмаганим минус ўн саккиз даражага яқин бир совуқ, таарруз ва қидирувнинг айни вақтида келди.
Устозимиз шиддатли хасталигидан ортиқ гапирмади. Хаста ҳолида хизматкорига деди: Мароқ этмасликлари учун маълумот сифатида баъзи дўстларга ва баъзи расмий зотларга юборарсиз.
Шиддатли хаста устозимизнинг хизматкори
Ҳа, хизматкоримнинг ёзгани тўғридир.
Саид Нурсий
* * *
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ
Муҳтарам Устозимиз,
Мужоҳада-и маънавиянгизга ва сабри жамилингизга мукофотан Жаноби Ҳақ тарафидан эҳсон этилган муқаддас иймон даъвонгизнинг таҳаққуқини Рисола-и Нурнинг эркин интишори ила идрок этган бўлмоқдамиз. Саналардан бери давом этиб келган бу муқаддас даъво, бу идеал ва бу қийин мужодала зафар ила натижаланган, Ҳақнинг истагани бўлган, кўнглимизнинг истак ва орзуси содир бўлган, иймон куфрга ғалаба этиб, зулмат пардалари осонлик ила йиртилиб дунё уфқлари Нурнинг порлоқ зиёси ила ойдинлангандир. Бу натижага ва бу зафарга улашмоқ, иймон неъматининг сўнгсиз саодатига қовушмоқ ва демакки Ҳаққа яқинлашмоқ бахтиёрлигини бизларга, Турк миллатига ва балки бутун инсониятга бахш этган Рисола-и Нур бу муаззам ва қўрқинч иймонсизлик урушининг қутқарувчи атоми бўлган, руҳларимизни таъмир, қалбларимизни тақвия, кўнгилларимизни фатҳ айлагандир. Бу жиҳатдан миннат ва шукронларимизни севгили ва жуда азиз Устозимизга арз этаркан, асрлик умри муборакларингиз ўтказган ҳаёт саҳифаларининг ҳар они мужодала, мужоҳада, исканжа, азият, зулм, сургун тўла қўрқинч бир даврнинг азият ва изтироблари ила ўтишига қарамасдан, азмингизнинг, садоқатингизнинг, фароғат ва жасоратингизнинг ва ниҳоят у пўлатдан янада қувватли иймон ва идрокингизнинг, хулоса: Исломиятни тушунишда, инсониятни қаврашда, ичкарида ва ташқарида ўрнак инсон бўлишингизнинг ва айниқса Рисола-и Нур Куллиётингизнинг инсоният олами устига қолдирган таъсири, акс эттирган маъно ила доимо изингиздан, йўлингиздан кетадиган, кетган, кетишга азм этган миллионлаб Нур талабалари сизга ошиқ, сизга муташаккирдирлар.
Муҳтарам Устозимиз, ортиқ бутун чарчаганингизга ва кексалигингизга қарамасдан қийин имтиҳонингизнинг муваффақият ила натижаланиши соясида хотиржам бўлинг. Ортиқ бу муқаддас даъвони, бу иймон ва Қуръон даъвосини давом эттирадиган истиқболнинг ёш Саидлари етишгандир. Иймон нури ва идроки ила улар бу муқаддас ва улвий даъвони юритажаклар ва иншааллоҳ қиёматга қадар давом эттиражаклар ва наслдан наслга интиқол эттиражаклар.
Муҳтарам Афандимиз, эртага тарихнинг олтин саҳифаларида ифтихор ва тантана ила ёд этиладиган янги ва муфассал "Тарихча-и Ҳаёт"ингизнинг Анқарада чоп этилиб якунланишининг севинчи ичида байрам этмоқдамиз. Зеро бу "Тарихча-и Ҳаёт" умрингиз бўйича асос ғоя қиганингиз иймонни қутқармоқ даъвонгиз йўлидаги мужодала ва мужоҳада ҳолатларингизни, минг турли маҳрумиятлар ичида чарчаш билмаган бир азм ила мақсадга восил бўлишингизни ва оламга раҳмат бўлган Рисола-и Нурларнинг таълиф, танзим ва нашри ҳақида қондирувчи маълумот бериши жиҳатидан буюк аҳамиятга соҳибдир. Бугун миллионлаб инсонни жўштириб, саломатга этган бу Нур дарёси доимо тошияжак, куфрни буғажак, зулматни йиртажак, инсониятга ҳомий ва халоскор бўлажакдир.
Сизга шукрда қарздормиз. Энг чуқур севги ва муҳаббатларимиз ила салом ва ҳурматларимизни арз этар, муборак дуоларингизга интизоран қўлларигиздан ўпамиз азиз, севгили Устозимиз.
Истанбул Нур Талабалари
***
Рисола-и Нур Муаллифи Устоз Бадиуззамон Саид Нурсий ҳазратларининг, энг охирги марта васиятномаси ҳукмида Амиртоғ Иловасининг охирига киргизилган ва нашр этилган бир баёни ила янги Амиртоғ Иловасида нашр этилган энг охирги сана қаламга олган "Раиси Жумҳурга ва Бош Вазирга" деб номланган бир нутқини бу Тарихча-и Ҳаётнинг охирига илова этмоқдамиз.
Нур талабалари Ҳазрати Устознинг бу васиятномасида баён этганлари мусбат хизмат тарзи ила "Нурларни" бутун жаҳонга қарши эълон этдилар. Қуръони Ҳакимнинг бу замонга юзланган мусбат хизмат талаққийси ва иймон нурларини ақл ва қалбларга ерлаштирдилар.
Устоз Ҳазратларининг хизматида бўлган талабалари
Умум Нур талабаларига Устоз Бадиуззамоннинг вафотидан олдин берган энг сўнгги дарсидир
Азиз қардошларим,
Бизнинг вазифамиз мусбат ҳаракат этмоқдир. Манфий ҳаракат эмасдир. Ризо-и Илоҳийга кўра ёлғиз хизмати иймонияни қилмоқдир, вазифа-и Илоҳияга қўшилмасликдир. Бизлар осойишни муҳофазани натижа берган мусбат иймон хизмати ичида ҳар бир машаққатга қарши сабр ила, шукр ила мукаллафмиз.
Масалан, ўзимни мисол олиб дейман: Мен эскидан бери зўравонлик ва камситишга қарши бўйин эгмаганман. Ҳаётимда зўравонликни кўтара олмаганим бир қанча ҳодисалар ила собит бўлган. Масалан, Русяда қўмондон қаршисида оёққа турмаслик, Ҳарбий Трибуналда иъдом таҳдидига қарши маҳкамадаги пошшоларнинг саволларига беш чақа аҳамият бермаганим каби, тўрт қўмондонларга қарши бу вазиятим зўравонликларга бўйин эгмаганимни кўрсатади. Фақат бу ўттиз санадир мусбат ҳаракат этмоқ, манфий ҳаракат этмаслик ва вазифа-и Илоҳияга қўшилмаслик ҳақиқати учун, менга қарши қилинган муомалаларга сабр ила, ризо ила муқобала этдим. Жержис Алайҳиссалом каби ва Бадр, Уҳуд урушларида кўп жафо чекканлар каби, сабр ва ризо ила қаршиладим.
Ҳа, масалан саксон бир хатосини маҳкамада исбот этганим бир прокурорнинг хато даъволари ила бизга қарши қарорига қарши баддуо ҳам қилмадим. Чунки асл масала бу замоннинг маънавий жиҳодидир. Маънавий тахриботига қарши тўсиқ қўймоқдир. Бу билан доҳилий осойишга бутун қувватимиз ила ёрдам этмоқдир.
Ҳа, маслагимизда қувват бор. Фақат бу қувват осойишни муҳофаза этмоқ учундир. وَ لَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى дастури ила-ки "Бир жиноятчи юзидан унинг қардоши, хонадони, бола-чақаси масъул бўлолмас". Мана бунинг учундирки, бутун ҳаётимда бутун қувватим ила осойишни муҳофаза қилишга ҳаракат қилганман. Бу қувват доҳилга қарши эмас, фақат хорижий тажовузга қарши истеъмол қилиниши мумкин. Мазкур оятнинг дастури ила вазифамиз доҳилдаги осойишга бутун қувватимиз ила ёрдам бермоқдир. Шунинг учундирки, Ислом оламида осойишни бузувчи доҳилий урушлар фақат мингдан бир бўлгандир. У ҳам орадаги бир ижтиҳод фарқи сабабли содир бўлган. Ва маънавий жиҳоднинг энг катта шарти ҳам вазифа-и Илоҳияга қўшилмасликдирки, "Бизнинг вазифамиз хизматдир, натижа Жаноби Ҳаққа оиддир. Биз вазифамизни қилмоқ ила мажбур ва мукаллафмиз".
Мен ҳам Жалолиддин Хоразмшох каби, "Менинг вазифам хизмати иймониядир, муваффақ этмоқ ёки этмаслик Жаноби Ҳақнинг вазифасидир" деб ихлос ила ҳаракат этишни Қуръондан дарс олганман.
Хорижий тажовузга қарши қувват ила муқобала этилар. Чунки душманнинг моли, бола-чақаси ғанимат ҳукмига ўтар. Доҳилда эса ундай эмасдир. Доҳилдаги ҳаракат мусбат бир шаклда маънавий тахриботга қарши маънавий, ихлос сири ила ҳаракат этмоқдир. Хориждаги жиҳод бошқа, доҳилдаги жиҳод бошқадир. Ҳозир миллионлаб ҳақиқий талабаларни Жаноби Ҳақ менга берган. Биз бутун қувватимиз ила доҳилда фақат осойишни муҳофаза учун мусбат ҳаракат этамиз. Бу замонда доҳил ва хориждаги маънавий жиҳоддаги фарқ жуда азимдир.
Бир масала яна бор.У ҳам жуда аҳамиятлидир. Қуръон ҳукмига кўра, бу замонда мимсиз маданиятнинг ижобатидан бўлиб зарурий ҳожатлар тўртдан йигирмага чиққан. Ўрганиб қолиш ила, урф-одат ила ва одатланиш ила ғайри зарурий ҳожатлар зарурий ҳожатлар ҳукмига ўтган. Охиратга иймон келтиргани ҳолда, "Зарурат бор" дея ва зарурат шубҳаси ила дунё манфаати ва маишат дарди учун дунёни охиратга таржиҳ этади.
Қирқ сана аввал бир бош қўмондон мени бир парча дунёга ўргатмоқ учун баъзи қўмондонларни, ҳатто домлаларни менинг ёнимга юборди. Улар дедилар:
"Биз ҳозир мажбурмиз. اِنَّ الضَّرُورَاتِ تُب۪يحُ الْمَحْظُورَاتِ қоидаси ила, Оврупанинг баъзи усулларини маданиятнинг ижобларини тақлидга мажбурмиз" дедилар.
Мен ҳам дедим:"Жуда алдангансиз. Зарурат суи ихтиёрдан келса, қатъиян тўғри эмасдир, ҳаромни ҳалол этмас. Суи ихтиёрдан келмаса, яъни зарурат ҳаром йўл ила бўлмаган бўлса зарари йўқ. Масалан, бир одам суи ихтиёри ила ҳаром бир тарзда ўзини сархуш этса ва сархушлик ила бир жиноят қилса, ҳукм унга қарши жорий бўлар, маъруз саналмас, жазо кўрар. Чунки суи ихтиёри ила бу зарурат содир бўлгандир. Фақат бир мажзуб бола жазба ҳолида бирисини урса, маъруздир. Жазо кўрмас. Чунки ихтиёри доҳилида эмасдир".
Хуллас, мен у қўмондонга ва домлаларга дедим:"Нон емоқ, яшамоқ каби зарурий эҳтиёжлар хорижида бошқа қайси зарурат бор? Суи ихтиёрдан, ғайри машруъ майллардан ва ҳаром муомалалардан таваллуд этган ҳаракатлар ҳаромни ҳалол этишга мадор бўлолмаслар. Кино, театр, рақс каби нарсаларга ўрганиб қолган бўлса, мутлақ зарурат бўлмагани ва суи ихтиёрдан келгани учун, ҳаромни ҳалол этишга сабаб бўлолмас. Башар қонуни ҳам бу нуқталарни назарга олганки, ихтиёр хорижида қатъий зарурат ила суи ихтиёрдан нашъат этган ҳукмларни айиргандир. Аллоҳнинг қонунида эса янада асосли ва соғлом бир шаклда бу асослар ажратилгандир".
Бунинг ила баробар, замоннинг мажбур қилиши ила заруратлар атрофда деб ўйлаб баъзи домлаларнинг бидъатларга тарафдорлиги сабабли уларга ҳужум қилмангиз. Билмасдан "Зарурат бор" фикри ила ҳаракат қилган у бечораларни урмангиз. Шунинг учун қувватимизни доҳилда сарф этмаётирмиз. Бечора, зарурат даражасига кирган, бизга мухолиф бўлганлардан домла ҳам бўлса, уларга илишмангиз. Мен бир ўзим ҳали олдин менга қарши у қадар муоризларга қарши таянганим, зарра қадар умидсизликка тушмаганим, у хизмати иймонияда муваффақ бўлганим ҳолда, ҳозир миллионлаб Нур талабаси бўлгани ҳолда, яна мусбат ҳаракат этмоқ ила уларнинг бутун ҳақоратларига, зулмларига таҳаммул этмоқдаман.
Биз дунёга қарамаймиз. Қараганимиз вақт ҳам уларга ёрдамчи бўлиб ишлаймиз. Осойишни муҳофазага мусбат бир шаклда ёрдам этмоқдамиз. Хуллас, бу каби ҳақиқатлар эътибори ила, бизга зулм ҳам қилсалар, хуш кўришимиз даркор.
Рисола-и Нурнинг нашри ҳар тарафда тўлиқ қаноат бердики, Демократлар динга тарафдордирлар. Ҳозир бир рисолага илишмоқ ватан, миллат фойдасига тамоман зиддир.
Бир маҳрам рисола бор эдики, у маҳрам рисоланинг нашрини ман этгандим. "Ўлганимдан сўнг нашр қилинсин" дегандим. Сўнгра маҳкамалар олиб ўқидилар, тадқиқ этдилар, сўнгра бароат бердилар. Темйиз Маҳкамаси у бароатни тасдиқ этди. Мен ҳам буни доҳилда осойишни таъмин учун ва юздан тўқсон беш маъсумга зарар келмаслиги учун нашр этганларга изн бердим. "Саид машварат ила нашр эта олар" дедим.
Учинчи масала:Ҳозир куфри мутлақ шундай маънавий жаҳаннамнинг нашрига ҳаракат қилмоқдаки, коинотда ҳеч бир кофир унга яқинлашмаслиги лозим келади. Қуръоннинг "раҳматан лил оламин" бўлганининг бир сири будирки: Қандайки мусулмонларга раҳматдир, охиратга иймон, Аллоҳга иймон эҳтимолини бериши ила ҳам, бутун динсизларга ва бутун оламга ва нави башарга раҳмат бўлишига бир нукта, бир ишорадирки, у маънавий жаҳаннамдан дунёда ҳам уларни бир даража қутқарган. Ҳолбуки ҳозир фан ва фалсафанинг залолат қисми, яъни Қуръон ила ярашмаган, йўлдан чиққан, Қуръонга мухолифлик қилган қисми куфри мутлақни комунистлар тарзида нашрни бошладилар. Комунистлик пардасида анархистликни натижа берадиган бир суратда мунофиқлар, зиндиқлар воситаси ила ва баъзи муфрит динсиз сиёсатчилар воситаси ила нашр ила сингдиришга бошлангани учун, ҳозирги ҳаёт динсиз бўлиб мумкин эмасдир, яшамас. "Динсиз бир миллат яшамас" ҳукми бу нуқтага ишорадир. Куфри мутлақ бўлган замон ҳақиқатдан яшанмас. Шунинг учун Қуръони Ҳаким бу асрда бир маънавий мўъжизаси бўлиб Рисола-и Нур шогирдларига бу дарсни берганки, куфри мутлаққа,анархистликка қарши тўсиқ қўйсин. Ҳам қўйган. Ҳа,Чинни, ҳам ярим Оврупани ва Болқонларни истило этган бу жараёнга қарши бизни муҳофаза этган Қуръони Ҳакимнинг бу дарсидирки, у ҳужумга қарши тўсиқ қўйган, бу сурат ила у таҳликага қарши чора топгандир.
Демак, бир мусулмон мумкин эмаски, бошқа бир динга кириб, ё Насроний ва Яхудий, хусусан болшевик каби бўлсин... Чунки бир Исавий мусулмон бўлса, Исо Алайҳиссаломни янада зиёда севар. Бир Мусавий мусулмон бўлса, Мусо Алайҳиссаломни янада зиёда севар. Фақат бир мусулмон Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаламнинг занжиридан чиқса, динини ташласа, ортиқ ҳеч бир динга кирмас, анархист бўлар, руҳида камолотга мадор ҳеч бир ҳолат қолмас. Виждони бузилар, ижтимоий ҳаётга бир заҳар бўлар.
Шунинг учун, Жаноби Ҳаққа шукр, Қуръони Ҳакимнинг ғайбий ишоралари ила, қаҳрамон Турк ва Араб миллатлари ичида Туркча ва Арабча тил ила бу асрни қутқарадиган бир Қуръон мўъжизасининг Рисола-и Нур номи ила бир дарси интишорни бошлаган. Ва ўн олти сана аввал олти юз минг одамнинг иймонини қутқаргани каби, ҳозир миллионлардан ўтгани собит бўлган. Демак, Рисола-и Нур башарни анархистликдан қутқаришга бир даража васила бўлгани каби, Исломнинг икки қаҳрамон қардоши бўлган Турк ва Арабни бирлаштиришга, бу Қуръоннинг асос қонунларини нашр этишга васила бўлганини душманлар ҳам тасдиқ этмоқдалар.
Модомики бу замонда куфри мутлақ Қуръонга қарши чиқмоқда. Куфри мутлақда Жаҳаннамдан зиёда дунёда ҳам янада катта бир жаҳаннам бор. Чунки ўлим модомики ўлдирилмайди. Ҳар кун башарда ўттиз минг жаноза ўлимнинг давомига шаҳодат этади. Бу ўлим куфри мутлаққа тушганларга, ёхуд тарафдор бўлганлагра, ҳам шахснинг иъдоми абадийси ва бутун ўтган, келадиган ақраболарининг ҳам иъдоми абадийси бўлиб ўйлагани учун, Жаҳаннамдан ўн марта ортиқ даҳшатли жаҳаннам азоби тортар. Демак, у жаҳаннам азобини куфри мутлақ ила қалбида сезади. Чунки ҳар бир инсон ақрабосининг саодати ила масъуд, азоби ила азият чеккан бўлгани каби, Аллоҳни инкор этганларнинг эътиқодларича бутун у саодатлари маҳв бўлади, ўрнига азоблар келади. Хуллас, бу замонда, бу дунёда бу маънавий жаҳаннамни инсонларнинг қалбидан изола этган биргина чораси бор. У ҳам Қуръони Ҳакимдир. Ва бу замоннинг фаҳмига кўра унинг бир маънавий мўъжизаси бўлган Рисола-и Нур парчаларидир.
Ҳозир Аллоҳга шукр этмоқдамизки, сиёсий партиялар ичида бир партия бироз буни ҳис этдики, у асарларнинг нашрига монеъ бўлмади, ҳақоиқи иймониянинг дунёда бир маънавий жаннатни иймон аҳлига қозонтирганини исбот этган Рисола-и Нурга монеъ бўлмади, нашрига мусоадакор ҳаракат қилди, ноширларини ҳам ҳам тазйиқ қилишлардан воз кечди.
Қардошларим, хасталигим жуда шиддатли, балки жуда яқинда ўламан ва ёхуд бутун-бутун гапиришдан баъзан ман бўлганим каби, ман этиламан. Шунинг учун менинг Нур охират қардошларим, "аҳванушшар" деб баъзи бечора хаточиларнинг хатоларига ҳужум этмасинлар. Доимо мусбат ҳаракат этсинлар. Манфий ҳаракат вазифамиз эмас... Чунки доҳилда ҳаракат манфийча бўлмас. Модомики сиёсатчиларнинг бир қисми Рисола-и Нурга зарар бермайди, оз мусоадакор, "аҳванушшар" бўлиб қарангиз. Янада "азамушшар"дан қутулмоқ учун, уларга зарарингиз тегилмасин, уларга фойдангиз тегсин. Ҳам доҳилдаги маънавий жиҳод маънавий тахриботга қарши ҳаракат қилмоқдирки, моддий эмас, маънавий хизматлар лозимдир. Шунинг учун сиёсат аҳлига қўшилмаганимиз каби, сиёсат аҳли ҳам биз билан машғул бўлишга ҳеч бир ҳақлари йўқ...
Масалан, бир партия менга минглар жиҳат ила машаққат бергани ҳолда, ҳатто ўттиз санада қамоқлар ҳам, тазйиқлар ҳам бўлгани ҳолда, ҳаққимни ҳалол этдим. Ва азобларига муқобил, у бечораларнинг юздан тўқсон бешини камситиш ва эътирозларга, зулмларга маъруз қолишдан қутулишга васила бўлдимки, وَ لَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ اُخْرٰى ояти ҳукмича қабоҳат фақат юздан бешига берилди. У бизга қарши бўлган партиянинг ҳозир ҳеч бир жиҳат ила бизга қарши шикоятга ҳақлари йўқдир.
Ҳатто бир маҳкамада хато мухбирларнинг ва жосусларнинг шубҳалари ила бизни, етмиш кишини маҳкум этмоқ учун суи фаҳми ила, диққатсизлиги ила Рисола-и Нурнинг баъзи қисмларига хато маъно бериб саксон хато ила мени маҳкум этишга урингани ҳолда, маҳкамаларда исбот этилгани каби, энг зиёда ҳужумга маъруз бир қардошингиз, маҳбус экан деразадан у прокурорнинг уч ёшли боласини кўрди, сўради. Дедилар: "Бу прокурорнинг қизидир". У маъсумнинг хотири учун у прокурорга баддуо этмади. Балки у берган заҳматлар у Рисола-и Нурнинг, у маънавий мўъжизанинг интишорига, эълонига бир васила бўлгани учун раҳматларга инқилоб этди.
Қардошларим, балки мен ўламан. Бу замоннинг бир хасталиги яна бор. У ҳам менлик, аноният, худфурушлик, ҳаётини гўзал равишда маданият фантазияси ила ўтказмоқ иштаҳаси, ўрганиб қолиш каби хасталиклардир. Рисола-и Нурнинг Қуръондан олган дарсининг энг биринчи асоси менлик, аноният, худфурушликни тарк этмоқ лозимлигидир. Токи ҳақиқий ихлос ила иймоннинг қутулишига хизмат қилинсин. Жаноби Ҳаққа шукр, у аъзамий ихлосни қозонганларнинг жуда кўп фардлари майдонга чиққан. Менлигини, шон ва шарафини энг кичик бир иймон масаласига фидо этган кўпдир. Ҳатто Нурнинг бечора бир шогирдининг душманлари дўст бўлган вақт у ила суҳбат этмоқ кўпайгани учун, раҳмати Илоҳия жиҳатида овози ўчган. Ҳамда унга тақдир ила қараганлар исобати назар ҳукмига ўтиб уни ранжитади. Ҳатто қўл сиқмоқ ҳам таъзир урмоқ каби машаққат беради.
"Сенинг бу вазиятинг нимадир?" дея сўралди. "Модомики миллионлар қадар дўстларинг бор, нима учун буларнинг хотирларини муҳофаза этмаётирсан?"
Жавобан деди:"Модомики маслагимиз аъзамий ихлосдир. Эмас менлик, аноният, дунё салтанати ҳам берилса, боқий бир иймоний масалани у салтанатга таржиҳ этмоқ аъзамий ихлоснинг тақозосидир. Масалан, уруш ичида, овчи ҳаттида, душманнинг замбарак ўқлари орасида Қуръони Ҳакимнинг биргина оятининг, биргина ҳарфининг, биргина нуктасини таржиҳ этиб, у ўқлар ичида Ҳабиб котибига 'Дафтарни чиқар' деб от устида у нуктани ёздирган. Демак Қуръоннинг бир ҳарфининг, бир нуктасини душманнинг ўқларига қарши тарк этмаган руҳининг қутулишига таржиҳ этган".
У қардошимиздан сўрадик: "Бу ажиб ихлосни қаердан дарс олгансан?"
Деган:Икки нуқтадан...
Бириси:Исломият оламининг энг ажиб уруши бўлган Бадр Урушида, намоз вақтида жамоатдан ҳиссасиз қолмаслик учун, душманнинг ҳужуми ила баробар мужоҳидларнинг ярми қуролини ташлаб жамоат хайрига шерик бўлмоқ, икки ракат сўнгра улар ҳам ҳиссадор бўлсин дея Фахри Олам Алайҳиссалоту Вассалам бир ҳадиси шарифи ила амр этган бўлишидир. Модомики урушда бу рухсат бор. Ва модомики жамоат хайри ҳам суннат бўлгани ҳолда, у суннатга риоя этмоқ энг буюк бир дунёвий ҳодисага таржиҳ этилган. Устози мутлақнинг бундай бир ишорасидан бир нуктача олиб, биз ҳам руҳ ва жонимиз ила иттибо этмоқдамиз.
Иккинчиси: Қаҳрамони Ислом Имоми Али Розияллоҳу Анҳ Жалжалутиянинг кўп ерларида ва охирида бир ҳимоячи истаганки, намоз ичида ҳузурига ғафлат келмасин. Душманлари тарафидан унга бир ҳужум маъноси хотирига келмаслик, ёлғиз намоздаги ҳузурига жуда кўп бўлган душманлари тарафидан бир ҳужум тасаввури ила намоздаги ҳузурига монеъ бўлмаслик учун, бир муҳофиз ифритни даргоҳи Илоҳийдан ниёз этган.
Хуллас, бу бечора, умри бу замонда худфурушлик ичида юмалаган бечора қардошингиз ҳам, ҳам сабаби хилқати оламдан, ҳам қаҳрамони Исломдан бу икки кичик нуктани дарс олдим. Ва бу замонда жуда лозим бўлган Қуръоннинг сирларига аҳамият бермоқ ила, уруш ичида руҳининг муҳофазасини тингламасдан, Қуръоннинг бир ҳарфининг бир нуктасини баён этган.
Саид Нурсий
Раиси Жумҳурга ва Бош Вазирга,
Қабр эшигида ва саксондан ортиқ ёшда, бир қанча хасталик ила хаста бўлган ва ўлимга ўзини яқин кўрган бир бечора ғариб кекса дерки:
Сизга икки ҳақиқатни баён этмоқдаман:
Биринчидан:Сизларнинг Покистон ва Ироқ ила ғоят муваффақияткорона иттифоқни бу миллатга камоли самимият ила, сурур ва фароҳ ила қозонишингизни бутун руҳу жонимиз ила табрик этамиз. Бу иттифоқингизни, иншааллоҳ тўрт юз миллион мусулмонларнинг умумий сулҳига ва умумий саломатликнинг таъминига қатъий бир муқаддима бўлиб руҳимда ҳис этдим. Ва намоз тасбеҳотидаги қувватли бир ихтор ила буни сизга ёзишга мажбур қолдим.
Ўттиз-қирқ санадан бери дунёни ва сиёсатни тарк этганим ҳолда, шиддатли бир алоқа ила бу қалбий ихторнинг сабаби: Эллик санадан бери иймонни қутқармоқ учун ғоят қисқа бир йўлни топган ва Қуръоннинг бу замонда бир маънавий мўъжизаси бўлган Рисола-и Нурнинг Арабистон ва Покистонда ҳар ердан янада зиёда таъсирлари бўлгани ва мақбул бўлиши, ҳатто олган хабаримизга кўра, маҳкамача аниқ қилинган миқдорнинг уч мисли Рисола-и Нур талабаларининг у атрофда бўлишларидир. Бу сир учун охир ҳаётимда қабр эшигида бу буюк натижани кўрмоқ ва баён этишга руҳан мажбур бўлдим.
Иккинчидан:Ирқчилик фикри Умавийлар замонида буюк бир таҳлика бергани ва ҳурриятнинг бошида "клублар" суратида буюк зарари кўрилиши ва Биринчи Жаҳон Урушида яна ирқчиликнинг истеъмоли ила муборак қардош Арабларнинг мужоҳид Туркларга қарши зарари кўрилгани каби, ҳозир ҳам ухуввати Исломияга қарши истеъмол этилиши мумкин ва умумий истироҳат душманлари яширин динсизлар яна у ирқчилик ила буюк зарар беришга уринганликларига аломатлар кўринмоқда. Ҳолбуки, манфий ҳаракат ила бошқасининг зарари ила озуқланмоқ ирқчиликнинг фитрий сажияси бўлгани ҳолда, аввало бошда Турк миллати дунёнинг ҳар тарафида Мусулмон бўлганидан, уларнинг ирқчиликлари Исломият ила бирлашган, айрилиши мумкин эмас. Турк мусулмон демакдир. Ҳатто мусулмон бўлмаган қисми туркликдан ҳам чиққанлар. Турк каби Арабларда ҳам Араблик ва Араб миллати Исломият ила бирлашган ва бўлиши лозимдир. Ҳақиқий миллатлари Исломиятдир. У кифоядир. Ирқчилик бутун-бутун бир азим таҳликадир.
Сизнинг бу дафаги Ироқ ва Покистон ила жуда қийматдор иттифоқингиз, иншааллоҳ бу таҳликали ирқчиликнинг зарарини даф этажак ва тўрт-беш миллион ирқчиларнинг ўрнига тўрт юз миллион қардош мусулмонларни ва саккиз юз миллион сулҳ ва умумий келишувга шиддат ила муҳтож Насроний ва бошқа дин соҳибларининг дўстликларини бу ватан миллатига қозонтиришга тўлиқ бир васила бўлишига руҳимга қаноат келганидан, сизга баён этмоқдаман.
Учинчидан:Олтмиш беш сана аввал бир ҳоким менга бир газета ўқиди. Бир динсиз мустамлакалар нозири Қуръонни қўлида тутиб конференция ўтказган. Деганки: "Бу мусулмонларнинг қўлида қолдикча, биз уларга ҳақиқий ҳоким бўлолмаймиз, таҳаккумимиз остида тутолмаймиз. Ё Қуръонни сукут эттиришимиз керак ва ёхуд мусулмонларни ундан совутишимиз керак".
Хуллас, бу икки фикр ила даҳшатли ифсод комитети бу бечора фидокор, маъсум, ҳамияткор миллатга зарар беришга уринганлар. Мен ҳам олтмиш беш сана аввал бу жараёнга қарши Қуръони Ҳакимдан ёрдам сўрадим. Ҳақиқатга қарши қисқа бир йўл ва яна жуда катта бир "Дорулфунуни Исломия" тасаввури ила, олтмиш беш санадир, охиратимизни қутқармоқ ва унинг бир фойдаси бўлиб дунёвий ҳаётимизни ҳам истибдоди мутлақдан ва залолатнинг ҳалокатидан қутқаришга ва мусулмон қавмлар мобайнидаги ухувватини инкишоф эттиришга икки василани топдик.
Биринчи василаси:Рисола-и Нурдирки, ухуввати иймониянинг инкишофига иймон қуввати ила хизмат қилганига қатъий далил ўхшовсиз бир мазлумият ва ожизлик ҳолатида таълиф этилиши ва ҳозир Ислом оламининг аксар ерларида ва Оврупа ва Америкага ҳам таъсирини кўрсатиши ва исёнчиларга ва динсиз фалсафага ва ўттиз санадан бери даҳшатли бир суратда моддиюн ва табииюн каби динсизлик фикрига қарши ғалаба қозониши ва ҳеч бир маҳкама ва тадқиқ ҳайъати ҳам уларни чиритломаслигидир. Иншааллоҳ, бир замон ҳам сиз каби ухуввати Исломиянинг калитини топган зотлар бу мўъжиза-и Қуръониянинг жилвасини Ислом оламига эшиттиражаксиз.
Иккинчи василаси:Олтмиш беш сана аввал Жомеъ-ул Азҳарга кетмоқ истагандим. Ислом Оламининг мадрасасидир дея, мен ҳам у муборак мадрасада бир дарс олишни ният қилдим. Фақат қисмат бўлмади. Жаноби Ҳақ раҳмати ила бир фикр руҳимга бердики:
Жомеъ-ул Азҳар Африкада бир умумий мадраса бўлгани каби, Осиё Африкадан нақадар буюк бўлса, янада буюк бир дорулфунун, бир Ислом университети Осиёда лозимдир. Токи Ислом қавмларини, масалан: Арабистон, Ҳиндистон, Эрон, Кафкас, Туркистон, Курдистондаги миллатларни манфий ирқчилик ифсод этмасин. Ҳақиқий, мусбат ва қудсий ва умумий ҳақиқий миллат бўлган Исломият миллати ила اِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ اِخْوَةٌ Қуръоннинг бир асос қонунининг тўлиқ инкишофига мазҳар бўлсин. Ва фалсафа фанлари ила диний илмлар бир-бири ила ярашсин ва Оврупа маданияти Исломият асослари ила тўлиқ мусолаҳа этсин. Ва Анадолудаги мактаб аҳли ва мадраса аҳли бир-бирига ёрдамчи бўлиб иттифоқ этсин дея, шарқий вилоятларнинг марказида ҳам Ҳиндистон, ҳам Арабистон, ҳам Эрон, ҳам Кафкас, ҳам Туркистоннинг ўртасида Мадрасатуз Заҳро маъносида Жомеъ-ул Азҳар услубида бир дорулфунун, ҳам мактаб, ҳам мадраса бўлиб бир университет учун тўлиқ эллик беш санадир Рисола-и Нур ҳақиқатларига ҳаракат қилганим каби унга ҳам уринганман. Энг аввал бунинг қийматини (Аллоҳ раҳмат этсин) Султон Рашод тақдир этиб ёлғиз биносини қилмоқ учун йигирма минг олтин лира бергани каби, сўнгра мен Биринчи Жаҳон Урушидаги асоратимдан қайтганим вақт, Анқарада мавжуд икки юз депутатдан бир юз олтмиш уч депутатнинг имзоси ила бир юз эллик минг лира, у замон пулнинг қийматли вақтида, айнан ўша университет учун беришни қабул ва имзо этдилар. Мустафо Камол ҳам ичида эди. Демак, ҳозирги пул ила беш миллион лирага яқин бир таҳсисот бермоқ ила, токи у замонда бундай қийматдор бир университетнинг таъсисига ҳамма нарсадан зиёда аҳамият бердилар. Ҳатто динда жуда лоқайд ва ғарблашишмоқ ва анъаналардан айрилмоқ тарафдори бўлган бир қисм депутатлар ҳам уни имзоладилар. Ёлғиз улардан иккиси дедиларки:
"Биз ҳозир анъанавий илмлар ва диний илмлардан зиёда ғарблашишмоққа ва маданиятга муҳтожмиз".
Мен ҳам жавобан дедим:
Сиз, фарзи маҳол бўлиб, ҳеч бир жиҳатда эҳтиёж бўлмаса ҳам, аксар анбиёнинг Осиёда, шарқда зуҳури ва аксар ҳукамонинг ва файласуфларнинг ғарбда келишларининг далолати ила Осиёни ҳақиқий тараққий эттиражак, фан ва фалсафанинг таъсирларидан зиёда диний ҳис бўлгани ҳолда, бу фитрий қонунни назарга олмасдан ғарблашишмоқ номи ила Исломий анъанани ташласангиз ва ладиний бир асос қилсангиз ҳам, тўрт-беш буюк миллатларнинг марказида бўлган шарқий вилоятларда миллат, ватан саломати учун динга, Исломиятнинг ҳақиқатларига қатъиян тарафдор бўлмоқ сизга лозим ва алзамдир. Минглаб мисолларидан бир кичик мисол сизга айтиб бераман:
Мен Ванда экан, ҳамиятли Курд бир талабамга дедимки:"Турклар Исломиятга кўп хизмат қилганлар. Сен уларга не ният ила қарамоқдасан?" дедим.
Деди:"Мен мусулмон бир Туркни фосиқ бир қардошимга таржиҳ этаман. Балки отамдан зиёда унга алоқадорман. Чунки тўлиқ иймонга хизмат этмоқдалар".
Бир замон ўтди, (Аллоҳ раҳмат этсин) у талабам, мен асоратда экан, Истанбулда мактабга кирган. Асоратдан келгандан сўнг кўрдим. Баъзи ирқчи муаллимлардан олган аксул амал ила у ҳам Курдчилик томири ила бошқа бир маслакка кирган. Менга деди: "Мен ҳозир ғоят фосиқ, ҳатто динсиз ҳам бўлса бир Курдни солиҳ бир Туркка таржиҳ этаман".
Сўнгра мен уни бир қанча суҳбатда қутқардим. Тўлиқ қаноати келдики, Турклар бу Исломият миллатининг қаҳрамон бир қўшинидир.
Эй савол сўраган депутатлар!Шарқда беш миллионга яқин Курд бор. Юз миллионга яқин Эронликлар ва Ҳиндлилар бор. Етмиш миллион Араб бор. Қирқ миллион Кафкас бор. Ажабо, бир-бирига қўшни, қардош ва бир-бирига муҳтож бўлган бу қардошларга бу талабанинг Вандаги мадрасадан олган диний дарс-ми кўпроқ лозим? Ва ёхуд у миллатларни чалкаштиражак ва ирқдошларидан бошқа ўйламаган ва ухуввати Исломияни танимаган, ёлғиз фалсафий илмларни ўқимоқ ва Исломий илмларни назарга олмаслик бўлган у марҳум талабанинг иккинчи ҳоли-ми янада яхшидир? Сиздан сўрамоқдаман.
Хуллас, бу жавобимдан сўнгра анъанага қарши ва ҳар жиҳат ила ғарблашишмоқ фикрини ташиганлар турдилар, имзо қўйдилар. Исмларини айтмайман. Аллоҳ нуқсонларини афв этсин, ҳозир вафот этганлар.
Тўртинчидан:Модомики раиси жумҳур ғоят муҳим сиёсий масалалар ичида Шарқ Университетини энг аҳамиятли бир масала қилиб, ҳатто ҳориқо бир тарзда олтмиш миллион лиранинг у университетга сарфи учун бир қонун чиқармоқ даражасида фавқулодда бир хизмат ила мадрасанинг мадори итихори ва ўзига буюк бир шараф бердирган бу мадраса-и Исломияга, эски домлалик ҳиссиёти ила бошланиши, бутун шарқ домлаларини миннатдор этган. Ва ҳозир ўрта шарқда умумий сулҳнинг пойдевори ва биринчи қалъаси бўлган бу университетни яна азим сиёсий масалалар ичида янгидан назарга олиши, албатта бу ватан, бу давлатга, бу миллатга бу азим, фойдали хизматни натижа беражак. Диний илмлар у университетда асос бўлажак. Чунки хориждаги қувват тахриботи маънавийдир, иймонсизлик иладир. У маънавий тахриботга қарши атом бомбаси, фақат маънавий жиҳатида маънавиятдан қувват олиб у тахриботни тўхтата олар.
Модомики эллик беш сана бу масалага бутун ҳаётини сарф этган ва бутун нозикликлари ила ва натижалари ила тадқиқ этган бир одамнинг бу масалада овозини олмоқ ва фикрини сўрамоқ лозим келаркан, Америкада, Оврупада бу масалага доир маслаҳатга ўзингизни мажбур билганингиздан, албатта менинг ҳам бу масалада сўз сўйлашга ҳаққим бор. Ҳамияткор бўлган бутун бир миллат номига сиздан кутмоқдамиз.
Саид Нурсий
РИСОЛА-И НУР ва ХОРИЖ МАМЛАКАТЛАР
РИСОЛА-И НУРНИНГ ХОРИЖ МАМЛАКАТЛАРДАГИ ФУТУҲОТИГА ҚИСҚА БИР БОҚИШ
Рисола-и Нур Йигирманчи Асрнинг илм ва фан савиясига уйғун мусбат бир метод ила ақлга ва қалбга хитоб этиб қондириш ва исбот йўли ила кетгани учун, ёлғиз Туркияда эмас, хориж мамлакатларда ҳам ҳусни қабулга мазҳар бўлгандир. Асарлар мамлакатимизда янги ёзув ила матбуотларда босилмасдан аввал, бошда Покистон ва Ироқ бўлиб, бошқа Ислом мамлакатларида Арабча, Урдуча, Инглизча ва Ҳиндча чоп этилиб бутун Ислом Оламига танитилган ва фавқулодда таважжуҳга мазҳар бўлиб, кенг бир ўқувчилар оммаси топгандир.
Бадиуззамон қирқ-эллик санадан бери ёлғиз Ислом Оламида эмас, бутун дунёча танилган мумтоз бир шахсиятдир. Ўзи кичик ёшидан бери илм соҳасида илзом этилмаган бўлганидан, керак бўлса доҳилда ва керак бўлса хорижда назарлар устига ўгирилгандир. Ислом Оламининг илм маркази бўлган Жомеъ-ул Азҳар унинг илм мартабасини ва юксак заковатини Университет Ректори Шайх Баҳид каби мудаққиқ олимлар воситаси ила идрок этаркан, мусбат илмлардаги чуқур вуқуфи ҳам бутун дунёга ёйилаётган эди. Миср матбуотида "Фотин-ул Аср" дея вафслантирилиб, ҳақида мақолалар нашр этилар эди. Ўзи бундан қирқ беш-эллик сана аввал, Шомда, ичида юз илм аҳли бўлган ўн минг кишилик муаззам бир жамоатга Жомеъ-ул Умавийда сўзлаган муҳим бир хутбасида, Ислом Оламининг орқа қолиш сабабларини ва қандай илгарила олишини изоҳ этиб, Ислом Оламининг иттифоқининг нақадар зарурий бўлганини баён этган эди.
Бу хутбаси бутун Ислом Оламида ҳайронлик ила қаршиланган ва илм мажлисларида исми кўп олинишни бошлангандир. Унинг мужоҳада ва мужодалаларини эшитган ва асарларини ўқиган мингларча киши унга қарши буюк бир алоқа сезишни бошлагандирлар. Жомеъ-ул Азҳарнинг ҳамиятли талабалари бир Ҳадиси Шарифнинг шубҳага сабаб бўлган маъносини Устоз Бадиуззамондан сўраганлар ва Устоз хаста бўлиши сабаби ила талабалари Рисола-и Нурдан у масалага алоқадор мавзуларни ва Устоз тарафидан аввалроқ у Ҳадис сабабли кела оладиган бир саволга берилган қатъий бир жавобни бир орага келтириб юборганлар ва бу жавоб ғоят тақдир ила қаршилангандир. Покистон Маориф Нозир Вакили Али Акбар Шоҳ (ҳозир Синд Университетида Ректор), Туркияга келган вақти Бадиуззамонни зиёрат этган ва мамлакатимиздан айриларкан, Устоз ва асарлари ҳақида ёшларга бир хитобада бўлган ва мамлакатига борганда эса баробарида этган Нур Куллиётининг расман университетда ўқиттирилиши ва Урдучага таржимаси учун ташаббусга ўтгандир. Покистонда интишор этган Арабча ва Инглизча газета ва мажмуаларда Устоз ва асарлари ўқувчиларга танитилган. Туркиядаги Исломий инкишоф Рисола-и Нур фаолиятининг бир самараси бўлиб тушунтирилган, Устоз Бадиуззамон Ислом Оламининг маънавий лидери бўлиб зикр этилган ва "Ҳазрати Бадиуззамон Саид Нурсий" дея ҳақида бир қанча мақолалар ёзилгандир. Бугун Рисола-и Нур Ислом оламича Исломиятга қаратилган ҳужумларни синдирган бир Садди Қуръоний бўлиб билинмоқда ва қабул этилмоқдадир.
Рисола-и Нур Оврупа, Америка ва Африкада ҳам ҳусни таважжуҳга мазҳар бўлган. Бошда бахтиёр Олмония ва Финландия бўлиб, бир қанча мамлакатларда ўқилишни бошлангандир.
Бу жумладан бўлиб, Олмонияда, Берлин Техника Университети Масжидида Рисола-и Нур куллиёти қўйилган ва Шарқиёт Университети Илоҳиёт бўлимида Рисола-и Нур ҳақида конференция тайёрлангандир. Олмониядаги Исломий футуҳотда Рисола-и Нурнинг буюк роли бўлгандир.
Юнонистоннинг Гумулжина шаҳрида Ҳофиз Али Афанди тарафидан очилган дарсхонада Рисола-и Нур дарслари ҳам ўқиттирилмоқда ва юзларча Рисола-и Нур талабаси етишмоқдадир.
Финландияда Ислом Жамоати Раиси тарафидан Рисола-и Нур нашр этилмоқда ва бу сояда бир қанча Финлик Мусулмон бўлмоқдадир. Япония ва Кореяда ҳам Рисола-и Нурнинг бир қанча ўқувчилари топилмоқдадир. Корея уруши муносабати ила Туркиядан Кореяга кетган кўплаб Нур талабалари тарафидан бутун куллиёт у ерга этилган. Бу асарларнинг бир қисми Япония университетларига ва бир қисми эса Корея кутубхоналарига ҳадя этилгандир. Бу васила ила Япониядаги Ислом жамоати ҳам Рисола-и Нурдан истифода этишни бошлагандир.
Ҳиндистон ва Индонезиядаги Мусулмонлар ҳам Рисола-и Нурдан маҳрум қолмагандирлар. Ҳажга кетган бир Нур талабаси танишган бир Ҳиндли олимга Рисола-и Нур куллиётини ҳадя этган ва у олим ҳам асарларни Ҳиндчага таржима этишини ва унинг ўзи учун буюк бир вазифа бўлганига ишонганини айтгандир.
Америкадаги Вашингтон Масжидига баъзи рисолалар ҳадя этилган ва бу ердаги Мусулмонларнинг ҳам бу асарлардан истифодалари йўлга қўйилгандир.
Ироқдан юборилган Рисола-и Нур асарлари муносабати ила, Вашингтон Ислом Маданият Маркази Бош Секретари тарафидан асарларни юборган Нур талабасига бир ташаккур мактуби ёзилгандир.
Мазкур баёнотимиз Рисола-и Нурнинг хориж мамлакатлардаги инкишофининг маълумотимиз доирасидаги бир нечта намунасидир.
Яқинда чоп этиладиган "Мўъжизали Қуръон" ҳам Ҳофиз Усмон хати айнан муҳофаза этилмоқ ила баробар, Қуръоннинг лафзий мўъжизалари кўрсатилгандир. Бу Қуръоннинг Ислом Олами бошда бўлмоқ бўлиб, бутун дунёча нақадар буюк бир алоқа ила қаршиланиши шубҳасиздир.
Бутун булар Рисола-и Нурнинг дунё миқёсида муаззам бир бўшлиқни тўлдираётганининг далил ва аломатлари эмасмидир? Бутун башарият Қуръонга ва демакки асримизда унинг маънавий иъжозини исбот ва баён этган Рисола-и Нурга муҳтождир.
Хуллас, бу қисмда Устоз Бадиуззамон ва Рисола-и Нур ҳақида хориж мамлакатларда интишор этган мақолаларнинг бир қисмини Устозга ва талабаларига келган мактублардан баъзиларини пастга киргизмоқдамиз.
***
Синд Университетининг Қийматли Декани Али Акбар Шоҳнинг Анқарадаги Бир Нур Талабасига Ёзган Мактуби
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ
Азиз, сиддиқ қардошим
Кўп замондан бери сизга мактуб ёзмаганим учун узр сўрайман. Иншааллоҳ бундан сўнгра тез-тез ёзаман. Ва сиздан ҳам тез-тез ёзишингизни илтимос қиламан. Муҳаббатимда ҳеч бир камайиш йўқ, балки бу муҳаббат янада ҳам ортмоқда.
Туркча билмайман, лекин сизнинг Рисола-и Нурни кўрмоқдаман ва жуда ёқтирмоқдаман.
Забони ёри ман Турки ва ман Турки намедонам,
Че ҳушбуде агар буде забонаш дар даҳанам.
{(*) Дўстимнинг тили Туркчадир, фақат мен Туркчани билмайман.(Унинг тилини) Билсайдим, қандай гўзал бўларди.}
Бу нақадар яхшидирки, куллиётимизнинг номи ҳам Нурдир ва бу Нурнинг сабабидир. Орамизда руҳоний робита бор. Аллоҳдан бу руҳоний боғларнинг кўп-кўп пойдор этишини дуо этаман. Туркияда экан, дўстларингиз ила ҳам кўришган эдим. Уларнинг ҳолларини ёзинг ва ҳурмат ва саломларимни етказинг, машкур бўламан. Ҳазрати Нур қандайдир? У ҳақида ёзинг ва саломларимни ва ҳулусларимни, хизматида бўлганимизни арз этинг. Сабир Эҳсон Ўғли ила кўришдим ва ҳозирча унинг ила баробар ўтириб Туркияга оид ва сизлар ҳақида баҳс этмоқдаман. Бизлар бироз яна ҳаракат қиламиз ва дин хизматида бўламиз, Аллоҳ ёрдам этсин.
Мактубни тугатаркан, сиҳат учун дуо этаман, Жаноби Ҳақдан Мусулмонларга амният беришини ёлвораман.
Дин Қардошингиз
САЙЙИД АЛИ АКБАР ШОҲ
Синд Университети Илоҳиёт Факультети Декани
Ҳайдаробод - Ғарбий Покистон
* * *
Покистон Ислом Талаба Жамияти Раисидан Устоз Бадиуззамон Ҳазратларига Келган Бир Мактуб:
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ
Покистон Талаба Жамияти йиллик конгреси Покистоннинг пойтахти бўлган Карачида Ҳижрий 14-15-16 Рабиюл ахир 1377, Милодий 8-9-10 Декабрь 1957 да тўпланишини билдирмоқ ила шарафёб бўламиз. Исломият йўлида ҳаракат қилган ёшларни жасоратлантирмоқ ғояси ила, бу конгрес муносабати ила хабарингизни юборишингизни илтимос қиламиз.
Балки сахий Афандимиз Покистондаги Мусулмон Талаба Жамиятининг Исломиятни шиор қилиб олганини биладилар... Ва жаҳондали мушкул масалаларни тўғрича ҳал эта оладиган фақат Ислом динининг бўлганига ҳам ишонмоқдадир.
Бу жамият Покистонда энг қувватли бир жамият, энг соғлом бир ижтимоий низом бўлиб, ўн санадан бери жаҳоншумул Исломият фикрини ва юксак низомларини талаба қаршисида ва жамиятларида исбот этишга ҳаракат қилмоқдадир.
Бундан ташқари рухсатларингизни ва лойиқ бўлган шаклда бизнинг сизда бўлган умидларимизни бўш қолдирмаслигингиздан аминмиз. Кўп ташаккурлар этамиз. Саломлар...
Дин Қардошингиз
ИБСАР АЛИМ
Покистон Ислом Талаба Жамияти Раиси
* * *
Рисола-и Нурнинг Покистонда нашриётини қилиб жуда кўп кишиларнинг бу асарлардан истифодасини таъминлаган Карачи Университети Турк Тарих Бўлими асистенти ва тўртта катта газетанинг муҳаррири М. Сабир Эҳсон Ўғлининг бир мактуби.
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ
Муҳтарам дин қардошларимиз
Қийматли мактубингизни олдим, кўплаб ташаккурлар.
Ҳазрати Устозимиз Саид Нурсийнинг ҳол ва сиҳати қандайдир? Уни севган талабалар ва халқ сўрамоқда. Менга хабар юборишингизни илтимос қиламан.
Бу ой ичида Ҳиндистонда Исломиятнинг ва Туркларнинг ҳақиқий душмани бўлган сионист ва қизил кофирларга қарши тўрт мақола нашр этдим. Турк - Покистон дўстлигининг асос ва тарихи ҳақида ҳам Карачида ҳам бир парча нашр этдим, сизга ҳам юбордим. "Имом" номли ойлик бир газетада, "Русяда Мазлум Мусулмон" сарлавҳали бир мақола ёздим, буни ҳам юбордим ва бошқа Урдуча газеталарга ҳам юбордим. Мақсадим Исломитяга хизмат, Турк адабиётини танитмоқ ва Турк душманларига қарши ёзмоқ ва ҳаракат қилмоқдир.
Бу ерда муҳим бир китоб нашр этмоқ истайман, шунинг учун сизга ёзмоқдаман. Бу хусусда халқчиларни таниттирмоқдаманки, булар Туркларга қарши ҳаракат қилганлар ва жумҳурият номига бутун миллатни алдатиб диндорларни зиндонларга отган эдилар. Карачида нашр этилган бу мақолаларни бир китоб ҳолида чоп этмоқ истайман. Бизга нақадар материал берсангиз, ҳаммаси бу ерда нашр қилинажак.
Бу мактубимдан сўнгра сизга муҳим бир мактуб ёзаман ва бунда нечун Устознинг Ислом Дунёсининг энг буюк дин шахсияти бўлгани ва бунинг каби ҳеч бир одам на Индонезия, на Ҳинд-Пок Ярим ороли, на Араб ва на Африкада чиқмагани кўрсатилажак.
Эй Нурчи дўстларим! Турк - Покистон дўстлиги учун ҳаракат қилингиз, комунистлардан огоҳ бўлингиз. Ифтихор этамизки, Туркия ила Покистон Боғдот Пакти келишувида шерикдир. Йўлимиз исломийдир, на Арабчилик, на Эрончилик...
Ўтган ой Саййид Али Акбар Шоҳ мени чақирди, бу зот 1950 да Устозимизни кўрган, менга жуда яхши маълумот берди. У мақолалар ила ҳам Устозни танитган ва Яҳудийларга қарши ёзгандир. Бу зот Устозга саломлар ва талабаларга дуолар этмоқда ва демоқдаки: "Мен икки одамнинг таъсири остида қолдим: Бири Мавлоно, бошқаси эса Саид Нурсий".
М. САБИР ЭҲСОН ЎҒЛИ
* * *
М. Сабир Эҳсон Ўғлинингнинг бошқа бир мактуби
Бир хабарга кўра Мандарас Ҳукумати Ислом Оламининг ва дунёнинг буюк мутафаккири бўлган Ҳазрати Устоз Саид Нурсийнинг жуда муҳим Исломий асарлари бўлган Рисола-и Нурнинг нашри учун амр берган. Бу хабардан Покистонлик дин йўлида ҳаракат қилган одамлар буюк бир севинч ичида қолгандир. Бу нашр муносабати ила ҳазрати Саид Нурсийни, талабаларини ва Турк дин қардошларимизни руҳу жонимиз ила табрик этаман, миллатни зулм ва истибдод ва динсизликдан қутқарган бошда Мендерес бўлиб бутун Демократларга ташаккур этаман.
Бу ҳаракат сабабли Турк Миллатига қарши қилинган хорижий ташвиқотлар синажак ва Ислом Оламининг Туркияга бўлган эски муҳаббати янгидан вужуд топажакдир. Мен бир Покистонлик Мусулмон Туркияга ҳеч бормадим, Саид Нурсийни кўрмадим, лекин Истанбул Университети Нур талабалари нашр этган китобларидан баъзи парчаларни мутолаа этиб, ҳақиқий, руҳоний бир лаззат ҳис этдим. Ва ҳозир бу узоқ диёрда бир Нур шогирди бўлдим.
Она тилим Урдучада ёзилган бу каби асарлар йўқ. Ва Нурсий каби бир дин қаҳрамони Ҳиндистон ва Покистонда йўқ. Бу бир ҳақиқатдир. Агар бу асарлар Урдучага таржима қилинса, буюк Исломий хизматлар бўлишини умид қиламиз. Ҳақиқатдан, комунизмга қарши нашриёт йўли ила мужодала жуда зарурийдир. Ва Демократлар тузукларида бунга ер бергандир. Иншааллоҳ, бу каби Исломий фаолиятлар ила Туркларга қарши ҳаракат қилган комунистлар, фармасонлар ва бошқалари маҳв бўлажак ва истиқболда Туркия эски мақомига тараққий этажак... Омин!
М. САБИР ЭҲСОН ЎҒЛИ
Аррабодли
Покистонда Бир Нур Шогирди
* * *
Карачи Нур Талабалари номига ёзилган бир мактуб
КАРАЧИ НУР ТАЛАБАЛАРИ:
ПОКИСТОН
М. Сабир Эҳсон Ўғли, М. А. (Прев)
Исломий Тарих ва Маданият Факультети
Карачи Университети
Покистон Ислом Республикаси
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ
Муҳтарам Афандим
Азиз ва буюк Устозимиз бўлган Ҳазрати Бадиуззамон Саид Нурсийнинг муҳим асарларини олдим. Бошқа асарларини кўрмаган эдим. Сиз менга илк марта бўлиб юбордингиз. Имтиҳоним жуда яқин. Майдан сўнгра Ҳазрати Устоз ҳақида ва унинг иймоний ва Қуръоний хизматларига оид мақолалар ёзаман. Иншааллоҳ, сизларга бу ерда нашр қилинган нусхалардан ҳам юбораман. Моддатан сизни танимасам ҳам, маънан танийман. Қуръони Каримга кўра бутун Мусулмонлар ҳақиқий бир қардош каби... Мен сизга сизнинг Исломий биродар ва айниқса Туркиялик Мусулмон ва Нурчи бўлишингиз ҳайсияти ила ёзмоқдаман. Мен бир Покистонликман, Туркиялик эмасман. Она тилим Туркча эмас, фақат Нур талабасиман. Бадиуззамон Саид Нурсийни энг буюк дин ва фикр одами биламан ва ўзимни бир Нур талабаси эълон этаман. Саид Нурсий Ҳазратлари сизларнинг эмас, бутун Ислом ёшларининг устозидир. Афсуски, мамлакатимизда Туркча биладиган йўқдир, шунинг учун Устознинг хизматларидан хабарсиздирлар.
Покистондан Рисола-и Нур ҳақида сизга маълумот бермоқдаман:
Устоз ва Туркия ҳақида маълумот жуда оздир. Икки йилдир бироз ҳаракат қилмоқдаман.. Покистон, Бухоро ва Бирма газеталарида мақолалар ёздим. Жуда тақдир этилиб, мендан Турклар ва Рисола-и Нур ҳақида ёзувлар илтимос қилдилар. Менинг, аввало Устоз ҳақида маълумотим йўқ эди. Бу орада Солиҳ Ўзжан исмли бир ёшга Туркияга доир китоблар юбориши учун ёздим, менга юбордилар. Булардан бириси Серденгечти эди. Бунда Рисола-и Нур ҳақида бир мақола кўрдим. Ўқидим, истифода этдим ва Нур ҳақида маълумот тўплашни бошладим. Мен унинг асарларини ўқиб ёзишни жуда истардим. У пайтдан бери унинг ёзувларини ўқидим, ўйладим. У недир? Менга маълум бўлдики: Унга қарши Ислом душманлари ташқарида ташвиқот қилганлар. У ҳақида бу кунга қадар ўн икки мақола ёздим. Даъват (Деҳли), Истиқлол (Рангун), Тасним (Лаҳор), Алмунир (Лайелпур), Осиё (Лаҳор), Муслим (Дакка), Инқилоб (Карачи), Анжам ва Женг (Карачи) ва бошқа баъзи газеталарда ёзган эдим.
Устоз ҳақида ёзилган бу мақолалар бошқа тилларга ҳам таржима этилгандир. Бугун Уни мингларча, балки миллионларча муслим ва ғайри муслим билади, мендан у ҳақида маълумот истайдилар. Ҳар газета у ҳақида ёзмоқ истайди. Иншааллоҳ, уч ой сўнгра бу мавзуда бутун қувватим ила ҳаракат қиламан. Ислом душманидан қўрқмайман. Карачида Устознинг китобларини ва бошқа Туркча китобларни тўпладим ва бир кичик кутубхона таъсис этдим. Туркиядан келган бутун китоблар бу ердадир.
Бу йил "Турк - Покистон Талабалар Бирлиги" номли бир жамият қурмоқ ниятидамиз. Нур дўстларимиздан илтимос қиламанки, Турк - Покистон дўстлигининг боғларини мустаҳкам айласинлар, Урдуча тилда ҳам ўқисинлар. Бу ярим оролда бир юз ўттиз миллион Мусулмоннинг миллий тили ёлғиз Урдучадир. Бизлар бу ерда Туркча учун ҳаракат қиламиз. Туркча билган Сибирдан Арнавултуққа қадар олтмиш миллион Мусулмон ва Туркиядаги йигирма беш миллион Туркдир.
Нур талабаси қардошларимга айтмоқдаман: "Қаерда бўлса бўлсин, сионизмга қарши мужодала этсинлар". Комунизмнинг ижодчилари ёлғиз Яҳудийлардир. Бу кунга қадар бу комунистлар Идил-Урал, Кавкас, Олмония, Қрим, Азарбайжон, Ғарбий Туркистон ва қўшнимиз Шарқий Туркистонни истило этдилар. Олтмиш миллион қардошларимизнинг ҳуқуқи поймол бўлди. Ҳиндистон ҳам бир империалистдир. Наҳру ва бошқа Ҳиндулар Исломиятнинг душманидирлар. Афсуски Мусулмон давлатлар буни билмайдилар. Наҳру Кашмирли Мусулмонларни ўлдиртирмоқда. Саид Нурсийга бориб Ҳиндли Мусулмонлар ҳақида айтки, ўз мамлакатида бунга қарши ёзилсин. Саид Нурсий Ҳазратларига бу ерда кўп ҳурмат бордир. Уни севамиз, унинг сиҳат ва узун ҳаёти учун дуо этамиз. Ислом дунёсида Саид Нурсийнинг тенги йўқдир. Мисрда бир Ҳасан-ул Банна бор эди, (шаҳид этилган эди). Ютмизда Иқбол бор эди, (вафот этгандир). Шу онда бир Мавдудий бор, бошқа буюк одамлар ҳам бордир, лекин Устозимиз каби йўқдир. Устоз Ислом дунёсининг жавҳаридир. У ҳақида маълумот оздир. Унинг асарлари Форсча, Инглизча ва Урдучага таржима этилмагандир. Лекин истиқболда бўлажакдир.
{(Ҳошия) Бу истак таҳаққуқ этган ва қисқа бир замон сўнгра асарлар таржимага бошлангандир.}
Устознинг қийматли ҳаёти қамоқхонада ўтгандир. Халқчилар унга кўп зулмлар раво кўрди. Алҳамдулиллаҳ, буларнинг истибдод даври кетган, Демократлар келгандир. Биз Покистонликлар бунинг учун Мандарас Ҳукуматининг ҳомийсимиз. Агар Демократлар бўлмаса эди, на Турк-Покистон дўстлиги бўлар эди, на да Боғдот Пакти ва сизлар ила иймоний боғлар...
Айбга буюрма, Устозим Ҳазратларига кўп-кўп саломлар ва ҳурматларимни айт, Нур дўстларимга ҳам салом. Устознинг катта ва яхши расмини юбор.
Яшасин Ислом Қардошлиги ва Турк-Покистон Дўстлиги
Уй Адресим:
Уй рақами: 8
Талабалар Ётоқхонаси
Мишшин кўчаси.
Карачи
Ал боқий Ҳувал боқий
Покистонлик Нур Шогирди
Аррабодли
М. САБИР ЭҲСОН ЎҒЛИ
30.3.1957
***
М. Сабир Эҳсон Ўғлининг Туркияда Исломий инкишоф муносабати ила
мамнуниятини изҳор этган бир мактуби
بِاسْمِه۪ سُبْحَانَهُ
اَلسَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ
Азиз, сиддиқ, муҳтарам қардошларимиз
Тўрт адад муҳим мактубингизни, расмларни ва Ҳазрати Устознинг "Сўзлар" номли асарини олдим. Шу қадар мамнун бўлдимки, баён этолмайман. Мактубингизда ўқидимки, Туркияда Рисола-и Нур ва Исломият инкишоф этаётган экан. Бунга жуда мамнун бўлдим. Афсуски, эски ҳукумат Устозга қарши муориз эди ва унга кўп зулмлар этди. Лекин ҳақиқий Мусулмон бўлган бу Мендерес Исломиятни тазйиқдан қутқарди. Бор бўлсин. Иншааллоҳ Туркия яқинда эски юксак мақомини олажакдир. Устоз ва Рисола-и Нурни нашр этганлар каби муҳим дин одамлари Туркияда бордир. Ҳукуматингиз нечун буларни Исломий мажлисга юбормайди. Салоҳиятли одамлар Туркияда кўпдир. Қаноатим шудирки, Устоз каби олим дунёда йўқдир. Мамлакатимиздан Ҳазрати Устоз каби бир олим чиқмади. Афсуски, Қизил Руся ва кофир Хитойдан кўп олимлар келмоқдалар ва конференциялар бериб, ёшларни аста-аста фикран заҳарламоқдадирлар. Агар Турк Миллати катта Турк олимларни юборса, Покистонда ва бутун Ислом дунёсида катта таъсирлари бўлажакдир.
Биз Покистонликлар Туркияни Ислом дунёсининг лидери сифатида кўрмоқдамиз.
Туркия Ислом дунёсининг ғарбий қалъасидир. Туркиясиз иттиҳоди Ислом мумкин эмасдир. Сизга Устозга доир мақолаларимни юбордим. Устозга доир мақоламни ва "Шарқий Туркистонда Хитой Империялизми" номли мақоламни нашр этдим.
Покистонда на Туркча мактаби, на кутубхонаси, на тиришқоқ одамлари, ва элчилигингизда ҳам Урдуча билган одам йўқдир. Улар Покистоннинг ёшлари ила алоқада эмасдирлар. Урдуча нашриётлари ҳам йўқдир. Агар баъзилари уларни даъват этсалар, иштирок этмайдилар. Пресс Атташелигингизда динга доир маълумот ва китоб ҳам йўқдир.
Ўтган кунларда Лаҳорда бир Исломий музокара бўлди. Туркиядан машҳур зотлар келмади. Анқара Университетида ўқитувчи бўлган Др. Раҳмар (Покистонликдир) Исломиятга қарши гапирди. Бутун Исломий дунё уни лаънатладилар... Лекин авом газеталарда ўқиб уни Турк билдилар ва кўп ҳайрат этдилар. Бу одам динни ва Туркларни ҳақоратлади. Сабилуррашодда ёзмоқдаман.
Ҳазрати Устознинг мустақил адреси недир? Ҳазрати Устозга бир адад Қуръони Карим ва у ҳақида мақолалар нашр қилинган мажмуаларни тақдим этмоқ истайман. Ҳаққингизда кўп мақолалар ёздим. Уларни тўплаб китоб шаклида чоп этаман.
Ҳар замон Покистоннинг муҳим зотлари Ҳазрати Устозга ва сиҳатига доир маълумот сўрамоқдадирлар. Бизлар бу ердаги Нур Талабалари ила Ҳазрати Устозни бу ерга даъват этамиз.
Албоқий Ҳувал Боқий
Қардошингиз
М. САБИР ЭҲСОН ЎҒЛИ
* * *
Покистоннинг Энг Катта Мажмуаси "*" да Ислом Конгреси Раиси "ЗАФАР АФАҚ АНСАР" нинг "Исломнинг Буюк Ренессеанси" номли мақоласида Рисола-и Нурнинг муҳтарам ва жуда азиз муаллифидан шундай баҳс этади:
.........................................................................................
Бу ҳаракатларнинг асл марказини Саид Нурсийнинг ортиқ миқдорда талабаси бўлган университет ва маданият ерлари ташкил этар. Бу Талабалар Рисола-и Нур Талабалари исмини олар. Бу ёшлар, Биз Қуръонни ўзимизга дастур танладик. Бизнинг ғоямиз, завқни Аллоҳнинг йўлида қидирмоқ ва Исломиятни бутун дунёга ёймоқдир.
Сионизм, Комунизм, Ахлоқсизлик каби Исломиятга зид бўлган жараёнларга қарши мужодала этмоқдир.
Исломиятни бутун Турк ёшларининг тўлиқ маъноси ила қабул қилишига ҳаракат қилмоқдир.
Туркияни ҳар турли таҳликага қарши мудофаа этмоқдир. Ирқий ва қавмий фарқлиликларни бартараф этиб, Ислом Бирлигини майдонга келтирмоқдир.
Ҳазрати Устоз Нурсий тарафидан ёзилган ва 130 китоб ва рисолалардан иборат бўлган Рисола-и Нур Куллиёти бу талабалар тарафидан ёйилмоқдадир.
***
ПОКИСТОН МАТБУОТИДА РИСОЛА-И НУР ВА УСТОЗ САИД НУРСИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҲАҚИДАГИ НАШРИЁТДАН ЎРНАКЛАР
31 Январь 1958 тарихли (Талабаларнинг Овози) газетаси Покистон Ислом Талаба Жамияти тарафидан 15 кунда бир чиқарилган ва талабаларни истиқболнинг буюкларини юксак Исломий асосларга кўра ҳозирлашни ғоя қилган бир талаба жамиятининг нашр органидир. Бу газетанинг "Турк Ёшлари Уйғонмоқда" сарлавҳалили мақоласидан:
Бутун Ислом мамлакатларида Иттиҳоди Ислом учун ҳаракат қилган Исломий ташкилотлар санаб чиқилиб, Туркияда ҳам Нур Талабалари бу майдонда зикр этилади. Ва энг охири Иттиҳоди Ислом учун ҳаракат қилган ва Покистоннинг энг яхши дўстлари бўлган Нур Талабаларини танидик. Нур Талабаларининг Устози саксон беш ёшли буюк бир олим бўлган Устоз Саид Нурсийдир. Ҳақиқати Исломия учун қилган мужодала, ўз она ватанида, яъни Туркияда ўттиз сана исканжали бир ҳаёт ва тез-тез қамоқда ётишига сабаб бўлди ва 1952 да эркин қолдирилди. Фақат бу кексанинг боқишлари ҳали ҳам оташлидир. Ўттиз йиллик қамоқ ва исканжалар уни мағлуб этолмади. Бу мужодаласи ила бир-бирига жуда яқин боғлиқ бўлган Нур Талабалари оммасини майдонга келтирди. Устоз Саид Нурсий Рисола-и Нур асарлари воситаси ила Турк Ёшларини Ислом мафкурасининг энг буюк душманлари бўлган сионист ва комунистларнинг ҳийлакор тузоқларига тушишдан қутқаргандир. Туркия Бош Вазири Аднан Мендерас Рисола-и Нур куллиётининг нашрига изн бергани замон Туркиянинг Покистон элчиси Ҳурматли Салоҳиддин Рифат Эрбил воситаси ила бу буюк одамга тақдир ва табрикларимизни билдирган эдик. Ва бу васила ила Устоз Саид Нурсий ва Нур Талабаларини ҳам саломлаган эдик. Ва бу мактубимиз Туркияда минглаб босилиб тарқатилган эди. Бизнинг дастуримиз Туркчага ўгирилди. Биз ҳам бир нечта муҳим Рисолаларни Урдучага ўгирдик.
Покистон Исломий Талаба Жамиятининг ўнинчи йил даврида Туркиядаги Исломий ҳаракатни кўрсатмоқ учун, Туркларнинг Ислом Адабиёти кўргазмаси ҳам бор эди. Бу кўргазмада Илоҳиёт Факультети, Диёнат Ишлари нашриётлари, баъзи Туркчага ўгирилган Исломий асарлар ва ўн беш адад Рисола-и Нур куллиётидан асарлар бор эди. Нур Талабаларининг фаолияти бу кўргазмада харита ва расмлар ила ва жадвал ила изоҳ этилди.
30 Апрель 1958 Тарихли Газетаси "Ислом Дунёсидаги Мусбат Ҳушёрлик" сарлавҳали мақолада:
Ҳар Ислом мамлакатида Исломиятнинг ҳокимияти учун қилинган фахрланишга лойиқ шарафли мужодалалар тушунтирилади.. ва Туркияда қилинган мужодалаларнинг натижаси бўлиб ҳукумат дин ҳурриятини сиққан боғларни бўшаттиргандир. Маҳмад Акиф материалист миллатчилигини ёмонлаган ва халқ орасида янги бир ҳаяжон берган "Сафаҳат" номли асарни ёзди.
Ҳазрати Саид Нурсий қўрқмасдан ҳақиқати Исломия учун мужодала этмоқдадир. Ўзи Туркияда энг катта жиноят деб қабул қилинган Отатуркка қарши бўлмоқ ила айбланган ва унга қарши нашриёт қилинган бўлса ҳам, бу зулмлар халқни унинг атрофида тўплагандир. 130 парча асарнинг соҳиби бўлган Устоз қамоқда экан, берилган заҳарларнинг таъсири ила кексалигини ўтказаётган бўлиб, бу ҳол саксон ёшини ўтгани ҳолда ҳақиқати Исломия ва Мусулмонларнинг саодати учун мужодаласига монеъ бўлолмагандир.
* * *
Мадина-и Мунавварада бўлган ва Нурнинг ҳақиқатларини тўлиқ англаган ва Исломиятга хизмат қилган бир олимнинг мактубидир
Кўнгиллар фотиҳи жуда муҳтарам ва мукаррам Устозимиз Ҳазратлари!
Муборак қўлларингиздан ўпиб, бутун азиз ва садоқатли талабаларингиз ила баробар сиҳат ва саломатда доим бўлишингизни Баригоҳи Кибриёдан ниёз айларим.
Мусулмонлар учун энг буюк бир байрам дея фақат васфлантирила бўладиган бароатингиз бутун Нурчиларни шод ва хандон айлагани каби, бандангизни ҳам дунёлар қадар мамнун ва масрур айлагандир... Қандай мамнун этмасинки: Сизнинг асарларингиз ила бирликда бароатингиз демак, руҳнинг моддиётга, нурнинг зулматга, иймоннинг куфрга, ҳақнинг ботилга, тавҳиднинг ширкка ва ирфоннинг жоҳилликка ғолиб келиши демакдир.
Йиллардан бери қаршисига тоғлар каби тўсиқлар, қўрқинч жарликлар каби монеълар қўйилган Нур шаршараси энг охирида мўъжизавий бир шаклда бутун тўсиқларни йиқитган, монеъларни ошган нур ила бутун зулматларни тору -мор айлагандир.
"Мўъжизавий ҳориқолар ила чиққан Илоҳий тажаллийларнинг васфида қаламлар синар, фикрлар гумбурлар, илҳомлар ёнар, кул бўлар" дерларди. Ҳақиқатдан, бандангиз ҳозир бу мустасно зафарнинг қаршисида айни ожизликни бутун борлиғим ила ҳис этмоқдаман. Зеро тафаккур ва илҳомимга ниҳоясиз бир уфқ очилмоқда.. жаҳон муҳташам бир Нур маъбадини эслатмоқда... Атрофимдаги ҳар нарса, ҳар ер чуқур важд ва истиғрок ила ўзидан кетган бир ҳолда... Ҳар заррада وَ اِنْ مِنْ شَيْءٍ اِلَّا يُسَبِّحُ بِحَمْدِه۪ сири Субҳонийси тажаллий этмоқда...
Дарҳақиқат, билмайман, бу масъуд ҳодисани шонли бир зафар, шоҳона бир фатҳ, Илоҳий бир қутулиш, жаҳоншумул бир байрам дея-ми васфлантирай? Зеро, қудсий даъво қозонган бу Илоҳий зафар бутун Ислом ва инсоният дунёсидаги мужоҳидларнинг азмларига қувват, руҳларига жон, иймонларига куч ва ҳаяжон бергандир.
Ҳа, азм ва иймонлари, ишқ ва ниятлари ҳануз камолга етмаган бир қанча мусулмонлар, афсуски аччиқ бир умидсизлик ичида эдилар. Бундай бир зафарнинг таҳаққуқини хаёл ва маҳол кўрар эдилар. Фақат бутун файз ва нурини инсониятни танвир ва иршод учун Илоҳий бир қуёш ҳолида Арши Аъзамнинг пурнур уфқларидан тушган Қуръони Каримдан олган нур нашриёти сокин кўлларни эслатган кўнгилларни дарёлар каби жўштирган, машаққат ва ҳижрон йилларининг умид ва орзуларга урган мудҳиш занжирларни синдиргандир. У нур қайноғидан жўшган у бошдан охиригача файз ва ҳикматлар сочган асарлар ҳисларнинг, фикрларнинг ва айниқса оловлар ичида ёнган руҳ ва виждонларнинг азалий ва абадий эҳтиёжларига жавоб бергани каби, уларни орқама-орқа бўғувчи қоронғуликлар муҳитидан топ-тоза ва жуда порлоқ нур уфқларига чиқаргандир.
Йилларча давом этган узун бир сукут, чуқур бир ғафлат ва бўғувчи бир зулматдан сўнгра Илоҳий бир қуёш ҳолида порлаган бу қудсий зафар нур учун йўл қидираётган паришон башариятнинг яқин бир келажакда уйғонишини хушхабар бермоқдадир... Чунки дин эҳтиёжи ёлғиз мусулмонларнинг эмас, умумий бўлиб инсонларнинг азалий ва абадий эҳтиёжидир.
Бугун бадбахт инсоният дин неъматидан маҳрум бўлишнинг давомли ҳижрон ва фалокатларини бағри ёниб чекмоқдадир. Бу аччиқ бурҳоннинг қўрқинч натижасидирки, чорак аср мобайнида икки катта урушга кетган ва учинчисининг ҳам эшигини қоқмоқ умидини кўрсатмоқдадир.
Ортиқ бутун инсонларни қардош қилиб ям-яшил жаннатларнинг нурли уфқларидан эсган фаровонлик ва саодат, ҳузур ва осойиш шамоли ила тўлқинлаган оламшумул бир байроқ остида тўплайдиган ягона қувват Исломдир. Зеро башариятнинг бу кунги ҳоли ўхшаш Исломдан аввалги инсон жамиятларининг аянчли ҳолидир. Шунинг учун инсониятни у кунги абадий фалокатдан қутқарган Ислом бу кун ҳам қутқара олар... Ҳа, миллионларнинг, миллиардларнинг қалбида асрлардан бери қонаётган у чуқур ярани ўрайдиган ягона мушфиқ қўл Исломдир. Ҳар нақадар уфқларда замон-замон баъзи уйдирма ишиқлар кўрилаётган бўлса ҳам, истиқбол бутун нур ва файзини қуёшлардан эмас, шахсан Раббул Оламийндан олган азалий ва абадий юлдузникидир. У юлдуз дунёлар турганча туражак ва уни сўндирмоқ истаганларни ердан ерга уражакдир.
Жаҳон-қиймат Устозим, маълуми фозилоналаридирки, сўнг кунларда муқаддас даъвога хизмат этган баъзи танвир ва иршод ҳаракатлари чиққан, фақат афсуски ҳеч бириси "Рисола-и Нур" куллиёти қилган муҳим ишни қилолмаган ва қўлга киритган Илоҳий зафарни қозонолмагандир. Зеро бу йўл Пайғамбарларнинг, валийларнинг, орифларнинг, солиҳларнинг ва айниқса жонини жононга сева-сева фидо этган ва саноғи миллионларга сиғмаган қаҳрамон шаҳидларнинг муқаддас йўлидир. Ортиқ бу қийин йўлда юрмоқ истаганлар ҳар он қаршиларига қўйиладиган мудҳиш монеъларни доимо кўз ўнгида тутишлари лозимдир. Ҳа, бу йўлда юрадиганларнинг сиздаги тебраниш билмаган иймон ила, юксак ва Илоҳий ирфон ила ва айниқса ҳориқулода ихлос ва фароғат ила жиҳозланган бўлишлари керакдир. Чунки бу муҳим водийда Нур даъвоси таъқиб этган таблиғ, танвир ва иршод усули бошқача хусусиятлар ташимоқдадир. Ортиқ инсоннинг ҳис ва фикрига, руҳ ва виждонига бошқача уфқлар очадиган бу чуқур баҳсни, дуо қилинг да, мустақил ва муфассал бир асарда азиз дин ва кўнгилдошларимизга арз этмоқ шарафига ноил бўлайим... Чунки бу нурли баҳс шу қадар чуқур ва шу даража муҳимдирки, бундай бир нечта саҳифалик мактуб ва мақолалар ила асло ифода қилиб бўлмас.
Иймон ва Қуръон нури ила топ-тоза кўнглини фатҳ этганингиз ёшлар, Илоҳий зафарингизнинг энг порлоқ далилини ташкил этган энг муҳим борлиқ ва энг қийматли жавҳардир... "Нурдан Овозлар"нинг ҳамон ҳар мисрасида олийжаноб ва идрокли руҳига хитоб этганим топ-тоза ёшлар мана бу ҳақ ва ҳақиқатнинг бағри ёниқ ошиғи бўлган ёшлардир. Нурли даъво қозонган бу сўнг зафар берган бутун важд ила тўла бир илҳом ила ёзганим шу манзумани
{(*) "Кўнгиллар Фотиҳи Буюк Устозга" сарлавҳали бўлган бу манзума Мактуботнинг ва Ихлос Рисоласининг охиридадир.}
тақдим этаман. Қабулини илтимос ва истиҳром қиламан.
Такрор-такрор қўлларингиздан ўпаман, қийматли дуоларингизни кутаман, жуда муҳтарам Устозимиз Ҳазратлари.
Маънавий Авлодларингиздан
Али Улвий
* * *
Рисола-и Нурдан Ёшларга Раҳнамонинг Истанбул Маҳкамасида бароати муносабати ила Боғдотдан келган табрик телеграммаси
Сабилуррашод Мажмуасига,
Истанбул.
Буюк Ислом олими Бадиуззамон Ҳазратларининг бароат қарори бизларни сўнгсиз бир севинч ичида қолдирди. Бу севинчимизга васила бўлган бу одил ҳукмга таянган ҳолда, Турк Маҳкамасига ва ихтиёрий адвокатларига ташаккурларимизни, Устоз ва қардошларимизга табрикларимизни мажмуангиз воситаси ила билдирамиз.
Ироқ
АМЖАД ЗУҲАВИ
Покистондаги Нур талабаларининг Устоз Саид Нурсийдан истаганлари хабар муносабати ила Ироқдаги бир Нур талабасининг юборган мактуби
Бундан бир неча кун аввал Покистонда талабалар конференцияси бор эди. Ҳазрати Устоздан бир хабар истаган эдилар ва бунинг тарихий бир таъсири бўлар эди. Хабар олдикки, Солиҳ Нур Талабалари номига бир хабар юборган. Сизларга ҳам ёзганларки, тезда Ҳазрати Устозга билдирарсиз... Конференцияда Ҳазрати Устоз ва Нурлар кўп мадҳ этилган. Комунистлар тарафидан эътирозлар қилинган. Фақат раис ҳаммасини рад этгандир. Ҳазрати Устознинг расмлари намоён этилган. Яқинда Нур ва Нурга оид узун ва расмли бир ёзув ила бир мажмуа чиқарар эканлар. Сўнгсиз салом ва дуолар.
АҲМАД РАМАЗОН
* * *
Боғдодда чиққан "Эддифа" газетасининг муҳаррири Исо Абдулқодирнинг Арабий мақоласининг таржимаси
Боғдодда чиққан "Эддифа" газетаси Рисола-и Нур Талабаларидан баҳс ила дейдики:
Туркиядаги Нур талабаларининг Ихвони Муслимийн жамияти ила алоқалари недир, не муносабати бор? Ҳам фарқлари недир? Туркиядаги Нур Талабалари Мисрда ва Араб ўлкаларида Ихвони Муслимийн номли иттиҳоди Исломга ҳаракат қилган жамиятлар каби мустақил жамиятмидирлар? Ва улар ҳам уларданмидир? Мен ҳам жавоб бераманки :
Нур Талабаларининг ва Ихвони Муслимийн жамиятининг гарчи мақсадлари ҳақоиқи Қуръония ва иймонияга хизмат ва иттиҳоди Ислом доирасида Мусулмонларнинг дунёвий ва ухровий саодатларига хизмат этмоқдир. Фақат Нур Талабаларининг беш-олти жиҳат ила фарқлари бор.
Биринчи Фарқ:Нур Талабалари сиёсат ила машғул бўлмаслар, сиёсатдан қочадилар. Агар сиёсатга мажбур бўлсалар, сиёсатни динга қурол қиладилар, токи сиёсатни динсизликка қурол этганларга қарши диннинг қудсиятини кўрсатсинлар. Сиёсий бир жамиятлари асло мавжуд эмас.
Ихвони Муслимийн эса: Мамлакат ва вазият сабаби ила сиёсат ила дин фойдасига машғул бўладилар ва сиёсий жамият ҳам ташкил этадилар.
Иккинчи Фарқ:Нурчилар Устозлари ила тўпланмайдилар ва этишга ҳам мажбур эмаслар. Ўзларини Устозлари ила тўпланишга мажбурият ҳис этмайдилар, дарс олмоқ учун баробар бўлишни лузум кўрмайдилар. Балки катта бир мамлакат бир дарсхона ҳукмида, Рисола-и Нур китоблари уларнинг қўлига ўтмоқ ила устоз ўрнига уларга бир дарс берар. Ҳар бир рисола бир Саид ҳукмига ўтар.
Ҳам қўлларидан келгани қадар бепул қўл билан ёзиб кўпайтирадилар. Муҳтожларга муқобаласиз берадиларки, ўқисинлар ва тингласинлар. Бу сурат ила катта бир мамлакат катта бир дарсхона ҳукмида бўлади.
Ихвони Муслимийн эса: Умумий марказларда муршид ва раислари ила кўришмоқ ва амрлар ва дарслар олмоқ учун зиёратига кетарлар. Ва у уммий жамиятнинг шўъбаларида ҳам у буюк устоз ила ва ноиблари ила ва вакиллари ҳукмидаги зотлар ила яна кўришарлар, дарс оларлар, амр оларлар.
Ҳам умумий марказларда чиққан газета ва китобларнинг пулини бериб, олиб, улардан дарс оладилар.
Учинчи Фарқ:Нур Талабалари айнан олий бир мадрасанинг ва бир университет дорулфунунининг талабалари каби, илмий мухобара воситаси ила дарс оладилар. Катта бир вилоят бир мадраса ҳукмига ўтар. Бир-бирини кўрмаганлари, танимаганлари ва узоқ бўлганлари ҳолда, бир-бирига дарс берадилар ва баробар дарс ўқийдилар.
Аммо Ихвони Муслимийн эса: Мамлакатлари ва вазиятлари тақозоси ила журналларни ва китобларни чиқарадилар, дунёнинг ҳар тарафига нашр этадилар. Унинг ила бир-бирини таниб дарс оладилар.
Тўртинчи Фарқ:Нур Талабалари бу замонда ва бу кунда аксар Ислом ўлкаларида интишор этганлар ва кўплик ила бордирлар. Бу интишорларида бошқа-бошқа ҳукуматларда бўлганликлари ҳолда, ҳукуматлардан изн олишга муҳтож бўлмайдиларки бирикиб тўплансинлар ва дарс қилсинлар. Чунки маслаклари сиёсат ва жамият бўлмаганидан ҳукуматлардан изн олишга ўзларини мажбур билмайдилар.
Аммо Ихвони Муслимийн эса: Вазиятлари эътибори ила сиёсатга алоқадор бўлишга ва жамият ташкилига ва шўъбалар ва марказлар очишга муҳтож бўлганликларидан, бўлган ерларидаги ҳукуматдан ижозат ва рухсат олишга муҳтождирлар ва Нурчилар каби билинмайдилар эмаслар. Ва бу асосга биноан, ўзларига умумий марказлари бўлган Мисрда, Сурияда, Ливанда, Фаластинда, Иорданияда, Суданда, Мағрибда ва Боғдодда кўп шўъбалар очганлар.
Бешинчи Фарқ:Нур Талабалари ичида кўп мухталиф табақалар бор. Етти-саккиз ёшли масжидларда Қуръон ўқимоқ учун алифбони дарс олаётган болалардан тут, то саксон-тўқсон ёшдаги кексаларга боргунча қадар хотин-эркак, ҳам бир қишлоқли ҳаммол одамдан тут то катта бир депутатга қадар, ва бир аскардан катта бир қўмондонга қадар тоифалар Нурчиларда бор. Бутун Нурчиларнинг бу кўп тоифаларининг умуман бутун мақсадлари Қуръони Мажиднинг ҳидоятидан ва ҳақоиқи иймония ила нурланмоқдан иборатдир. Бутун ғайратлари илм ва ирфон ва ҳақоиқи иймонияни нашр этмоқдир. Бундан бошқа бир нарса ила машғул бўлганликлари билинмайди. Йигирма саккиз санадан бери даҳшатли маҳкамалар, дассос ва ҳасадчи муоризлар бу қудсий хизматдан бошқа уларда бир мақсад тополмаганлари учун, уларни маҳкум этолмайдилар ва тарқатолмайдилар. Ва Нурчилар харидорларни ва ўзларига тарафдорларни қидиришга ўзларини мажбур билмайдилар... "Вазифамиз хизматдир, харидорларни қидирмаймиз, улар келсинлар, бизни қидирсинлар, топсинлар" дейдилар. Каммиятга аҳамият бермайдилар. Ҳақиқий ихлосни тошиган бир одамни юз одамдан устун қўядилар.
Аммо Ихвони Муслимийн эса: Гарчи улар ҳам Нурчилар каби улуми Исломия ва маърифати Исломия ва ҳақоиқи иймонияга боғланмоқ учун инсонларни ташвиқ ва чорлайдилар. Фақат вазият мамлакат ва сиёсатга алоқадорлик тақозоси ила, зиёдалашишга ва каммиятга аҳамият берадилар, тарафдорларни қидирадилар.
Олтинчи Фарқ:Ҳақиқий ихлосли Нурчилар моддий манфаатга аҳамият бермаганлари каби, бир қисми аъзамий иқтисод ва қаноат ила ва фақир-ул ҳол бўлишлари ила баробар, сабр ва инсонлардан истиғно ила ва хизмати Қуръонияда ҳақиқий бир ихлос ва фидокорлик ила ва жуда касратли ва шиддатли залолат аҳлига қарши мағлуб бўлмаслик учун ва муҳтожларни ҳақиқатга ва ихлосга даъват этишда бир шубҳа қолдирмаслик учун ва ризо-и Илоҳийдан бошқа у муқаддас хизматни ҳеч бир нарсага қурол этмаслик учун бир жиҳатда ижтимоий ҳаёт фойдаларидан чекинадилар.
Аммо Ихвони Муслимийн эса: Улар ҳам ҳақиқатан мақсад эътибори ила айни моҳиятда бўлганлари ҳолда, макон ва мавзу ва баъзи сабаблар сабали Нур Талабалари каби дунёни тарк этолмайдилар. Аъзамий фидокорликка ўзларини мажбур билмайдилар.
Исо Абдулқодир
Боғдодда чиққан, аҳамиятли, сиёсий бир газета бўлган "Эддифа" газетасининг муҳаррири Исо Абдулқодир дейдики:
Нур Талабаларининг муршиди бўлган Бадиуззамон Нурсий ҳақида "Эддифа" газетасини ўқиганлар мендан сўрайдилар: "Туркиядаги Нур Талабаларидан ва Устозлари бўлган Саид Нурсийдан бизга маълумот бер" дейдилар. Мен ҳам булар ҳақида қисқа бир жавоб бераман. Чунки Устознинг, Нурнинг ва Нур Талабаларининг Арабларда ҳаққи бўлгани учун, Араблар улардан жиддий баҳс этсинлар. Зеро: Исломиятнинг асос моддаси бўлган Араблар Рисола-и Нурдан зиёдаси ила фойда кўришни бошлаганлар.
Бу Нур Талабалари Рисола-и Нур ила ҳам Туркияда, ҳам Араб ўлкаларида комунистликка қарши қувватли бир тўсиқ таъсис этадилар.
................................................
Бу ёзув Демократлар чиқмасдан аввалги замонга боқар, шунинг учун Нур Талабаларининг адади ҳақида прокурорнинг айтгани каби, ёлғиз беш юз минг эмас, балки ҳозир Туркияда миллионларни ошгандир.. ва ҳар кун ҳам зиёдалашмоқда.
................................................
Рисола-и Нур эса шундай кенг бир миқёс ила интишор этмоқдаки, ёлғиз Туркияда ва Ислом ўлкаларида эмас, ҳатто ажнабийларда ҳам иштиёқ ила истанилмоқда. Ва Нурнинг Талабаларининг шавқларини ҳеч бир нарса синдиролмайди. Хуллас, Нур Талабалари ила, Нур Рисолалари ила ва уларнинг бу буюк хизмати Қуръониялари Демократ Ҳукуматининг бир буюк ҳасанасидирки, муборак Ислом оламидаги Ислом ҳаракати бу демократия ҳукуматини тақдир ва таҳсин ила қаршилайди. Бутун Ироқ Мусулмон халқики, Араб, Турк, Курд, Эрон бу Исломий хизматни ва қудсий мужоҳадани камоли фароҳ ила қаршиламоқдалар. Ва Туркаядаги Турк қардошларимиз ғарбнинг хато таъсирларига қарши булар ила муқовамат кўрсатмоқдлар қаноатидадирлар.
Исо Абдулқодир
* * *
Ёшларга Раҳнамонинг бароати муносабати ила Жомеъ-ул Азҳар Университети Турк талабаларининг табрик мактуби
Мактуб: Қоҳирадан 13/4/1952
Муҳтарам Устозимиз Бадиуззамон Саид Нурсий Ҳазратларига
Қалблардаги иймонни нурлантирган ва умумий низомнинг тиргаги, охират йўлининг ҳақиқий компаси бўлган ва илҳомини Қуръони Каримдан олган асарларингиздан "Ёшларга Раҳнамо" номли рисолангиз айб ташкил этгани даъвоси ила давом этган маҳкамангизнинг бароат қарорини ўлчанмас севинчларимиз ила билиб олдик. Сиз муборак Устозимизни ва Демократ Турк адлиясининг одил ҳакамларини жондан табрик этамиз.
Ҳаётини Исломиятнинг сиҳати учун вақф этган, Турк Миллатига хизмат этишни шараф деб билган, асримизда тенгига тасодиф этилмаган бир дин мужоҳиди бўлган Устозимиз! Сизга Ислом Олами ва инсоният муташаккирдир. Бизлар кичкина бир заррасини ифода учун ҳурматларимизни, ташаккурларимизни билдирамиз, муборак дуоларингизни талаб этамиз. Аллоҳ сиздан ва сизни севганлардан рози бўлсин.
Жомеъ-ул Азҳар Университети Турк
талабалари номига
ҲОЖИ АЛИ КИЛИНЖАЛП
* * *
Эронли бир Нур Талабасининг Устоз Бадиуззамон Ҳазратларига бир мактуби
(Туркия Жумҳуриятига тобе Испартанинг Барла туманида муқим жуда муҳтарам, фазилатмаоб Бадиуззамон Ҳазратларига тақдим қилинар)
Жуда муҳтарам фазилатмаоб Устози Муҳтарам Бадиуззамон Ҳазратларига
Ҳар нарсадан аввал салом ва ҳурмати махсусимни тақдим, сиҳат ва саломатликда давомингизни Жаноби Қодири Мутлақ Ҳазратларидан таманни ва ниёз айларим. Илтимос, аҳволи ожизонам сўралса, лаҳулҳамд валминна, вужуди фонийим боқий Эронда, Ризоия вилоятига тобе Маргивар ерида Дизе қишлоғида ҳаёт сураётган бўлганимни арз айларим.
Бу ўтган қирқ йил мобайнидаги инқилоби замон сабабли шўнғиб узоқларга тушган бўлганим эътибори ила, сиҳат ва саломатингиздан бехабар қолган доимо вужуди муҳтарамингизни сўроқлаш биринчи истак ва орзуларимдан эди. Жаноби Ҳақ Ҳазратларига кўп шукр, бу кунларда муҳтарам қардошимиз Зобит Таййиб Эронли воситаси ила сиҳат хабарларингизни олганимдан сўнг даража мамнун ва таъсирланган бўлдим. Қодийри Зулжалол Дини Мубини Исломнинг хизмат ва саодати учун сизни жуда кўп вақт лутф ва ҳимоясида қўриқласин ва муҳофаза буюрсин. Омин.
Қийматдор таълифотингиздан "Нурнинг Илк Эшиги", "Асойи Мусо", "Ёшларга Раҳнамо" ва бошқа китобларингизнинг кўпгинаси муҳтарам қардошимиз воситаси ила қўлимга ўтди ва сўнг даража мамнун бўлдим. Иншааллоҳ, булардан баҳраёб бўламиз. Бу илк мактубим бўлишидан ортиқ роҳатсиз қилишдан сақланиб хотима бераман, сиҳат ва саломатингизга мубашшар, сиҳат ва вужуди муҳтарамингизнинг давомини Холиқи Мутлақдан ниёз айларим.
Лутфномангизни олишимга умидвор, ҳазратларидан таманни ва ниёз айларим афандим.
Марҳум Саййид Абдулқодирзода, муҳиббингиз
САЙЙИД АБДУЛЛОҲ
* * *
Суриялик кичик бир Нур Талабасининг Устоз Бадиуззамон Ҳазратларига юборган мактуби
22 Шаввол 1373
Фаҳр-ул Ислом Устози Аъзам Бадиуззамон Ҳазратларига
Камоли эҳтиром ила хоки пойи зоти олийларингизга юзимни ва кўзимни суриб ўпаман. Олти ёшдаман. Рамазони Шарифнинг йигирма олтинчи кунида Қуръони Каримни хатм этдим. Сурияда энг кичик бир Нур Талабасиман. Дўстларимдан ўн бир талаба яна Қуръони Каримни хатм этдилар. Ҳаммамиз намоз ўқиймиз. Бу мактуб ила расмимни Урфа Нур Талабалари воситаси ила зоти маали сифати олийларингизга юбормоқдаман. Кўп илтимос қиламан, муборак хати шарифингиз ила расмнинг орқа тарафига менга бир-икки жумла дуо ёзингиз, такрор расмимни қайтаришингизни илтимос қиламан. Падарим Абдулҳоди, хоки пойи олийларингиздан ўпаман, дуоларингизни талаб этаман.
Сурия Дарбасия Туманига Тобе
Олия Қишлоғида Нур Талабаларидан
ҲУСАН АБДУЛҲАДИ
* * *
Рисола-и Нур Ислом Оламида бўлгани каби, Оврупада ҳам ҳусни қабулга мазҳар бўлгандир. Рисола-и Нурнинг ҳусни қабулга мазҳариятига намуна бўлиб Финландиядаги "Темпереен Мусулмонлар маҳалласи Имоми" Ҳабибурраҳмон Шокирнинг икки Мактубини Киргизамиз:
Имом Ҳабибур Раҳмон Шокир
(Темпереен Мусулмонлар маҳалласи Имоми)
Адрес: Тампере. Финляндия
Велламонкату 21
Жуда муҳтарам қардошим
وَ عَلَيْكُمُ السَّلَامُ وَرَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ
Ҳадя сифатида юборганингиз жуда қийматли асар, яъни "Ал-Маснавийюл Арабий Мин Рисолат-ин Нур" номли китобни олдим. Бу муносабат ила томонингизга ташаккурларимни билдираман. Аллоҳи Карим ҳар тилагингизни ато айласин дея дуо этаман.
Мен учун бу қийматли ҳадянгиз жуда фойдали бўлажак ва менинг таблиғ ишларимда кўпроқ ёрдам этажакдир, иншааллоҳ. Сизга ҳам доимо ажр ва савоби эришиб туришида, садақа-и жория қобилидан бўлишида албатта шубҳа йўқдир.
Китобнинг муаллифи Саид Нурсий Ҳазратларини ҳам бизга танитишингизни илтимос қиламан. Ҳурмат ва саломлар ила...
ҲАБИБУРРАҲМОН ШОКИР
* * *
Рисола-и Нурнинг Оврупадаги интишори ва ҳусни қабулга мазҳариятига намуна сифатида Финландиядаги Нур Талабаси Ҳабибурраҳмон Шокирдан келган бошқа бир мактуб
Велламонкату 21 12/2/1958
Жуда Муҳтарам Қардошларим
وَ عَلَيْكُمُ السَّلَامُ وَ رَحْمَةُ اللّٰهِ وَ بَرَكَاتُهُ
Юборган иноятномангизни ва тўрт дона рисола "Ихлос", "Зайлул Ҳубоб", "Рисола-и Нур ҳақида муаллифига юборилган бир мактуб", "Рисола-и Нур ҳақида берилган конференция"ларни олдим. Ташаккурларимни тақдим этаман афандим.
Ҳа, Буюк Устоз Саид Нурсий Ҳазратлари замонимизнинг буюк доҳийларидан ва Аллоҳнинг энг буюк севгили бандаларидан бўлганига асло шубҳамиз йўқдир. Балки бу зотга 14 асрнинг мужаддидларидан деб эътиқод этсак ҳам муболаға этган бўлмаймиз. Ҳамдлар бўлсин Аллоҳ Ҳазратларигаки, Турк Миллати хазиналаридан зуҳур этган бу жавҳарни инқилоб дахлизларида ғарқ бўлиб зое бўлишидан замонимизга қадар сақлади. Асримизни бу зотнинг вужуди ила зийнатлади. Мусо Пайғамбарни Фиръавннинг этагида парвариш қилгани каби, бу зоти муборакни ҳам динсиз золимлар орасида жафолар ичида парваришлади. Келажакларда ҳам саломатлик ила узун саналар яшашини бир Аллоҳдан таманни этамиз. Устоз Бадиуззамон ҳақида бизнинг ақидамиз будир.
Мумкин бўлса, биз тарафимиздан ҳузурларига арзи ихлосимизни, ғойибона муҳаббатимизни билдирсангиз ва ўзларидан бизлар учун хайр дуоларини ваколатан сўрасангиз дея илтимосда қоламиз. Ҳурмат ва саломлар ила.
Мухлис Дини, Миллий Қардошингиз
ҲАБИБУРРАҲМОН ШОКИР
* * *
Сорбон Университети Ислом ва Рим Таққослаш Ҳуқуқ Факультети профессори ва Париж Ислом Маданият Маркази Фахрий Раисининг Устоз Бадиуззамон Ҳазратларига ёзган мактуби
21/Жумад-ул Охир/1377
ИСТАНБУЛ
Аллоҳ йўлида мужоҳид муҳтарам Ҳазрати Устоз
Аллоҳ сизга узун умр эҳсон айласин. Юборганингиз қийматли ҳадянгиз бўлган китобингизни ва саломингизни олиб ташаккур этдим. Аллоҳ сизга саломат берсин. Қийматли юксак асарларингиздан истифодага муваффақ қилсин.
Эскидан бери сизнинг юксак васфларингизни ва буюк мужоҳадангизни эшитар эдим ва доимо ҳам эшитмоқдаман. Аллоҳ бир-биридан узоқ бўлганларни қовуштирувчидир. Бизларни севги ва ризосини қозонишда муваффақ қилсин. Бу фақир ва залил қул юксак ва азиз бўлган сиз Қуръон ходимига ташаккурларини арз этар.
Др. Муҳаммад Ҳамидуллоҳ
Вашингтондаги Ислом Жамиятининг ва Ислом Маданият Марказининг Бош Секретари Др. Муҳаммад Ҳабибуллоҳдан Ироқдаги Нур Талабаси Аҳмад Рамазонга келган мактуб
Вашингтон Ислом Маданият Марказига ҳадя этмоқ лутфида бўлганингиз Бадиуззамон Саид Нурсийнинг "Хутба-и Шомия" ва "Рисола-и Нур Меъзонлари" номли китобларга муқобил холис ташаккурларимнинг қабулини илтимос қиламан.
Такрор-такрор ташаккурларимни арз этаман, яхши ва саодатли кунлар тилайман.
Ислом Маданият Маркази Бош Секретари
Ал-Мухлис
Др. МУҲАММАД ҲАБИБУЛЛОҲ
* * *
Юнонистонда Рисола-и Нурнинг нашриётини қилган ва юзларча Нур Талабаси етиштирган бир зотнинг Туркиядаги Нурчи қардошларига ёзган мактуби
Дин ва Иймонга Ходим (хизмат этувчи), Ширк ва Куфрни Ҳадим (йиқитувчи) жуда азиз қардошларим
(Абдуллоҳ, Ҳусну, Абдулқодир, Маҳмад ва Сулаймон Нурдошларим)
Биринчидан: Жуда самимий ва холисона ёзилган мактубингизни олиб даражасиз мамнун бўлдим. Мухлис баёнларингиз ва ичдан табрикларингиз фақат жўшқин диний ишқингиздан ва хос нурга мустағрақ руҳингиздан туғилган бўлганидан, у Нурнинг электраниши ила мунаввар қалбларни жўшқинлантирмаслик ва тўлқинлантирмаслик мумкин эмасдир. Шунинг учун, салом ва муҳаббатингизга муқобил салом ва муҳаббатларимиз бепоён бўлгани каби, бу робита ва иштиёқ ила ҳам сизларни қучоқлар ва Исломий ҳасрат ва холислик ила кўзларингиздан ўпаман.
Иккинчидан: Юборилишига лутф этганингиз "Хутба-и Шомия", "Шикоят" ва бошқа маҳкама қарори ила мактуб ёзувларини олиб фавқулодда мамнун бўлдим. Бунинг жавобини бермоқ ниятида экан, Каркутдан Аҳмад Рамазон қардошимиздан юборилган "Сўзлар Мажмуаси"ни олдим. Унинг учун ҳам бениҳоя таҳассуслар ила хурсанд бўлдим. Унга ҳам ҳозир сиз ила баробар ташаккур бобида мактуб ёзмоқдаман. Бу мамнуният ва ташаккурларга ҳам жамоатимизнинг бутун фардлари иштирок этиб ҳаммангизни саломлар ва азиз Нурдошлари ила қардошланарлар.
Керак бўлса мен ва керак бўлса бутун қардошларимиз Устоз Ҳазратларига боғлиқликни шундай деб қабул қиламиз: Офоқ ва анфусдан мустадлал ниҳоясиз оятларни энг яхши тафсир этажак бир инсони комилга ҳар аср муҳтождир. Асримизда Шарқ ва Ғарбда фозил ва муқтадир кўп олимлар йўқ эмасдир, фақат фоний манфаатлардан мутажаррид, ёлғиз Нури боқий ила мутанаввир ва муталаззиз ғавси фарид мақомида энг зиёда бир мутамадга эҳтиёж бордир. Бу баҳси ўтган васфлар ила Устози Кабир васфланган бўлганидан замонимизнинг қутби даражасидадир. Унга тобе бўлмоқ, тўлиқ эргашишга лойиқ бир муқтадабиҳга иқтидо маъносидадир. Замоннинг мужаддиди, имоми куброси фатратга дучор бўлганига кўра, бундай бир муршиди аъзамга боғлиқлик вожиб даражасига боргандир. Хуллас, бу саиқа бизни ва уларни ўйлашга ҳам чорламасдан Устози Кабирга боғламоқда. Буни қилган улардаги иймон боғининг, ўзида мавжуд бўлган нури аслийнинг, нур қайноғининг марказ оғирлигидаги жозиба қувватига инжизоб ва инжилобидир. Булар бу асарларни ҳозир мутолаа ва музокара этмоқ ила, таҳсиллари оз замонда баъзисининг дарҳол майдонга келиши ила ўзгармоқдадир... Яъни, дарҳол Нур мавзусини идрок қобилияти ила файзланган бўлмоқдалар. هذَا مِنْ فَضْلِ رَبِّى هذَا رَحْمَةٌ مِنْ رَبِّى Шунинг учун фазл ва раҳматига қарши нақадар ҳамду сано этилса оздир.
Бу хизматда муваффақ бўлмоқ учун сизнинг минг бир мушкулот ила танбеҳкор ва иршодкор ҳаракатларингиз каби йиқилмас ва тебранмас азм ва матонатлар лозимдир. Иншааллоҳ, ҳар уфқда, ҳар миқёсда бундай хизмат қилиниши Исломиятнинг халоси умумийсини мужиб ва мунжит бўлажакдир.
ҲОФИЗ АЛИ
* * *
بِسْمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّح۪يمِ
يَا اَللّٰهُ يَا رَحْمٰنُ يَارَح۪يمُ يَا فَرْدُ يَا حَىُّ يَا قَيُّومُ يَا حَكَمُ يَا عَدْلُ يَا قُدُّوسُ
Исми Аъзамнинг ҳаққига ва Қуръони Мўъжиз-ул Баённинг ҳурматига ва Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаламнинг шарафига бу мажмуани бостирганларни ва муборак ёрдамчиларини ва Рисола-и Нур талабаларини Жаннат-ул Фирдавсда абадий саодатга мазҳар айла. Омин... Ва иймон ва Қуръон хизматида доимо муваффақ айла. Омин... Ва дафтари ҳасанотларига бу мажмуанинг ҳар бир ҳарфига муқобил минг ҳасана ёздир. Омин... Ва Нурларнинг нашрида сабот ва давом ва ихлос эҳсон айла. Омин!
Ё Арҳамурроҳимийн! Умум Рисола-и Нур Шогирдларини икки жаҳонда масъуд айла. Омин... Инсий ва жинний шайтонларнинг шаррларидан муҳофаза айла. Омин... Ва бу ожиз ва бечора Саиднинг қусурларини афв айла. Омин!...
Умум Нур Шогирдлари
номига
Саид Нурсий
ИЧИДАГИЛАР
ЎНГ СЎЗ
КИРИШ
ИЛК ҲАЁТИ
БАРЛА ҲАЁТИ
ЭСКИШАҲАР ҲАЁТИ
ҚАСТАМЎНУ ҲАЁТИ
ДЕНГИЗЛИ ҲАЁТИ
АМИРТОҒ ҲАЁТИ
АФЁН ҲАЁТИ
ИСПАРТА ҲАЁТИ
БАДИУЗЗАМОН ва РИСОЛА-И НУР
РИСОЛА-И НУР ва ХОРИЖ МАМЛАКАТЛАР
* * *
2